Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


– МАВЗУ: ТЕМПЕРАМЕНТ –ШАХС ТУЗИЛМАСИ СИФАТИДА


Download 455.35 Kb.
bet62/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

8– МАВЗУ: ТЕМПЕРАМЕНТ –ШАХС ТУЗИЛМАСИ СИФАТИДА.


Режа:



    1. Темперамент тўғрисида умумий тушунча

    2. Темперамент ва фаолиятнинг индивидуал хусусиятлари

    3. Темперамент турларига психологик характеристика



Таянч иборалар: индивид, функция, муаммо, индивид, қобилият, темперамент, характер, рефлектор, сафро, морфологик, гуморал, меланхолик, реаксия, ригидлик, , сензитивлик, реактивлик, мимика, жест, экстроверсия, интроверсия,

Инсоннинг руҳий олами бетўхтов ҳаракатлар мажмуасидан иборат бўлиб, бири иккинчисини бевосита тақозо этади ва улар узлуксиз занжир тизимига ўхшаш тарзда ҳукм суради. Худди шу боис шахс руҳиятида ташқи атроф-муҳит тўғрисидаги таассуротлар, ўтмиш хотиралари, келажак юзасидан ижодий хаёллар, эзгу ниятлар, хоҳиш истаклар, мақсад ва тилаклар, мулоҳаза, фикр ва муаммо, ҳиссий кечинмалар, иродавий сифатлар узлуксиз тарзда ўзаро ўрин алмаштириб туриши эвазига онтогенетик дунёга мустаҳкам негиз ҳозирланади Руҳий олам кечиши, унинг суръати, мазмуни, шакли қўлами, хусусияти, хислати, сифати, механизми алоҳида, яккаҳол инсонда ранг-баранг тарзда намоён бўлиши кузатилади. Шунинг учун бўлса керак, инсонлар табиат ҳодисаларига, омилларига, таъсир кучларига тез ёки секин, енгил ёки мушкулот билан жавоб қайтаришга мойиллик кўрсатадилар.


Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, психик фаолиятнинг диномикаси нафақат темпераментга, балки мотивларга, психик ҳолатларга, ҳис-туйғуларга ҳам бевосита боғлиқдир. Мисол учун, инсон ўзи темпераментнинг қайси типига тааллуқли бўлишидан қатъи назар, ўз фаолиятига лаёқатли, майли кучли, интилиши қатъий, қизиқувчан бўлса, уни ташкиллаштиришда ва назардан қолишда уюшқоқлик, ҳаракат суръати эса тезкор амалга ошади, унга лоқайд муносабатни билдирса, иш суръати секин ва суст кечади. Ҳар қандай вазиятга қарамасдан, шахснинг қариндош-уруғлари тўғрисидаги, шунингдек, жаҳонда кечаётган нохуш хабарлар унинг аъзойи баданини ларзага келтиради, лаби қурийди, ранги бўзаради, атроф-муҳитга нисбатан мўлжалини йўқотади. Психологияда темпераментга тааллуқли индивидуал динамик хусусиятлар билан мотивлар ва психологик ҳолатлар, ҳиссий кечинмаларнинг динамик хусусиятлари ўртасида муайян даражада тафовут мавжудлиги алоҳида таъкидланади. Улар орасидаги фарқларни ажратиб кўрсатиш мақсадида қўшимча белгилар киритилади ва ўзига хос тарзда тавсифлаб берилади. Уларнинг айримларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ.

  1. Фавқулодда темпераментнинг бир хил хусусиятлари, мотив, психик ҳолат ва ҳодисалардан фарқли ўлароқ, айнан шу шахснинг ўзида, унинг турли фаолиятларида, хатти-ҳаракатларида, муомаласида ифодаланади.

  2. Темперамент хусусиятлари табиий шартланганлик омилига тааллуқли бўлганлиги туфайли инсон ҳаёти ва фаолиятининг (умрининг) бутун давомида ёки унинг муайян бир бўлагида (таъсирга берилувчанлиги сабаблигидан қатъи назар) барқарор, ўзгармас ва мустаҳкамдир.

  3. Яккаҳол шахсга дахлдор темпераментнинг турли хусусиятлари ўзаро бир-бири билан ғайриқонуний равишда бирлашган бўлмасдан, балки улар ўзаро бир-бири билан муайян қонуният асосида мужассамлашиб, худди шу хусусиятлар унинг типларини тавсифловчи ўзига хос тизилмани вужудга келтиради.

  4. Психология фанида темперамент хусусиятлари деганда, алоҳида бир шахснинг психик фаолияти динамикасини белгиловчи психиканинг барқарор, ўзгармас индивидуал-типологик хусусиятлари мажмуаси тушунилади. Мазкур хусусиятлар турли шакл ва мазмунга эга эга бўлган мотивларда, психик ҳолатларда, мақсадларда, фаолиятларда нисбатан ўзгармовчи, темперамент типини тасвирловчи тузилмани ташкил қилади.

  5. Психология фанинг ижтимоий-тарихий тараққиёти даврида темпераментга нисбатан билдирилган мулоҳазалар, унинг моддий асоси тўғрисидаги талқинлар хилма-хил бўлиб, шахснинг психологик хусусиятларини ўзига хос тарзда тушунтириш учун хизмат қилиб келган. Темперамент латинча “temperamentum» деган сўздан олинган бўлиб, бунинг маъноси «аралашма» деган тушунчани англатади. Темперамент тўғрисидаги дастлабки таълимотни юнон олими Гиппократ (эрамиздан олдинги 460-356 йилларда яшаган) яратган бўлиб, унинг типологияси то ҳозирги давргача қўлланилиб келинмоқда.

Темпераментнинг физиологик асослари тўғрисида тушунча
Қадимги юнон олими Гиппократ таълимотига биноан, инсонларнинг темперамент хусусиятлари жиҳатидан ўзаро бир-биридан тафовутланиши, уларнинг тана аъзоларидаги суюқликларнинг (хилтларнинг) турлича нисбатда жойлашувига боғлиқ эканлиги тасаввур қилинади. Гиппократ таъбирича, инсон танасида тўрт хил суюқлик (хилт) мавжуд бўлиб, улар ўт ёки сафро (юнонча chole), қон (латинча sanguis ёки sanguinis), қора ўт (юнонча melas «қора», chole «ўт»), балғам (юнонча «phlegma») кабилардан иборатдир. Унинг мулоҳасича; 1) ўтнинг хусусияти-қуруқликдир, унинг вазифаси-тана аъзоларида қуруқликни сақлаб туриш ёки баданни қуриқ тутишдир; 2) қоннинг хусусияти- иссиқликдир, унинг вазифаси танани иситиб туришдир; 3) қора ўтнинг хусусияти-намликдир, унинг вазифаси-бадан намлигини сақлаб туришдир; 4) балғамнинг (шилимшиқ модданинг) хусусияти-совуқликдир, унинг вазифаси-баданни совутиб туришдан иборатдир. Гиппократ таълимотига мувофиқ, ҳар бир инсонда шу тўрт хил суюқлик мавжуд бўлиб, унинг биттаси устуворлик касб этади. Мазкур аралашма (латинча temperamentum) лардан қайси бири салмоқлироқ бўлса, шунга қараб инсонлар темперамент жиҳатдан фарқланадилар, чунончи, холерикда сариқ ўт, сангвиникда қон, меланхоликда қора ўт, флегматикда балғам (шилимшиқ модда) устун бўлиши таъкидланади.
Гиппократнинг тўрт хил моддалар (суюқликлар) аралашмаси, яъни темперамент тушунчаси ва унинг типологияси (сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик) рамзий маънода ҳозирги замон психологиясида ҳам қўлланилиб келинмоқда.
Темпераментнинг илмий психологик асослари ва унинг физиологик механизмлари кейинги ижтимоий-тарихий тараққиётнинг босқичларида яратилади ҳамда бу борада изланишлар давом эттирилмоқда. Темпераментнинг физиологик асосларига улкан ўз ҳиссини қўшган олимлардан бири рус физиологи И. П. Павлов (18-1936) ҳисобланади.
И. П. павлов ҳайвонларнинг олий нерв фаолиятини тадқиқ қилаётганида итларда шартли рефлексларнинг пайдо бўлиши, кечиши, давом этиши хусусиятлари инсонларникидан фарқ қилиш ва бу ҳодиса темпераментда ҳам учраши мумкинлигини кашф этади. И. П. Павлов темперамент ҳам шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал хусусиятларини келтириб чиқарувчи омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деган хулоса чиқаради. И. П. Павлов таълимоти бўйича, шартли рефлекслар пайдо бўлишининг индивидуал хусусиятлари рўёбга чиқишининг сабаблари нерв тизими хусусиятлари моҳиятидандир. Муаллиф нерв тизимининг учта асосий хусусиятига алоҳида аҳамият беради, чунончи, 1) қўзғалиш жараёни ва тормозланиш (тўхталиш) жараёнининг кучи; 2) қўзғалиш кучи билан тормозланиш кучи ўртасидаги мувозанатлик даражаси (нерв тизимининг мувозанатлашгани); 3) қўзғалишнинг тормозланиш билан алмашиниши тезлиги (нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги). Унинг кўрсатишича, ҳар бир ҳайвоннинг темпераменти ҳам мазкур хусусиятларининг у ёки бунисига алоқадор бўлмай, балки уларнинг мажмуавий тарзига, қонуний бирлашувига боғлиқдир. И. П. Павлов шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал хусусиятлари билан темпераментга алоқадор нерв тизими хусусиятларининг ўзаро қўшилувини нерв тизимининг типи деб номлайди ва уни тўртта типга ажратади: а) кучли, мувозанатли, эпчил; б) кучли, мувозанатсиз, эпчил; в) кучли, мувозанатли, суст; г) кучсиз тип.
Йирик рус психологларидан бири Б. М. Теплов (1896-1965) ва унинг шогирдлари, маслакдошлари И. П. Павловнинг тадқиқотларини давом эттириб, инсон нерв жараёнлари хусусиятларининг ўзига хос томонларини очишга мувофиқ бўлдилар. Улар нерв-физиологик жараёнларнинг нозик қирраларини ўрганишда махсус мосламалар ёрдами билан ўзгаришларни қайд қилиш ҳамда олинган натижаларни (омилларни) математик статистика методлари орқали ҳисоблашни татбиқ этдилар. Б. М. Теплов илмий мактаби намояндалари томонидан олинган маълумотларга қараганда, инсонда ҳосил қилинадиган шартли рефлексларнинг баъзи бир индивидуал хусусиятлари ўзаро уйғунликка эгадир. Уларнинг таъбирича, ўзаро боғлиқ индивидуал хусусиятлар тизими нерв тизимининг муайян хусусияти билан тавсифланади. Жумладан, ўзаро боғланган хусусиятлар, биринчидан, шартли қўзғовчи мустаҳкамланиши давом этишидан қатъи назар, шартли рефлекслар сўниши даражасига, иккинчидан, қўзғовчиларнинг кучли ёки кучсизлиги билан шартли реакциянинг ҳажми орасидаги тафовутларга, учинчидан, асосий қўзғовчи сезгирлигига бегона (нотаниш) қўзғовчини ижобий (салбий) таъсир ўтказиш даражасига, тўртинчидан, бошқа кўринишдаги ёки кучланишдаги қўзғолиш жараёнларининг кучига боғлиқдир. Маълумотларнинг таҳлилига биноан, тормозланишнинг (тўхталишнинг) кучи билан нерв жараёнларининг мувозанатлашувига тааллуқли шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал хусусиятлари туркумлари шунга ўхшаш усул ёрдами билан кашф қилинган. Шунингдек, Б. М. Теплов илмий мактабининг намояндалари томонидан ижобий ва тормозловчи шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш тезлигини тавсифловчи индивидуал хусусиятлар туркуми ҳам таъбирлаб берилгандир. Ушбу индивидуал хусусиятлар моҳиятида ифодаланувчи нерв системасининг нотаниш хусусияти динамиклик деб номлангани ҳам тавсифланган. Бундан ташқари, улар шартли рефлектор фаолиятининг бир гуруҳ индивидуал хусусиятлари қўзғолиш жараёнининг тўхталиши тезлиги маҳсули сифатида тахмин қилинган хусусиятни (янги хислатни) лабиллик (яъни латинча labialis-беқарорлик) деб атай бошлаганлар. Шунинг билан бирга нерв тизимсининг бошқа хусусиятлари мавжудлиги тўғрисида илмий тахминлар илгари сурилган, чунончи: сензитивлик, реактивлик ва ҳоказо.
Б. М. Теплов илмий мактаби И. П. Павлов тадқиқотларида аниқланган нерв тизимининг хусусиятлари тўғрисидаги назария ва тахминлар муайян даражада кенгайтирилган ҳамда темпераментнинг туб моҳиятини тушунтиришга қулай имкониятлар яратилган. Лекин шундай чуқур изланишлар олиб борилишига қарамай, психологлар томонидан кашф қилинган хусусиятларнинг кимёвий ва физикавий моҳияти то ҳанузгача ноъмалум бўлиб қолмоқда.
Худди шу боис, нерв тизимининг хусусияти тўғрисидаги илмий мушоҳадалар фақат шартли рефлектор фаолияти билан ўзаро боғлиқ индивидуал хусусиятлар туркумига тааллуқли умумий сабаблар бўйича талқин қилишни ифодалайди, холос.
Нерв тизими хусусиятлари билан темпераментнинг боғлиқлиги аксарият ҳолларда мана бундай омилларнинг моҳиятида акс этиши мумкин. Жумладан, негизида нерв тизимининг фараз қилинган физиологик хусусияти ётган шартли рефлектор фаолиятининг ўзаро боғлиқ индивидуал хусусиятларининг муайян туркуми шахсда қанчалик кўп мужассамлашса, темпераментнинг унга мутаносиб хусусияти худди шу даражада намоён ёки акс ҳолатда шунча кам ифодаланиши кузатилади; 1) инсонда шартли рефлекс шаклланган бўлса-да, лекин у тез сўна бошласа; 2) ташқи қўзғовчи шартли рефлексда кучли тормозланишни вужудга келтирса; 3) шахс кучсиз қўзғовчиларга кучли қўзғовчилар сингари шиддат билан реакция қайтарса; 4) одам кучсиз қўзғалиш жараёни билан уйғунлашган хусусиятларни аниқласа; 5)инсонда кучли эмоционал қўзғалиш ҳамда диққатнинг чалғиши юзага келади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, И. П. Павлов таълимотида темпераментнинг психологик таъсири нерв системасининг барча хусусиятлари билан алоқадорлиги ёки унинг типига тегишли эканлиги тушунтирилади. Худди шу боис, темпераментнинг у ёки бу хусусияти нерв системасининг бирорта хислати билан эмас, балки хусусиятларнинг туркумлари билан алоқага киришади. Бунинг таъсирида нерв тизими хусусиятларининг миқдорий муносабатларида темперамент хусусиятлари ҳам сифат ўзгаришини ясайди.
Йигирманчи асрнинг 60-70 йилларида ушбу соҳа бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, темпераментнинг психологик тавсифи билан И. П. Павловнинг типлари ўртасида алоқа ҳукм суришига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Темпераментга тааллуқли нерв тизимининг типлари ҳам инсонга, ҳам ҳайвонларга тегишли бўлиб, улар умумий типлар деб номланади. Бинобарин, темпераментнинг физиологик асоси-бу нерв тизимининг умумий типларидир. Бироқ И. П. Павловнинг типлари - бу нерв тизими хусусиятларининг танҳо типик бирикмаси эмасдир, чунки кейинчалик бу борада янги бирикмалар топилди. Лекин ажратилган типларнинг барчаси бир текис аҳамиятга молик эмаслиги туфайли уларнинг энг асосийлари кучли ва кучсиз типлардан ташкил топади.
Темперамент ҳақида таълимот илк бора юнон табиби Гиппократ (ерамиздан аввалги 460 – 356 йилларда) томонидан яратилган бўлиб, унинг таълимотига асосан «темперамент” тушунчаси пайдо бўлади ва темперамент турларининг номлари сақланиб қолади.
Бу қадимий гуморал (суюқликка асосланган) назария юўлию, у темперамент хусусиятларини организмдаги суюқликлар билан боғлайди. Гиппократ фикрича инсон организмида 4 хил суюқлик мавжуд:
Сафро (юнон чоле)
Қон (лотин Сангиус)
Қора ўт (юнон мелиане чоле)
Шилимшиқ ( юнон пҳлагма)
Ҳар бир суюқлик ўз хусусияти ва ўрнига эга.
Сафро хусусияти – қуруқлик. Унинг ўрни организмда қуруқликни сақлаш.
Қоннинг хусусияти – иссиқлик. У организмни ичситади.
Қора ўт хусусияти – намлик. У организмдаги намликни сақлашга хизмат қилади.
Шилимшиқнинг хусусияти – совуқлик. У организмни совутишга хизмат қилади.
Гиппократ фикрича инсон организмида мана тўртдан битта суюқлик устиворлик қилади, ушбу суюқликлар муносабати юнон терминалогиясида “красис” деб аталади, (аралашма, қоришма) таржима қилинганда “темперамент” тушунчаси юзага келади.
Гиппократ назарияси асосида 4 та темперамент турлари ҳақидаги таълимот юзага келади ва темперамент турларига асос солинади. Унга асосан сингқвиник (қон), холлерик (сафро, сариқ ўт), меланхолик (қора ўт), флегматик (шилимшиқ) турлари юзага келади.
Темпераментга таалуқли Абу Али Ибн Сино қарашлари (980 – 1037) ҳам жуда қизиқарлидир. У темпераментга табиий ва психологик тушунтириш беради. Ибн Сино таълимоти Гиппократ таълимотига асосланган бўлиб, унинг фикрича темперамент бир – бирига қарама – қарши сифатлар муносабатида юзага келадиган хусусиятдир. Улардан бирининг устиворлиги темперамент турини юзага келтириб, бунда организмдаги 4 та суюқликдан бири устивор бўлади. Ибн Синонинг фикрлари темперамент ҳақидаги таълимот тарихида ўзига хос аҳамиятга эга.
Илк бора темперамент хусусиятларининг психологик тавсифи немис файласуфи И. Кант («Антрапология” 1789 й.) томонидан берилган бўлиб, унинг фикрлари, ғояларда темперамент ва характер сифатларини аралашиб кетиши нмоён бўлади. И. Кант ҳам ўз ғоялараида гуморал назария асосчиларига суянади.
Гуморал назария яқинроқфикрларни П.Ф. Лесгафт (1837 – 1909) илгари суриб, у асосан темперамент турларини номоён бўлишини қон алмашиши билан боғлайди.
Бунда у темперамент турлари қон томирларини диаметри, юрак формаси ва тузиишига боғлиқ дейди. Унинг фикрича, қалин қон томирларига эга бўлагнлар холериклар, тор қон томирликлар мелонхоликлар ва ҳ.к.дир.
Темпераментни тадқиқ қилишнинг 2 – йўналиши конститутсионал назарияга боғлиқдир. Унинг асосчиси э. Кречмер (1888 – 1964) бўлиб, у темперамент типларини морфологик конститутсиясига қараб аниқлашга эътиболрни қаратди. Унга асосан, конститутсиянинг астеник типи узун ва тор кўкрак қафаси, узунчоқ юз тузулиши, суст мускулларга эга бўлиб, Кречмерга асосан, улар шизоида темпераментга хос бўлиб, улар ҳис – туйғуга берилувчан, совуққон, ўз ички дунёси билан банд, ҳатти – харакатлари чегараланган кишилардир.
Бошқа конститутсионал турига – пикник турикиритилиб, унга асосан бу турдагилар кенг кўкрак, гавдали, думолоқ калали, қорни чиққан бўлиб, уларда доимо кайфият кўтаринкилиги очиқлик, атрофдагиларга киришимлилик, табиийлик, юмшоқлик номоён бўлади.
Е. Кречмернинг ҳатоси шундаки, у конститутсионал хусусиятларни шахс психик ривожланишида муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблаёди.
Морфологик назарияга америкалик психиолог У. Шелдонинг (1898 – 1974) ҳам консепсиясини киритиш мумкин бўлиб, унга асосан темперамент уч соматик конститутсияга эга: эндоморф, мезоморф ва эктоморф.
Едноморф турига – юмшоқлик, думолоқ тана тузулиши, суст ривожланган суяк ва мускул тизими, севги ва комфортга интилувчанлик, хис – туйғуга берилувчанлик, секин харакатланиш хосдир. У виссеретоник темпераментдир.
Мезоморф турига – қатъийлик, бешафқатлик, қатъий хатти – ҳаракатлар, суяк, мускул тизимининг яхши ривожланганлиги, кучлилик, атлетик тана тузилиши, севги иштиёқларига қизиқиш, таваккалчилик, фаоллик қўрқмаслик ва агрессив хосдир. Бу сомототоник темпераментдир.
Ектоморф турига – нозиклик, мускулнинг номоён бўлмаслиги, кам киришимлилик, одамовилик, ёлғизликка интилиш, юқори реактивлик хосдир. Бу серобротоник темпераментдир.
Морфологик ва гуморал назария тарафдорларининг асосий камчилиги шундан иборатки, темперамент хусусиятларини тавсифлашда ҳеч қачон организм тузулиши устивор қилиб олиш мумкин эмас. Улар ҳеч қачон бирор бир хусусиятни ифода этиб бера олмайди.
Темперамент ҳақидаги илмий назарияга И.П. Павлов таълимоти асос солган бўлиб, у нерв тизимининг типологик хусусиятларини – олий нерв фаолиятини таълимотиджа ифодалаб беради. Олий нерв фаолиятида И.П. Павлов қуйидаги нерв жараёнларини ажратди.
А) қўзғалиш ва тўрмозланиш кучи бўйича;
Б) оғир, вазминлигига кўра;
В) ҳатти – ҳаракатчанлигига кўра.
Нерв тизимининг кучи нерв катакларидан физиологик модданинг кўплигига қараб аниқланиб, унга асосан кучли нерв тизимининг турида – моддалар заҳирасининг кўплигига ва кучсизда – камлиги кузатилади.
Нерв тизимининг кучи қўзғалиш жараёнига боғлиқ бўлиб, у тормозланишда ифодаланади.
Нерв тизимининг оғир, вазминлиги қўзғалиш ва тормозланишни бир хилда ифодалаш қобилятида номоён бўлади. Нерв тизимида оғир, вазминлик қўзғалиш ва тормоланиш бир хилда кучли ёки кучсизлигида ва энгиллик қўзғатилишни тўрмозланишда ошиб ёки камайиб кетишида ифодаланади.
Нерв тизимининг ҳаракатчанлиги (мобиллиги).
Тезлик билан қўзғалиш холатидан тормозланиш ва тормозланиш холатидан қўзғалиш холатига ўтишда номоён бўлади.
Юқорида айтиб ўтилган сифатларга асосланиб, И.П. Павлов олий нерв фаолиятининг асосий турини ажратади, улар Гиппократ темперамент турларига мос келади.
1. кучли, оғир вазмин эмас. (қўзғалиш тормозланишдан устувор). Тез қўзғалувчан тур. У холерик турга хос.
2. Кучли, оғир вазмин, харакатчан тур. Жонли тур. Сангвиник турига хос.
3. Кучли, оғир вазмин, босиқ, секин ҳаракатланувчан. Флегматик турига хос.
4. кучсиз тур. Меланхолик турига хос.
Шундай қилиб И.П. Павлов таълимотига асосан темперамент олий нерв фаолиятининг инсон хатти – ҳаракатида номоён бўладиган индивидуал хусусиятидир.
Темперамент турларининг психологик характеристикаси. Темпераментнинг асосий хусусиятлари қуйидагилар (В.С.Мерлин бўйича):
А) сензитивлик – ташқи таъсирлага маълум миқдордаги психик жавоб бериш кучи. (кучсиз ҳис-туйғу).
Б) реактивлик – эмотсионал реаксия кучи, эмотсионаллик, таъсирчанлик, таасуротга берилиш.
В). Фаоллик – ташқи олмага таъсир этиш.
Г) рактивлик ва фаоллик муносабати.
Д) таъсирга жавоб темпи – психик жараёнлар ва таъсирлар кечиши тезлиги.
Е) пластиклик – эгилувчанлик, берилувчанлик.
Ж) ригидлик – интерлик, хулқ – атвор иккилувчанлиги.
З) экстравертлик – инсон реаксиясини ташқи таъсирга боғлиқлиги.
И) интровертлик – иносн реаксиясини ички образлар, фикрлар ўтмиш ва келажакка боғлиқлиги.
К) эмотсионал қўзғалувчанлик – эмотсионал жараёнларнинг кечиши ва ташқи ифодаланиши.
Юқорида келтирилган сифатлардан келиб чиқиб, темперамент турларига психологик характеристика қуйидаги жадвалда берилган.
Асосий сифатлар Холерик Сангвиник Флегматик Меланхолик
1. Сензитивлик Паст Паст Паст Юқори
2. Реактивлик Юқори Юқори Юқори Паст
3. Фаоллик Юқори Юқори Юқори Паст
4.Реактивлик ва фаоллик мсуносабати Р.Ф Оғир вазмин Ф.Р
Паст фаоллик ўрта реактилик
5. Реаксия тури Тезлашган Тезлашган Секинлашга Секинлашган
6. Пластиклик - қ - -
7. Ригидлик қ - қ қ
8. Экстравертлик қ қ - -
9. Интровертлик - - қ қ
10.Емотсионал қўзғалувчанлик Юқори Юқори Паст Секинлашган
Санвиник. Юқори реактивлик, бесабаб хахолаб кулиш мумкин, арзимаган нарсага қаттиқ жахлини чиқариш кузатилади. Барча нарса фаоллик ва интилиш билан муносабат билдиради. Унинг юзидан кайфиятини билиш мумкин. Диққатини тез тўплайди. Паст сенстивлик. Ҳис – туйғуга берилади. Паст овоз ва паст ёруғлик қўзғатувчиларни илғамайди. Юқори фаоллик жуда харакатчан, фаол ва узоқ вақт ишлаб чарчамаслик мумкин, ишига иштиёқ билан киришади. Тартиб интизомли. Тез харакат қилади, тез гапиради. Фикрлар тезлиги жуда юқори. Одамлар билан жуда тез киришади, янги одамлар, вазият, холатга тез кўникади. Экстраверт. Тез ишга киришади ва тез совиши мумкин. Бир йўналишда узоқ ишлай олмайди. Ваъда бериб баъзан бажараолмаслиги мумкин. Йиғлаб туриб, кулиб юбориши мумкин. (Н.В. Гоголинг «Ўлик жонлар”ида Чичиков, Ноздиёров объразлари.)
Холерик. Паст сензитивлик, юқори реактивлик ва фаоллик. Реактивлик фаолликдан юқори, шунинг учун кутилмаганда портловчи, қизиққон, бетоқат. Эгилувчан эмас, регид. Кучли қатъийлик мавжуд, диққатнинг кўчишида қийинчиликлар мавжуд. Юқори тезликда психик темпга эга, экстраверт. Тез қўзғалувчан, у мимика жестлардан ифодаланади. Қатъий тез, инсонларга нисбатан интилувчи. (Амир Темур, А.В. Сувовров, Петр 1).
Флегматик. Паст сензитивлик. Кучсиз эотсионаоллик. Кулдириш, жаҳлини чиқариш ва ҳафа қилиши қийин. Қашшоқ мимикага эга. Ҳаракатлари ифодасиз. Ишчан. Фаоллик реактивликдан устивор. Сабр – бардошли. Ўз – ўзини бошқара олади. Нутқи секин, ригид, диққатни секин тўплайди. Бир ишдан иккинчи ишдан секин ўтади. Янги иш, вазиятга секин кўникади. Иш бошласа қатъий ва бир қўналишда иш қилади. (М.И.Кутузов)
Меланхолик. Юқори сензитивлик, юқори туйғуга берилувчанлик. Уятчан, тез хафа бўлади. Мимика ва жестлари яхши номомён бўлмайди. Суст фаоллик. Ўз – ўзига ишонч йўқ, арзимаган нарсалардан тушкунликка тушади. Қатъий эмас, тез чарчайди, ишчан эмас, диққати тез бузилади. Ригид, интроверт. (П.И. Чайковский, Н.В. Гогол).
Шуни айтиш лозимки, темперамент бир гурух хусусиятларининг ўзида бирлаштиради. Ҳар бир инсон темпераментда ўзга хос такрорланмас хусусиятлар мавжуд. Бир инсонда бир неча темперамент хусусиятларини кўриш мумкин.
Масалан, холерикда флегматик ва меланзолик хусусиятлари, сангвиникда холерик ва флегматик хусусиятлари номоён бўлади.
Лекин бир характер хусусиятларининг устиворлиги асосида одамни у ёки бу типига киритиш мумкин.
Шуни айтиш мумкинки, темперамент хусусиятлари ҳам ташқи таъсир, ҳаёт жарайнида, тарбия таъсирида ўзгариши мумкин. Ҳар бир темпераментда ижобий ва салбий хусусиятлар мавжуд. Ижобийларнинг ривожлантириш, салбийларини эса бошқариш лозим. Масалан, холерикда ўзини ушлаб тура олиш хусусияти, сангвиникда бошланган ишни охирига этказиш, флегматикда фаолиятга тез кириша олиш, меланоликда қатъийлик ва ҳ.к. каби сифатларни ривожлантириш лозим.
Ривожлантиришни биринчи йўли темперамент хусусиятига хос фаолиятни танлаш. Иккинчи йўли қўйиладиган талабларни индивидуаллаштириш. Лекин энг асосий йўли бу – фаолиятнинг индивидуал услубини шакиллантириш бўлиб, унда темперамент хусусиятларини билиш жараёнлари, мулоқат ва ҳатти – харакатда номоён бўлиши ҳисобга олинади. Шахснинг индивидуал хусусиятлари ҳақида гап кетганда, уларнинг туғма, биологик хусусиятларига алоҳида эътибор берилади. Чунки аслида бир томондан шахс ижтимоий мавжудот бўлса, иккинчи томондан - биологик яхлитлик, туғма сифатларни ўз ичига олган субстрат - индивид ҳамдир. Темперамент ва лаёқатлар индивиднинг динамик - ўзгарувчан психик фаолияти жараёнини таъминловчи сифатларини ўз ичига олади. Бу сифатларнинг аҳамияти шундаки, улар шахсда кейин онтогенетик тараққиёт жараёнида шаклланадиган бошқа хусусиятларга асос бўлади. Одам темпераментига алоқадор сифатларнинг ўзига хослиги шундаки, улар одам бир фаолият туридан иккинчисига, бир эмотсионал холатдан бошқасига, бир малакаларни бошқаси билан алмаштирган пайтларда реаксияларнинг эгилувчан ва динамиклигини таъминлайди ва шу нуқтаи назардан қараганда темперамент - шахс фаолияти ва хулқининг динамик (ўзгарувчан) ва эмотсионал - ҳиссий томонларини характерловчи индивидуал хусусиятлар мажмуидир.
Темперамент хусусиятлари шахснинг ички тузилмаси билан бевосита боғлиқ бўлиб, уларнинг намоён бўлиши унинг конкрет вазиятларга муносабатини, экстремал вазиятларда ўзини қандай тутишини белгилаб беради. Масалан, инсон турли вазиятларда ўзини турлича тутади: олий ўқув юртида талабалар сафига қабул қилганлиги тўғрисидаги ахборотни эшитган боланинг ўзини тутиши, ёки ҳаётнинг оғир синовлари (яқин кишининг ўлими, ишдан хайдалиш, дўстнинг хоинлиги каби) пайтида одам беихтиёр намоён қиладиган реаксиялари унинг темпераментидан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам иккала вазиятни ҳам кимдир оғир - босиқлик билан, бошқаси эса ўзини йўқотгудек даражада хис - ҳаяжон билан бошидан кечиради. Шунинг учун ҳам темпераментнинг шахс шаклланиши ва ижтимоий муҳитда ўзига хос мавқени эгаллашидаги аҳамияти жуда катта. Ўзини босиб олган, ҳаёт қийинчиликларини сабр - бардош билан кўтарадиган инсоннинг одамлар орасидаги обрўси ҳам баланд бўлади. Бу унинг ўз - ўзига нисбатан ҳурматини ҳам оширади, ишга, одамларга ва нарсаларга муносабатини такомиллаштириб боришига имкон беради. Темпераментнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, у ҳаётий воқеалар ва вазиятларни, жамиятдаги ижтимоий гуруҳларни “яхши - ёмон”, “аҳамиятли - аҳамиятсиз” мезонлари асосида ажратишга имкон беради. Яъни, темпрамент одамнинг ижтимоий объектларга нисбатан “сезгирлигини” тарбиялайди, профессионал маҳорат ва касб малакасининг ошиб боришига ёрдам беради.
Темпераментал хусусиятлар аслида туғма ҳисоблансада, шахсга бевосита алоқадор ва англанадиган бўлгани учун ҳам маълум маънода ўзгариб боради. Шунинг учун ҳам туғилган чоғида сангвиникка ўхшаш харакатлар намоён қилган болани умрининг охиригача фақат шундайлигича қолади, деб бўлмайди. Демак, ҳар бир темперамент хусусиятларини ва унинг шахс тизимга алоқасини билиш ва шунга яраша хулосалар чиқариш керак.
Академик С. Павлов темперамент хусусиятларини белгилаб берувчи уч олий нерв тизими хоссаларини ажратган эди:
к у ч , яъни нерв тизимининг кучли қўзғатувчилар таъсирига бардоши, шунга кўра одамлардаги меҳнатга яроқлилик, чидам каби сифатларнинг намоён бўлиши:
м у в о з а н а т л а ш г а н л и к, яъни асабдаги тормозланиш ва қўзғалиш жараёнларининг ўзаро мутоносиблиги, шунга кўра, ўзини тута олиш, босиқлик каби сифатлар ва уларга тескари сифатларнинг намоён бўлиши;
х а р а к а т ч а н л и к , яъни қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларидаги ўзаро алмашиниш жараёнининг тезлиги ва харакатчанлиги маъносида. Қуйидаги расмда нерв жараёнлари билан темперамент типлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосида темперамент типлари акс эттирилган.

Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling