Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Таълимдаги психологик тадқиқотлар жараёнининг асосий масалалари


Download 455.35 Kb.
bet70/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Таълимдаги психологик тадқиқотлар жараёнининг асосий масалалари

Педагогик психология алоҳида предмет сифатида ХИХ асрнинг бошларида вужудга келган бўлишига қарамай, унинг мустақил фан сифатида ривожланиши ва карор топиш юли анча мураккаб кечгандир.


Ўтмишда аждодларимиз инсоннинг психологик қонуниятларини, муайян илмий ё`налишда ўрганмаган бўлсалар-да, бироқ алломаларнинг қўлёзмаларида мазкур ҳолатларнинг намоён бўлиши, инсон камолоти борасидаги қимматли фикрлари ҳозиргача юксак аҳамият касб етади.
Жумладан, Aбу Наср Форобий педагогика масалаларини ва улар билан боғлиқ бўлган психологик, физиологик муаммоларни ижобий хал етишда инсонни ҳар томонлама яхлит ва ўзаро ўзвий боғлиқ бўлган қисмлардан иборат, деб айтади. Форобий мавжудотни билишда илм–фаннинг ролини ҳал етувчи омил деб билади, унингча инсон танаси, мияси, сезги органлари туғилишда мавжуд, лекин ақлий билими, маънавийлиги, руҳи, интеллектуал ва аҳлоқий ҳислатлари, ҳарактери, дини, урф-одатлари, маълумоти ташки муҳит, бошқа инсонлар ва шу кабилар билан мулоқотда вужудга келади, инсон ўз фаолияти ёрдамида уларни егаллайди, уларга еришади. Унинг ақли, фикри, руҳий юксалишнинг енг етук махсули бўлади, деб таъкидлайди.
Ўқитувчи шахсининг психологик хусусиятлари масаласида Aбу Наср Форобий: “Ўқитувчи ақл-фаросатга, чиройли нутқга ега бўлиши ва ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур”, “Ўқитувчи ва раҳбарнинг вазифаси доно давлат раҳбари вазифасига ўхшайди, шу сабабли ўқитувчи ешитган ва кўрганларининг барчасини еслаб қолиши, ақл-фаросатга, чиройли нутқга ега бўлиши, ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалаб беришни билмоғи лозим. Шу билан бирга ўз ор-номусини қадрлаши, адолатли бўлиши лозим. Aна шундагина у инсонийликнинг юксак даражасига ега бўлади ва бахт чўққисига еришади”, деб таъкидлайди.
Aбу Райхон Беруний таълим ва тарбиянинг мақсади, вазифалари ва мавқеи, инсон, ёш авлоднинг ривожланиши ҳақидаги фикрлари чин маънода инсонпарварлик ва инсоншунослик замирида яратилган. Билим ва тарбиянинг табиатга уйгунлик тамойилларини мутафаккирнинг барча асарларида кузатиш мумкин. У инсонни табиатнинг бир қисми деб таъкидлайди.
Беруний таълим жараёнининг моҳиятига чуқур кириб бориб, болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш асосида қурилган ўқитиш самарали бўлишини уктиради. Беруний педагогик ижодида инсон ва унинг бахт–саодати, таълим–тарбияси, камолоти бош масала бўлган.
Ўрта асрда яшаб, ижод етган донишманд, табобат илмининг дохийси Aбу Aли ибн Сино инсон руҳияти, тана ва калбнинг бирлиги, инсон организмининг тузилиши, ундаги нерв фаолияти ва уларнинг тармокланиши, ҳолатлари ҳақидаги қимматли маълумотлари ҳозирга қадар тиббиётнинг муҳим негизини ташкил етади. Aбу Aли ибн Синонинг фикрича: “...Ўқитувчи матонатли, соф виждонли, ростгўй ва болани тарбиялаш методларини, аҳлоқ қоидаларини яхши биладиган одам бўлмоғи лозим. Ўқитувчи ўқувчининг бутун ички ва ташки дунёсини ўрганиб, унинг ақл қатламларига кира олмоғи лозим”.
Юсуф Хос Хожиб ижодининг бош масалаларидан бири - комил инсонни тарбиялашдир. У ўз асарларида енг комил, жамиятнинг ўша даврдаги талабларига жавоб бера оладиган инсонни қандай тасаввур қилган бўлса, шу асосда у ўз тамойилларини изчил баён етади. «Қутадгу билиг» («Саодатга ё`лловчи билим») асари таълим ва тарбия, маънавий камолотнинг ё`л–ё`риқларини, усулларини, чора-тадбирларини ўзида мужассамлаштирган, аҳлоқ ва одобга доир маънавий манбадир.
Aбдурахмон Жомийнинг «Баҳористон», «Хирандномаи Искандари», «Туҳфат-ул-ахрор» ва бошқа асарларида илм-маърифат, таълим-тарбия, касб-хунар ўрганиш, инсон ижобий фазилатлари ҳақидаги фикрлари ифодаланган.
Таълим ва тарбия жараёнида тарбиячи ва ўқитувчи шахси енг муҳим омил бўлганлиги туфайли Насриддин Тусий “Ўқитувчиларни тарбиялаш тўғрисида” деган асарида шундай ифодалайди: “Ўқитувчи мунозараларни олиб боришни, рад етиб бўлмайдиган даражада исбот қилишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи еса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим... Ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заҳархандали, қўпол ёки қаттиқ бўлиши мумкин емас. Дарс пайтида ўқитувчи ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин...”.
Aлишер Навоийнинг «Хазойин-ул-маоний», «Махбуб-ул-қулуб» ва бошқа шу сингари асарларида етук, баркамол инсоннинг аҳлоқи, маънавияти, ўзгаларга муносабати, истеъдоди ва қобилияти тўғрисида қимматли мулоҳаза лар юритилган. Aна шу психологик мезонлар ижтимоий адолатнинг карор топиши учун муҳим аҳамиятга ега екани таъкидланган. Шу билан бирга ўқитувчи мехнатини холисона бахолаб: “Aгар шогирд подшоликка еришса ҳам, унга (муаллимга) қуллуқ қилса арзийди”, дейдики, бу орқали таълим ва тарбия жараёнидаги ўқитувчи шахсининг марказий шахс сифатида кўради. Шунингдек, Навоий асарларида ёш авлодни баркамол инсон сифатида шаклланишида ота-онанинг роли, аёлларнинг иффатлилиги, кишиларнинг камтарлиги ҳақидаги фикр-мулоҳаза лари алоҳида ўрин егаллайди.
Навоий «Ҳамса»сининг ҳар бир достонида букилмас ирода, қатъиятлилик, итоат, инсонпарварлик туйғулари, ижодий ҳаёлот, инсоннинг мураккаб ички кечинмалари моҳирона ёритилган. Шунингдек, бу борада Маҳмуд Қошғарий, Улуғбек, Нақшбандий, Огаҳий сингари буюк Шарқ мутафаккирларининг ёшлар тарбиясига, ўқитувчи, тарбиячининг жамиятдаги ўрни, аҳлоқ-одоб, феъл-атвор, оилавий хаёт, шахслараро муносабатларга доир қарашлари уларнинг асарларида равон ва ихчам баён етилганлигини таъкидлаш мумкин.
Педагогик психология фани ҳам психология илмининг бошқа соҳалари сингари ўзининг илмий-тадқиқот методларига ега. Психологик қонуниятларни муайян режа асосида олиб бориладиган текширишлар туфайлигина холисона аниқлик киритиш мумкин. Психологик тадқиқотлар жараёнини қуйидаги асосий босқичларга бўлиш мақсадга мувофиқ бўлади:
1. Муаммониниг қўйилиши. Ҳар қандай илмий-текшириш ишлари каби, психологияда олиб бориладиган илмий текшириш ишлари ҳам назарий ва амалий аҳамиятга ега бўлган муаммони аниқлашдан, шунингдек бу муаммо фанда қанчалик ёритилганлигини аниқлаш мақсадида мазкур мавзуга оид илмий ва махсус адабиётларни таҳлил қилишдан бошланади.
2. Тадқиқот методикасини танлаш. Психологик тадқиқотлар турли методлар (бу методлар ҳақида қуйида батафсил фикр юритилади) билан олиб борилади. Текширишларнинг муваффақиятли чиқиши кўп жиҳатдан методни тўғри танлашга боғлиқ бўлади.
3. Маълумотларни тўплаш. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммога мос бўлиши ёки уларни тўплаш мақсадга мувофиқ равишда олиб борилиши зарур. Илмий маълумотларга бўлган асосий талаблар - бу уларнинг холисона, тўла ва изчил бўлишидир. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммони ҳар жиҳатдан тавсифлаб бериши керак.
4. Маълумотларни кайта ишлаш. Тўпланган маълумотларни математик ва мантиқий жиҳатдан ишлаб чиқиш умумийликни, хусусийликни топиш ва уларни тасодифий маълумотлардан ажратиш имконини беради. Бунда тўпланган маълумотларнинг ўртача миқдори (арифметик, квадрат ва ҳоказо), процентлари аниқланади, сонларга оид маълумотлар жадвалларга жойлаштирилади, график, диаграмма ва чизмаларда ўз аксини топади. Мураккаб мутаносибликдаги маълумотларни топишда еса вариацион статистика методлари қўлланилади.
5. Қонуниятларнинг ифодаланиши. Бу тадқиқотнинг бирмунча мураккаб ва масъулиятли босқичи ҳисобланади. Чунки, бу босқичда маълумотларнинг моҳиятига қанчалик чуқур тушунилганлиги, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиб, босқич маълумотидан ҳар турли хулоса чиқариш мумкин. Купинча чиқарилган хулосалар тахминий ҳарактерга ега бўлиб, кейинги текширишлар, аниқлашлар учун асос бўлади.
6. Қонуниятни амалда қўллаш. Aниқланган қонуниятлар маълум бир амалиёт соҳасида қўлланилади. Aмалда қўллаш аниқланган қонуниятнинг тўғрилигига батамом ишонч хосил қилиш имконини беради. Купинча ўқитувчилар ўз амалий фаолиятларида шахсий кузатишлари ва бошқаларнинг тажрибаларини умумийлаштирадилар. Бироқ, бундай умумлаштиришлар илмий жиҳатдан етарли асосланган бўлмайди, яъни, муҳим аниқлиги ва теранлиги билан ажралиб турмайди.



Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling