Udk japarova Raya Kengesbaevna


Биринчи боб бўйича хулоса


Download 167.37 Kb.
bet15/16
Sana18.12.2022
Hajmi167.37 Kb.
#1030804
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
MD Japarova R

Биринчи боб бўйича хулоса
Тадқиқот натижалари асосида қўғирчоқ театрининг мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантиришга доир қуйидаги тарбиявий имкониятлари аниқлаштирилди: болаларнинг воқеъликни идрок этиш эҳтиёжига мослиги; воқеалар ривожи ва инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қизиқарли ва тушунарли эканлиги; уларни ахлоқий-эстетик тасаввурлар дунёсига жалб эта олиши; уларда санъатдаги воқеъликни бадиий ифода этишнинг ўзига хосликлари ҳақидаги дастлабки тасаввурларни ҳосил қилиши.
Қўғирчоқ театрининг мактабгача катта ёшидаги болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантиришдаги ўрни ва аҳамиятининг ўзига хосликларини аниқлаш учун улар ҳаётининг барча томонлари, шу жумладан, санъат асарларини идрок этишига доир қуйидаги асосий психофизиологик хусусиятларига эътибор қаратилди:

  • мазкур ёш даврининг ҳиссий-эмоционал бойлиги;

  • таклиф этилаётган материалга боланинг ёрқин, ижобий, эмоционал муносабатини пайдо қилишни талаб этадиган диққат, хотира, тасаввурнинг махсус шаклларини эгаллаш;

  • ушбу ёш даврда мулоқотга киришувчанликни ривожлантириш ва боланинг суст тингловчидан воқеъликнинг фаол иштирокчисига айлантириш;

  • эгоцентризмни бартараф этиш ва эмпатияни ривожлантириш зарурати;

  • боланинг ахлоқий-эстетик сифатларини фаол ривожланишини давом эттириш, унинг ички ахлоқий-эстетик нуқтаи назарини таркиб топтириш;

  • ҳаётга ишонч, муҳаббат ва эзгуликни тарбиялаш;

  • болалардаги табиатан инъом этиладиган эмоционаллик ва беғуборлик.

Демак, мазкур ёш даврида қўғирчоқ театри бола ривожланишининг психофизиологик ўзига хосликлари билан боғлиқликда; бундан ташқари мулоқот соҳалари (идентификация, эмпатия) ва ахлоқий соҳаларнинг (боланинг ахлоқий меъёрларга эмоционал муносабатини пайдо қилиш жараёнини тезлаштириш ва шахсий ахлоқий нуқтаи назарни таркиб топтириш) муваффақиятли ва самарали ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

II БОБ. Катта ёш гуруҳи болаларини қўғирчоқ тeатри воситасида ижодий қобилиятларини тарбиялашнинг методик шарт-шароитлари





Download 167.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling