Udk japarova Raya Kengesbaevna


Бельгия подвали қўғирчоқлари


Download 167.37 Kb.
bet9/16
Sana18.12.2022
Hajmi167.37 Kb.
#1030804
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
MD Japarova R

Бельгия подвали қўғирчоқлари. Тарихий манбаларда “Пушенелленкельдер” термини “қўғирчоқ ер тўласи” деган номни англатган. Бельгияда қўғирчоқ театри шундай номланган. Чунки чиндан ҳам улар эски уйлар ертўлаларида жойлашган эди. Қўғирчоқ театрини номланишига эътибор берилса “пульчинелла ертўласи” маъносини англатади. "Курсилар қатори оддий тахта, орқа девордан зинапоядан тушилган. Ертўла паст бўлиб охирги ўринда ўтирганларнинг боши деворга тегиб турган. Биринчи курсилар деярли олдида бўлиб, унга болалар жойлашган. Саҳна ярим метр баландроқ бўлган, полнинг кенглиги 18 метр, баландлиги 1 метр. Уни оддий парда тўсиб турган. Ёнида калта, кичкина эшик. Чап томондаги эшикда шундай ёзув бор: “Уни ким оёғи билан итариб тепиб турса (қандайдир белги)”, ўнг томонда “саҳнага нарсалар отиш, тупуриш ман этилади” [189].
Льёжа қўғирчоқ театри. Чанчес. XIX аср охирида камбағаллар кварталларида кўплаб қўғирчоқ театрлари бўлган. Лекин уларни топиш қийин бўлган. Уларни шаҳар марказидан излаш бефойда. Ҳамма нарса битта хонада бўлган. Хона хўжайини овқат пишириб турган, спектаклдан сўнг эса ҳамма ухлагани ётган. Бир неча ўриндиқлар кечаси курси вазифасини бажарган. Улар ётоқ учун тенглаштирилган. Ўриндиқлар орқаси турар жой бўлган. Саҳна орти деворларига қўғирчоқлар осиб қўйилган. Фақат белгиланган қўғирчоқлар учун турли хил роль ўйнаш мумкин, холос. Эски қўғирчоқлар дарахтлардан қилинган. Қўғирчоқларни бурни грекча усулда, кўзи, сочи, оғзи ва соқоли ёғочнинг ўзига чизиб қўйилган.
АҚШ профессионал қўғирчоқ театри. АҚШ профессионал қўғирчоқ театри XX асрнинг 20-йилларга келиб ташкил топган. XX асрнинг 30-40 йилларидаги машҳур қўғирчоқ ўйнатувчиларидан бири Фрэнк Пэрис бўлган. У қора либосда ва калта марионеткани ўйнатган. У қора парданинг махсус илгичларидаги 5-6 номерга мўлжалланган қўғирчоқлар билан навбатма-навбат ишлаган. “Америка қўғирчоқ театрининг ўзига хос хусусиятлари:

  • биринчидан, давлат театри йўқлиги. Улар давлатдан ёрдам олишмайди;

  • иккинчидан, доимий зал ва иморатнинг йўқлиги. Ҳар-хил жойларда саёҳат қилиб, томоша қўйганлар;

  • учинчидан, таркибининг озлиги. Улар 2-3 ёки 1 та актёрдан иборат бўлган;

  • тўртинчидан, телевидениенинг роли. Улар телевидение ёрдамида яшаб келишмоқда” [189].

Ҳозирги вақтда АҚШда кўплаб майда қўғирчоқ гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда. Улар жуда қулай ва жамиятнинг хоҳлаган буюртмасини бажара олади, ҳаётий ва жамият учун фойдали.

Download 167.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling