Udk japarova Raya Kengesbaevna


-§. Қўғирчоқ театрининг пайдо бўлиши, тарихий илдизлари ва тарбиявий имкониятлари


Download 167.37 Kb.
bet7/16
Sana18.12.2022
Hajmi167.37 Kb.
#1030804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
MD Japarova R

1.2-§. Қўғирчоқ театрининг пайдо бўлиши, тарихий илдизлари ва тарбиявий имкониятлари.

Мустақилликка эришган дастлабки кунларимиздан бошлаб, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук, маънавий баркамол инсон қилиб камол топтириш – жамиятимизнинг устувор вазифаларидан бири сифатида эътироф этилди. Бу борада келажагимиз пойдевори бўлган ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда мактабгача таълим ташкилотларининг ўрни беқиёсдир. Мактабгача таълим ташкилотлари ишини кўп қиррали, деб ҳисоблаш мумкин. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантиришда қўғирчоқ театри ҳам ўзига хос аҳамият касб этади. Қўғирчоқ театри болалар билан бевосита мулоқотда бўлиш, уларнинг “тили”да фикр алмашиш, махсус ифода воситаларига эгалиги, кичкинтойларни ишонтириш, воқеа-ҳодисаларга нисбатан ҳис-туйғуларини билдира олиш хусусиятига кўра педагогик аҳамиятга эга.


Қўғирчоқ театри ҳақида фикр юритилар экан, шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтиш ғоят ўринлидир: “Қачонки миллий маданиятимизнинг узвий қисми бўлган театр санъати хусусида сўз борар экан, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Театр – бу ибратхонадур”, деб айтган фикрини эслаш ўринлидир. Бизнинг миллий театр санъатимиз тарихан жуда катта йўлни босиб ўтган бўлиб, унинг қадимий илдизлари халқ ўйин ва томошаларига бориб боғланади” [16, 144-б.].
Қўғирчоқ театри дунёнинг кўплаб халқ ва элатларига қадим замонлардан буён маълум. У жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб келган. Қўғирчоқ театри ҳар қайси давлатда турли шаклда, турли ҳажмда, ўзига хос тарзда тараққий этиб, ривожланиб келган. Шундай бўлса-да, қўғирчоқ театрининг тўрт турини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар:

  • қўлга кийиб ўйнатиладиган қўғирчоқлар;

  • ип билан бошқариладиган қўғирчоқлар;

  • сояли қўғирчоқлар;

  • актёри кўринадиган қўғирчоқлардир.

Театр биноларининг бугунги қиёфаси ва ўзига хос саҳна кўринишлари тарихи қадимги Юнонистонга бориб тақалади. Усти ёпилган саҳналар дастлаб қадимги Римда вужудга келган, деб тахмин қилинади. Баъзи манбаларда берилишича, театрнинг нафақат саҳна қисми, балки бутун амфитеатрнинг усти ҳам ёпилган. Театр саҳналаридаги чодирлар атрофдагиларни ташқи таъсирлардан, хусусан, шамол ва ёмғирдан ҳимоя қилган. Дастлаб, биринчи бор Рим театрларида парда пайдо бўлганлиги мутахассислар томонидан эътироф этилади. Парданинг вужудга келиши, албатта, саҳнада қандайдир безаклар бўлганлигидан дарак беради.
“Халқ кўпинча турли байрамлар, Дионис шарафига уюштирилган кўча намойишлари, спорт беллашувларига тўпланган. Шунинг учун бундай томошалар ҳаммага кўринарли бўлиши учун кўпроқ тепаликлар ёки тоғлар этагида ташкил этилган. Шунда томошабинлар ўзига қулай бўлган табиий ёндовларга жойлашиб, бемалол тадбирлар гувоҳи бўлганлар. Сўнгра томошабинлар учун ёғочдан махсус ўриндиқлар ташкил этилган. Эрамизгача бўлган асрда эса вақтинчалик томоша иншоотлари улуғвор тош амфитеатрларига айланди” [46,11-б.].
Манбаларга таянган ҳолда, дунё қўғирчоқ театрларининг айримлари хусусида, уларнинг ривожланиш тарихи, ўзига хослиги ҳақида фикр юритмоқчимиз.

Қўғирчоқ театри комил инсон тарбияси учун зарур бўлган восита сифатида жаҳон ва республикамиз маданияти ривожида мавжудлигининг гувоҳи бўлдик (1.1.1-расмга қаранг).



Download 167.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling