Udk japarova Raya Kengesbaevna
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
Download 167.37 Kb.
|
MD Japarova R
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тaдқиқoтнинг мaқcaди
- Тадқиқотнинг вазифалари
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мактабгача катта ёшдаги болаларни теварак-атрофни ўрганишдаги боғланишли нутқини ривожлантириш, ақлий ривожланиш хусусиятлари, болаларнинг тасвирий саводхонлик, экологик тушунчаларини шакллантириш масалалари республикамиз олимларидан Ф.Кадырова[109], Ш.Шодмонова[172], М.Р.Халимова[167], Ф.Валихўжаева[135], Д.Бабаева[132], К.Мамедов[148], М.Машарипова[149], Д.Собирова[160], Н.Маҳкамова[150], Б.Шодиева[168]ларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган. Мактабгача ёшдаги болаларни қўғирчоқ театрини кўриш, "яхши" ва "ёмон"ни тушуниб етиш ва ажратишга ўргатиш, болаларда равон нутқни ривожлантириш ҳамда луғат заҳирасини ошириш, халқ эртакларининг моҳият мазмунини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) олимларидан Н.Додокина[139], В.Зябкина[141], И.Киселева[145], Лю.Линь[146], Р.Решетникова[157], Е.Таранова[162], Л.Труфанова[164], С.Чечинa[171] кабиларнинг тадқиқотларида мусиқа-театр фаолияти орқали мактабгача катта ёшдаги болаларда мусиқий қобилиятни шакллантириш, театр фаолияти асосида мактабгача катта ёшдаги болаларда эмпатияни ривожлантириш, этномаданиятни тарбиялаш, оилавий театр орқали оиланинг тарбиявий имкониятларини ошириш, халқ педагогикаси асосида оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш масалалари ёритиб берилган. Тaдқиқoтнинг мaқcaди: катта ёш гуруҳи болаларини қўғирчоқ тeатри воситасида ижодий қобилиятларини тарбиялашга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: болаларни ижодий қобилиятларини ривожлантириш мактабгача таълим назариясининг муҳим муаммоси эканлигини асослаш; катта ёш гуруҳи болаларини қўғирчоқ тeатри воситасида ижодий қобилиятларини тарбиялашдаги имкониятларини аниқлаштириш; қўғирчоқ театрининг пайдо бўлиши, тарихий илдизлари ва тарбиявий имкониятларини аниқлаш; тарбияланувчиларда ижодий қобилиятларини қўғирчоқ театри воситасида шакллантиришнинг назария ва амалиётдаги ҳолатини ўрганиш; мактабгача таълим-тарбия жараёнида қўғирчоқ театрини ташкил этиш технологиясини ўрганиш. Download 167.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling