Udk japarova Raya Kengesbaevna


Download 167.37 Kb.
bet4/16
Sana18.12.2022
Hajmi167.37 Kb.
#1030804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
MD Japarova R

Тадқиқотнинг объекти катта ёш гуруҳи болаларини қўғирчоқ тeатри воситасида ижодий қобилиятларини тарбиялаш жараёни.
Ишнинг синовдан ўтказилиши. Тадқиқотнинг асосий натижалари ..................... да тажриба-синовдан ўтказилди.
Тадқиқотнинг предмети катта ёш гуруҳи болаларини қўғирчоқ тeатри воситасида ижодий қобилиятларини тарбиялаш мазмуни, шакл, метод ва воситалари.
Тадқиқотнинг илмий фарази: ушбу илмий изланиш назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиб катта ёш гуруҳи болаларини қўғирчоқ тeатри воситасида ижодий қобилиятларини тарбиялашнинг янги усулини илмий жиҳатдан асослашдир.
1. Катта ёш гуруҳи болаларининг ижодий қобилиятларини маълум тизим асосида ўстиришга эришилса;
2. Болалар ижодий қобилиятлари тарбиялашнинг методларини мақсадга мувофиқ тарзда ишлаб чиқилса;
3. Тарбиячиларнинг қўғирчоқ тeатрини тўғри ташкил этишга доир билимлар билан қуроллантирилса;
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келувчи кузатиш, суҳбат, эртак терапия, моделлаштириш, қиёслаш, тажриба-синов ва математик-статистик таҳлил методларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1. Катта ёш гуруҳи болаларининг ижодий қобилиятларини тарбиялаш усулларидаги мавжуд камчиликлар аниқланди.
2. Қўғирчоқ тeатрининг ўзига хос томонлари илмий ва назарий жиҳатдан асосланди ва янги усулларни ишлаб чиқилди.
3. Катта ёш гуруҳи болаларининг нутқидаги нуқсонларни бартараф этиш,
боғланишли нутқ тузиш малакаларини ҳосил этиш учун машқлар, машғулот
намуналарини такомиллаштириш.
4. Болалар нутқини ривожлантиришга қаратилган илмий асос яратиш.


Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагиларда ўз аксини топган:
катта ёш гуруҳи болаларини қўғирчоқ тeатри воситасида ижодий қобилиятларини тарбиялашга доир машғулотлар ишланмалари ишлаб чиқилган;
катта ёш гуруҳи болаларини қўғирчоқ тeатри воситасида ижодий қобилиятларини тарбиялашнинг методик тузилмаси ишлаб чиқилган;
катта ёш гуруҳи болаларини қўғирчоқ тeатри воситасида ижодий қобилиятларини тарбиялаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Download 167.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling