Udk japarova Raya Kengesbaevna


-расм. Мактабгача катта ёшдаги болаларда шакллантириладиган ахлоқий-эстетик сифатлар тизими


Download 167.37 Kb.
bet6/16
Sana18.12.2022
Hajmi167.37 Kb.
#1030804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
MD Japarova R

1.1.1-расм. Мактабгача катта ёшдаги болаларда шакллантириладиган ахлоқий-эстетик сифатлар тизими
Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ахлоқий-эстетик ривожлантиришнинг муҳим омиллари умуминсоний маънавий қадриятларга асосланган дунёни идрок этишини шакллантиришда акс этади. Кўплаб омиллар орасида энг таъсирчан ва самарали омил сифатида санъат муҳим ўрин тутади. Болада бадиий-эстетик фаолият жараёнида ижодий хаёлот, фикрлаш, коммуникатив кўникмалар, эмпатия, бошқа инсоннинг нуқтаи назарини қабул қилиш кабилар намоён бўлади ва ривожланади.
Боланинг муайян даражада ахлоқий-эстетик ривожланишига эришиш кўп жиҳатдан у туғилган ва яшаётган педагогик ва умуммаданий омилларга боғлиқ. Боланинг бадиий-эстетик ривожланишига кўпроқ эрта таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд. Бу энг аввало, бола шахсини жадал ривожлантириш, турли даражадаги ахборотларни идрок этишида унинг психофизиологик ва ёш хусусиятларини ҳисобга олиш, уларни амалий ўзлаштириш қобилиятини таркиб топтириш билан боғлиқ. Болалар уни ўраб турган атроф-муҳитни яхлит ва бир пайтни ўзида идрок этиш, ҳамма кўрганлари ва эшитганларини интуитив ҳис этиш ҳамда эмоционал қабул қилиш қобилиятига эга.
Ахлоқий-эстетик ривожлантириш барча ёш даврларида амалга оширилади. Бироқ мақсадга йўналтирилган ахлоқий-эстетик таъсир қанчалик эрта амалга оширилса, унинг натижавийлиги ҳам юқори бўлади. Илк ривожланиш ёшиданоқ ўйин фаолияти орқали бола атроф-муҳитни билишга интилади, тақлид қилиш орқали инсонлар билан биргаликдаги ҳамкорликдаги фаолият ва мулоқот маданияти элементларини эгаллайди. Ўйин – бу ижодий салоҳиятни уйғотиш, тасаввурни ривожлантириш ва дастлабки эстетик таассуротларни таркиб топтиришнинг асосий ва жуда самарали усули. Мулоқот ва фаолият жараёнида эгалланган кўникмалар мактабгача ёшдаги болада воқеъликка ва санъатга элементар эстетик муносабатни шакллантиради[130].
Мактабгача таълимга интегратив ёндашувнинг ижобий жиҳатлари ҳақида қатор фикрлар билдириб ўтилган. Ҳатто ўқув моделлари ва таълимнинг объективлик тамойилига алоҳида эътибор қаратилган бир даврда кўплаб тадқиқотчилар мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялашнинг индивидуал жиҳатлари ўртасидаги тавофут мавжудлиги ҳам аниқланган. Масалан, Л.А.Чайгиц мактабгача ёшдаги болаларни бадиий-эстетик ривожлантиришнинг интеграллашган машғулотлари мажмуини ишлаб чиққан[170].
Мактабгача таълимнинг замонавий амалиётида интеграллашган машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш аллақачон кенг оммалашган. Интеграллашган машғулотларни ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, республикамиздаги мактабгача таълим ташкилотларида кенг қўлланилади. Барча ривожланиш марказлари (қурилиш ва конструкциялаш, сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш, тил ва нутқ, илм-фан ва табиат, санъат ва мусиқа, мусиқа ва ритмика) бўйича машғулотни мактабгача ёшдаги болалар ўқув фаолиятининг асосий шакли сифатида қайд этилган. Бироқ болалар фаолиятининг хилма-хил турларини интеграциялаш мактабгача таълим дастурларини ўзлаштириш жараёнини ташкил этишда тўлиқ ҳисобга олинмаган. Ўқув фаолияти ўз-ўзидан интегратив тавсифга эга бўлмайди, коммуникатив, тасвирий, когнитив, конструктив соҳалар бўйича интеграллашган машғулотларни ўтказмасдан болалар фаолиятининг барча турларини, уларнинг интеграциясини тўлиқ амалга ошириб бўлмайди. Юқоридаги камчиликка қарамасдан, мактабгача таълим мазмунини интеграциялаш республикамизда мактабгача таълимни ривожлантиришда ижобий аҳамиятга эга.



Download 167.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling