Udk japarova Raya Kengesbaevna


-расм. Қўғирчоқ театри воситасида ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантириш жараёнининг умумий тузилмаси


Download 167.37 Kb.
bet13/16
Sana18.12.2022
Hajmi167.37 Kb.
#1030804
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
MD Japarova R

1.2 -расм. Қўғирчоқ театри воситасида ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантириш жараёнининг умумий тузилмаси
Қўғирчоқ театрининг саҳнадаги хатти-ҳаракати ҳақида гап кетганда шуни таъкидлаш лозимки, драма театрида артист ўзи ижро этаётган ролнинг ички кечинмаларини очиш учун қўғирчоққа хос ва мос бўлган ҳаракатлар қилса мақсадга мувофиқ бўлади. Саҳнада 3 та қўғирчоқ бўлса биринчиси гапиради, қолган иккита қўғирчоқ ҳаракатланмайди. Гапираётган қўғирчоқ ҳам ҳар бир сўзнинг оҳирида битта ҳаракат қилиши керак. Мусиқа билан қўғирчоқ мусиқа қўйилаётган асарнинг ғоявий мазмунига мос ҳолда танланиши керак. Бунда актёр ҳаракати ва ғоянинг ёритилиши осон кечади. Мусиқа тўғри танланса актёрга ёрдам бўлади.
Ўзбек анъанавий қўғирчоқ театри қаҳрамонларидан бири “Качал полвон” ҳисобланади. Качал полвон қўғирчоғи, асосан, қўлга кийиб ўйнатилган. Унинг бош қисми ёғочдан ясалган бўлиб, эгнида кўйлак, чопон, бошида дўппи бўлган. Ташқи кўриниши қирра бурун, қошли. У оддий халқ вакили сифатида “чодир жамол” тури томошаларида қатнашган. Ушбу томошалар XIV асрдан бошлаб халқнинг эътиборига тушган.
Манбаларда келтирилишича, “Бизгача турли вариантларда Качал Полвон саргузаштлари, комедиялари етиб келган. Комедияларининг кўпчилиги 3 хил кўринишда бўлган: бирида Качал полвоннинг Бичахон исмли қизни севиб қолиши, учрашуви ва уйланиши; иккинчисида ўз ити томонидан таланиши, учинчисида эса тўқнашув акс эттирилган. Качал полвон ҳам кулгили ҳолатларга тушиб қолувчи, ҳам феьл-атвори зиддиятли қаҳрамон. У бугун зиддияти, ижобий ва салбий белгилари билан ҳаётий, халқчилдир. У ҳамиша хушчақчақ ҳолда ҳаётида учраган тўсиқларни енгиб ўтган, ёмон амалдор ва судхўрларни фош этган, адолатли ва ростгўйларни ҳимоя қилган” [177, 117-б.].
Қўғирчоқ театри жамиятнинғ ижтимоий тараққиётида муҳим ўрин тутади. Шу билан бир қаторда қўғирчоқ театри, унинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш тарихи хусусида олимларимиз бир қатор изланишлар олиб борганлар.
М.Қодиров, С.Қодироваларнинг “Қўғирчоқ театри тарихи” номли ўқув қўлланмасида Р.А.Комаровнинг ўзбек саҳнавий қўғирчоқларини йиғиб, музейга жўнатишга муяссар бўлган қуйидаги тўрт коллекцияси келтирилиб ўтилади:


  1. Download 167.37 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling