Қуёш тизими ва унинг сайёралари ҳақида умумий маълумотлар


-расм. Нептуннинг кўк рангли кўриниши


Download 282.15 Kb.
bet8/9
Sana18.06.2023
Hajmi282.15 Kb.
#1596002
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Лаплас

14-расм. Нептуннинг кўк рангли кўриниши. www.galspace.spb.ru.
Н ептун атмосфера-сидаги ҳарорат чуқурлик ошган сари ўзгариб боради. 0,1 бар босим сатҳида ҳарорат минимал - 50 К. баландга қараб ҳарорат ошиб боради ва 2000 км баландликда (10-11 бар босимда) 750 К гача етади ва шундан сўнг ўзгармасдан қолади.
Нептуннинг айланиш ўқи орбитаси текислигига 29°34' бурчак остида қияланган. Нептун аммиак, сув ва метан аралашма-сидан таркиб топган қатламларга ажралмаган. У ташқи ядро билан ўралган суюқланган жинслардан иборат ички ядрога эга деб тахмин қилинади.


Плутон

Плутон - карлик сайёра. 2006 йилнинг 24 августигача Қуёш тизимидаги тўққизинчи сайёра деб саналиб келинган, аммо Халқаро астрономлар иттифоқининг (ХАИ) XXVI Бош ассамблеяси қарори бўйича бу мақомдан маҳрум этилган. Плутон 1930 йили 18 февралда америкалик астроном Клайд Томбо (Clyde W. Tombaugh) томонидан кашф этилган.


Плутон 1930 йил май ойида Халқаро астрономик уюшма томонидан расмий равишда сайёра деб тан олинган. Ўша вақтда унинг массаси Ерникига яқин деб тахмин қилишган. Ҳақиқатан эса Плутоннинг массаси Ерникидан 500 марта ва ҳатто Ой массасидан ҳам кичик бўлиб чиқди.
Қуёшдан Плутонагача ўртача масофа 5,913 млрд. км, аммо орбитаси эксцентриситетининг катталиги (0,249) туфайли бу масофа 4,425 дан 7,375 млрд. км гача ўзгаради. Қуёш ёруғлиги Плутонгача беш соат мабойнида етиб боради. Плутон орбитаси Нептун орбитасига нисбатан Қуёшга яқин жойлашган. Натижада перигелийда Плутон саккизинчи сайёрага нисбатан Қуёшга яқинроқ туради. Бунда Плутон ва Нептун орбиталари ўзаро кесишмайди, чунки Плутон орбитаси эклиптика текислигига нисбатан 17,15° қия жойлашган. Бундан ташқари, Плутоннинг орбитал айланиш даври 247,69 йилга тенг ва Нептун уч марта айланганда Плутон икки марта айланади.


Download 282.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling