Қуёш тизими ва унинг сайёралари ҳақида умумий маълумотлар


-расм. Марс қизил рангда кўринади


Download 282.15 Kb.
bet6/9
Sana18.06.2023
Hajmi282.15 Kb.
#1596002
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Лаплас

10-расм. Марс қизил рангда кўринади. www.galspace.spb.ru.
Марсда ҳам магнит майдони мавжуд бўлиб, у Ерникидан тахми-нан 800 марта кучсиз.
Сайёранинг экваторида ҳарорат-нинг ўзгариши тушда +30 °C дан кечаси -80 °С гача. Қутубларида ҳаро-рат -143 °С гача пасайиши мумкин.
Асосан карбо-нат ангидритдан иборат Марс атмос-фераси жуда сий-рак. Унинг босими Ер юзасидагидан 160 марта кам.
Атмосферасининг таркиби 95% карбонат ангидрит, 2,7% азот, 1,6% аргон, 0,13% кислород, 0,1% сув буғи ва 0,07% углерод икки оксиди ташкил этади.
Марс тупроғининг устки қисми 21% кремний, 12,7% темир, 5% магний, 4% кальций, 3% алюминий, 3,1% олтингугуртдан (ердаги жинслардагидан 100 марта кўп) иборат.
Марсда сув, хусусан қуриб қолган дарёлар эрозиясини эслатувчи ҳосилалар кўп кузатилади. НАСАнинг Спирит ва Оппортьюнит марсюрарларидан олинган маълумотлар ўтмишда сув мавжуд бўлганлигидан далолат беради (жинсларга фақат сув таъсир қилиши натижасида вужудга келувчи минераллар топилган).


Юпитер

Юпитер - Қуёш тизимида Қуёшдан узоқлиги бўйича бешинчи ва катталиги бўйича биринчи плане-тадир. Бу сайёра антик даврдан маълум бўлиб, қадимги рим худоси Юпитер номи билан аталган, муқобили қадимги юнонча Зевс. У гигант сайёралар турига мансуб.


Юпитернинг жанубий кенгликларида табиати ҳозиргача номаълум бўлган секин силжувчи овал шаклидаги Улкан Қизил Доғ бўлиб, унинг ўлчами кўндалангига 30-40 минг км га боради. 100 йил давомида у Юпитер сиртида тахминан уч марта айланиб чиқади (11-расм).

11-расм. Юпитер сиртидаги доғлар. www.galspace.spb.ru.
Ю питер - Қуёш тизимидаги энг йирик сайёра. Унинг эквато-риал радиуси 71,4 минг км га тенг бўлиб, Ер радиусидан 11,2 марта ортиқ. Юпитерни 40 марта катталаштиради-ган телескопда кузатил-ганда, унинг бурчак ўлчамлари оддий кўз ёрдамида кузатиладиган Ой ўлчамларига мос келади.
Юпитер массаси барча қолган сайёра-ларнинг массасидан 2 марта, Ер массасидан эса 318 марта ортиқ ва Қуёш массасидан атиги 1000 марта кам. Агар Юпитер тахминан 70 марта оғирроқ бўлганда эди, уни юлдуз дейиш мумкин эди. Юпитернинг зичлиги тахминан Қуёшникига тенг ва Ерникидан анча кам.
Бу сайёранинг экваториал текислиги унинг орбитаси текислигига яқин, шунинг учун Юпитерда фасллар алмашиши кузатилмайди.
Юпитер ўзининг ўқи атрофида қаттик жисмларга ўхшамасдан айланади: айланиш бурчак тезлиги экватордан қутбларга қараб пасайиб боради. Экваторда сутка 9 соат 50 минут давом этади. Юпитер Қуёш тизимидаги ҳар қандай сайёрага нисбатан тезроқ айланади. Жуда тез айланганлиги сабабли Юпитернинг қутбий сиқилиши анча сезиларли: қутбий радиуси экваториал радиусидан 4,6 минг км (яъни 6,5%) қисқа.
Юпитерда кузатишимиз мумкин бўлган нарса - бу атмосфера­сининг устки қатламидаги булутлардир. Гигант сайёра асосан газдан таркиб топган ва қаттиқ юзага эгамас.
Юпитер Қуёшдан оладиганига қараганда 2-3 марта кўп энергия ажратиб чиқаради. Бу ҳодиса сайёранинг аста-секинлик билан сиқилиб бориши, гелий ва ундан оғирроқ элементларнинг сайёра заминига чўкиши ёки радиоактив парчаланиш жараёнлари билан тушунтирилиши мумкин.
Юпитер асосан водород ва гелийдан таркиб топган. Булутлар остидаги 7-25 минг км чуқурликдаги қатламда водород ҳарорат (6000°С гача) ва босимнинг ортиши туфайли аста-секин газ ҳолатидан суюқликка айланади. Газсимон водородни суюқ водороддан ажратувчи аниқ чегара мавжуд эмас.
Юпитер атмосфераси водороддан (81 %) ва гелийдан (18 %) иборат. Қолган моддаларнинг улуши 1 % дан ортиқ эмас. Атмосферасида метан, сув буғи, аммиак мавжуд. Атмосферанинг ташқи қатламларида музлаган аммиакнинг кристаллари бор.
Ташқи қатламдаги булутларининг ҳарорати -130 °C атрофида, аммо у чуқурлик сари тез ошади. 130 км чуқурликда ҳарорат +150°C, босим - 24 атмосферага тенг.
Юпитер кучли магнит майдонига эга, унинг қутбийлиги Ерникига нисбатан тескари. Магнит майдонининг мавжудлиги Юпитер заминида метал водород борлигидан далолат беради.
Юпитер кучли радиацион қамбарга ҳам эга. Юпитерга «Галилео» космик аппарати яқинлашганда одам учун ҳавфли бўлган дозадан 25 марта ортиқ радиация олган. Юпитер радиацион қамбарининг радионурланиши 1955 йили аниқланган.


Сатурн

Сатурн - Қуёшдан узоқлиги бўйича олтинчи ва Қуёш тизимидаги сайёралар орасида ўлчами ва массаси бўйича иккинчи сайёра ҳисобланади. Сатурн Қуёшдан ўртача 1429 млн км масофада жойлашган. Айланиш даври - 29,46 йил. У 60 та йўлдошга эга.


Сатурн асосан газдан (водород ва гелий) таркиб топган ва қаттиқ юзага эгамас. У газли сайёралар туркумига киради. Сатурннинг экваториал радиуси 60300 км, қутбий радиуси эса 54000 км; Сатурн - Қуёш тизимидаги энг ясси сайёра. Планетанинг массаси Ер массасидан 95 марта ортиқ, аммо унинг ўртача зичлиги 0,69 г/см3 бўлиб, шу туфайли Қуёш тизими сайёралари орасида зичлиги сувникидан ҳам паст бўлган ягона объектдир. Сатурн ўз ўқи атрофида 10 соат 39 минутда тўлиқ айланиб чиқади.
Сатурн Қуёш тизимида бақувват ҳалқалар тизимига эга. Бу ҳалқаларнинг четлари сайёра экваторидан 6,6 минг ва 121 минг км масофаларда жойлашган (12-расм). Ҳалқалар ўлчами бирнеча микрон-дан бирнеча сантиметрга борувчи муз, тошли жинслар ва темир оксидларининг зарралардан таркиб топган.



Download 282.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling