Қуёш тизими ва унинг сайёралари ҳақида умумий маълумотлар


-расм. Сатурн атрофидаги ҳалқалар тизими


Download 282.15 Kb.
bet7/9
Sana18.06.2023
Hajmi282.15 Kb.
#1596002
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Лаплас

12-расм. Сатурн атрофидаги ҳалқалар тизими. www.galspace.spb.ru.
Сатурн атмосфера-сининг устки қатламлари 93 % водороддан ва 7 % гелийдан таркиб топган. Метан, сув буғи, аммиак ва бошқа баъзи газлар-нинг қўшимчасига эга. Атмосферасининг устки қисмидаги аммиакли қатламлар Юпитерни-кига нисбатан қалинроқ.
Сатурн атмосфера-сининг чуқурлигида босим ва ҳарорат ошиб боради ва водород аста-секин суюқ ҳолатга ўтади. 30 минг км чуқурликда эса водород метал ҳолига айланади (босим 3 миллион атмосферага етади).
Сатурн йўлдошларининг орасида энг каттаси Титан ҳисобланади. Олимлар бу сайёрадаги шароитлар 4 миллиард йил илгари Ерда эндигина ҳаёт пайдо бўла бошлагандагига ўхшаш деб тахмин қилишади.
Уран

Уран - Қуёшдан узоқлиги бўйича еттинчи ва катталиги бўйича Қуёш тизимида учинчи сайёра ҳисобланади. Уран, Юпитер, Сатурн ва Нептунга ўхшаш газли гигант ҳисобланади. У қадимий юнон худоси Уран шарафига номланган.


Уранда водород миқдори 83%, гелийники 15%, метанники эса 1,99% ни ташкил этади. Булардан ташқари аммиак, этан ва ацетилен излари топилган. Уран ва Нептун кўпгина хоссалари билан массив суюқ метали, водород қобиғисиз Юпитер ёки Сатурн ядросига ўхшаш. Шу туфайли Уранда аниқ ифодаланган ядро йўқ, ундаги моддалар деярли тенг тақсимланган. Сай-ёранинг мовий ранги атмосфера метани томони-дан қизил рангнинг ютилиши билан тушунтирилади. Уран диаметри 10 м гача етадиган ёғдуланмайдиган материя зарраларидан таркиб топган кучсиз, деярли кўзилғамас планетар ҳалқаларга эга (13-расм). Ураннинг дастлабки ҳалқалари 1977 йилнинг мартида Джеймс Эллиот, Эдвард Данхэм ва Дуглас Минк томонидан аниқланган. Ҳозирги кунда унинг 13 та ҳалқаси маълум бўлиб, бу Қуёш тизимида ўзига хос “рекорд” ҳисобланади.

13-расм. Уран атрофидаги ҳалқалар. www.galspace.spb.ru.


Нептун

Нептун - Қуёшдан узоқлиги бўйича Қуёш тизимида саккизинчи сайёра саналади. Бу сайёра 1846 йили кашф этилган ва рим мифологиясидаги денгиз худоси номи билан аталган. Нептун тимсоли - денгиз худоси Нептуннинг учтишидир.


Жуда ихчам бу газли сайёра (зичлиги 1,64 г/см3) ташқи қуёш тизимида ўзининг катта массаси туфайли устуворликка эга ва Плутон сингари ўлчами кичик бўлган кўпчилик объектларнинг орбитасига таъсир кўрсатади.
Нептунда ҳам бошқа гигант сайёралардагидек қаттиқ юза йўқ. Шунинг учун ҳам сайёранинг ўлчамини аниқлаш учун босим 1 бар бўлган атмосфера сатҳи қабул қилинган. Нептуннинг экваториал диаметри 49528 км, қутбий радиуси эса 48680 км; массаси - 1.02•1026 кг бўлиб, Ернинг массасидан 17,14 марта кўп. Шундай қилиб, бу сайёра Урандан бироз кичик ва оғирроқ. Нептуннинг ўртача зичлиги - 1,76 г/см2. Нептун четларида қуёш энергияси жуда кам ва 8 Вт/м2 ни ташкил этади.
Нептун атмосферасининг 98 % ни водород ва гелий ташкил этади. Унда 2,5-3 % метан ҳам мавжуд. Нептун атмосферасидаги патли булутлар, эҳтимол, музлаган метан кристалларидан иборат. Сайёра спектридаги кучли ютиш чизиқлари Нептунни кўк рангли қилиб кўрсатади (14-расм).




Download 282.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling