Қуёш тизими ва унинг сайёралари ҳақида умумий маълумотлар


-расм. Қуёш ва сайёраларнинг қиёсий ҳажми


Download 282.15 Kb.
bet2/9
Sana18.06.2023
Hajmi282.15 Kb.
#1596002
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Лаплас

3-расм. Қуёш ва сайёраларнинг қиёсий ҳажми.


4-расм. Ер гуруҳидаги сайёраларнинг қиёсий ҳажми.

Қуёш тизими умумий массасининг асосий улуши (99,87%) Қуёшнинг ўзига тўғри келади. Шунинг учун Қуёш тортиш кучлари тизимидаги деярли барча қолган жисмлар: сайёралар, кометалар, астероидлар ва метеорлар ҳаракатини бошқаради. Сайёралар атрофида эса фақат ўзининг йўлдошларигина айланади. Чунки бунда йўлдошлар ушбу сайёраларга яқин бўлганлиги туфайли тортиш кучи Қуёшникидан ортиқ.
Барча сайёралар Қуёш атрофида бир йўналишда айланади. Бу ҳаракат тўғри ҳаракат дейилади.
Сайёралар орбитаси шакли бўйича айланага, орбита текислиги эса Лаплас текислиги деб аталувчи Қуёш тизимининг асососий текислигига яқин. Аммо сайёралар массаси қанча кам бўлса бу қоидадан оғиши шунча сезиларли бўлади, бу Меркурий ва Плутон мисолида яққол кўринади.
Қуёш тизими сайёралари қуёш атрофида турли радиусда ва тезликда айланади.


Қуёш

Қуёш - бу одатдаги юлдуз бўлиб, Қуёш тизимидаги барча сайёралар унинг атрофида айланади. Унинг сиртида кучли шуълаланиш кузатилади (5-расм).



5-расм. Қуёшнинг оловли сирти. www.galspace.spb.ru.
Қ уёш қайноқ плазмали шар бўлиб, радиуси R=696 минг км, ўртача зичлиги 1,416 кг/м3. Айланиш даври (синодик) экваторда 27 суткадан қутбларда 32 суткагача ўзгаради, эркин тушиш тезлани-ши 274 м/с2. Қуёш спектри таҳлилига кўра унинг кимёвий таркиби: водород 90% га яқин, гелий 10%, бошқа элементлар 0,1% дан кам. Қуёш энергияси-нинг манбаи бўлиб Қуёшнинг марказий қисмида водороднинг гелийга ядровий айла-ниши ҳисобланади. Бунда ҳарорат 15 млн. К га боради (термоядеро реакцияси). Унинг ички қисмидан энергия нурланиш орқали кўчирилади, кейинчалик у 0,2 R масофага тенг ташқи қатламда конвекция орқали амалга оширилади. Қуёшдан 149 млн. км масофада жойлашган Ер ундан 21017 Вт га яқин ёруғлиқ нури энергиясини олади. У Ер шарида кечадиган барча жараёнларнинг асосий энергия манбаси саналади. Ердаги бутун биосфера, ҳаёт фақат қуёш энергияси ҳисобига яшайди.
Қуёш диаметри ерникига нисбатан 109 марта катта, ўртача зичлиги 1,41 г/см3, ташқи қобиқларининг ўртача ҳарорати 5600°С, ёши 6-6,5 млрд. йил.
Меркурий

Меркурий - Қуёшга энг яқин жойлашган сайёра. Меркурий Қуёш тизимидаги бошқа сайёралар сингари антик пантионнинг худоларидан бири, хусусан - рим савдо худоси (юнонча Гермесга мос келади) номи билан аталган. Меркурий - Ердан кузатиш учун анча мураккаб сайёра ҳисобланади. Ерга нисбатан ички сайёра бўлганлиги сабабли хеч қачон Қуёшдан 28° дан узоқлашмайди, шунинг учун ҳам у тонгдаги ва кечкурунги ёғдуда қисқа муддатгина кўринади, холос.


Меркурий Қуёш атрофида ўртача масофаси 57,91 млн км ли анча чўзилган эллиптик орбита бўйича ҳаракатланади. Перигелийда Меркурий Қуёшдан 45,9 млн км, афелийда эса 69,7 млн км. масофада жойлашган. Орбитасининг эклиптика текислигига қиялиги 7°. Ўзининг орбитаси бўйлаб Меркурий 87,97 суткада бир марта айланиб чиқади. Орбита бўйича ўртача тезлиги 48 км/с.


Download 282.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling