Қуйида тўгарак машғулотлари учун айрим ишланмалар берилади
Ўзбек халқлари асосида расм тасвирлар ишлаш
Download 56.59 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаётий мавзулар асосида расм ишлаш
Ўзбек халқлари асосида расм тасвирлар ишлаш.
Машғулот мақсади.- ўқувчиларни композиция ишлатишга ўргатиш. Уларда эртак, воқеа- ҳодисалар асосида тасвир яратишга қизиқиш уйғотиш, кузата олиш малакасини ўстириш, эсда оиб қолиш қодилиятини ва тасаввурларини ривожлантириш. Машғулотларни жихозлаш. Фаол ўқувчиларнинг мавзу асосида бажарган ижодий ишларидан, болаларга оид адабий асарлар ва эртаклардан кинофилмлар ва мултфилмлар, ҳамдўа таниқли мусавирларнинг эртакларга ишларига ижодий ишларидан намуналар. Машғулот мазмуни. Мавзу асосида расм чизиш, энг зарур ва қизиқарли вазифалардан биридир. Болаларнинг ижоди ва асоси мавзуси асосида расм чизишдан бошланади. Ўқувчиларнинг фикрлаш ва тасаввур этиш қобилиятини ривожлантиришда раҳбарнинг турли усул ва методларидан самарали фойдаланиши муҳимдир.машғулот жараёнида фаол ўқувчиларнинг мавзу асосида бжарган ижодий ишларидан, болаларга оид адабий асарлар ва эртаклардан кинофилмлар, ҳамда таниқли мусаввирларнинг ижодий ишларидан унумли фойдаланиш яхши натижаларни беради. Эртак мазмунин ўқиб ёки сўзлаб беришда тўгарак раҳбарининг, болалар тушуна оладиган, уларнинг онгига ва ҳиссиётига таъсир қила оладиган, мароқли, жонли бўлиши керак. Дарс жараёнида ҳар бир ўқувчи билан алоҳида иш олиб бориш, зарур бўлса амалий кўрсаитб бериш муҳимдир. Машғулот сўнгида намунали ва бўш бажарилган вазифаларни ўқувчилар ўртасида таҳлил этиш ютуқ ва камчиликларни кўрсатиш лозим. Уйга вазифа. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш учун, ўзбек ҳалқ эртакларидан, “Зумрад ва Қиммат “ , “Ур тўқмоқ”, “Уч ака-ука ботирлар”га тасвирлар ишлаш ўқувчиларга вазифа қилиб берилади. Ҳаётий мавзулар асосида расм ишлаш (йил фасиллари, меҳнат, турмуш ва б.) Машғулотларнинг мақсади мавзулар асосида тасвирлаш орқали ёшларда ижодкорликни шакллантириш. Уларда тасаввур ва кўриб эслаб қолиш малакалирини ривожлантариш. Ушбу машғулотлар жараёнида ўқувчиларда теварак атрофни идрок этиш, тасаввур эитш орқали ранг- баранг тасвирлаш маҳоратларини шакллантиришдан иборат. Машғулотларни жихозлаш. Йил фасллари, меҳнат ва турмуш тарзини тараннум этувчи таниқли мусаввирлар асарларидан суратлар, фаол қўувчиларнинг сара ишларидан намуналар, сладлар, адабиётлар ва бошқалар. Машғулотлар мазмуни. Мавзу асосида тасвирлар ишлаш, ўқувчиларнинг ҳотирасига, кузатувчанлигига асосланади ва уларнинг нарсанинг ўзига қараб тасвирлашда олган билимларини мустаҳкамлайди. Ўқувчиларга бериладиган мавзулар аниқ бўлиши, ҳамда уларни фаоликка ундаш учун раҳбар барча имкониятларни яратиш керак. Демак ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини шакллантиришда раҳбарнинг жозибали нутқи, ҳар- ҳил кўргазмали қуроллардан ва техника воситаларидан самарали фойдаланиши ва улар ишлаш муҳимдир. Танланадиган мавзу содда ва ҳаётий бўлиши керак. Йил фасллари(баҳор, ёз, куз, қиш),ҳамда кишиларнинг меҳнат ва кундалик турмушини тасвирлаш эътиборлидир. Бу каби машғулот ўқувчиларни ғоявий тарбиялайди, ҳамда ижодий фаолликка ундайди. Уйга вазифа. Кундалик меҳнат ва турмуш, жараёнларни ҳамда турли фаслларни бўёқларда ишлаш. Download 56.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling