Қуйида тўгарак машғулотлари учун айрим ишланмалар берилади


Download 56.59 Kb.
bet8/9
Sana03.02.2023
Hajmi56.59 Kb.
#1151365
1   2   3   4   5   6   7   8   9
ХАЙКАЛТАРОШЛИК
1-вазифа. Миллий нақш намуналари асосидаги розеткалардан рельефлар бажариш (пластилин).
Машғулот мақсади. Ўқувчиларга турли миллий нақш намуналари асосида рельефлар бажариш орқали пластилинда турли ҳажмлар ишлаш малакаларини янада ривожлантириш композиция, нисбат, ҳажм каби қонуниятларни ўргатишдан иборат.
Машғулотларни жиҳозлаш. Турли миллий нақш намуналари, пластилин, турли стеклар, юмшоқ симлар, тахтача ёки фанер таглик, ўлчаш циркули, ўқувчиларнинг сара ишлпридан намуналар, ҳайкалтарошликка оид адабиётлар.
2-вазифа. Инсон қиёфасининг ҳажмли шаклларини ясаш (пластилин).
Машғулот мақсади. Ўқувчиларга инсон қоматини пластик билан ҳажмли шаклини бажариш орқли уларга одам анатомияси ватузилиши тўғрисида етарли маълумот бериш. Машғулот давомида умумийлик, инсоннинг характерли хусусиятлари, нисбат, ҳажм, ҳаракат каби асосий қонун-қоидаларни ўргатиш.
Машғулотларни жиҳозлаш. Фаол ўқувчиларнинг бажарган инсон қоматини ҳажмли шакллардан намуналар, турли стеклар, пластилин, юмшоқ симлар, фанер таглик, ҳайкалтарошлик дастгоҳи, ўлчаш циркули, мавзуга оид адабиётлар, фото суратлар.
Машғулотларнинг мазмуни. Ўқувчилар пластилинда миллий нақш намуналари асосида, айниқса халқ амалий санъатининг ганчкорлик турида кенг қўлланиладиган йўл ичидаги нақш нақш намуналарини ўзига қараб пластилин ёки лойдан ҳажмли шаклни бажарадилар. Бу эса уларда ҳайкалтарошликдаги мавжуд нисбат, ҳажм, симметрия, фазовий тасаввур каби малакаларни ўстириш билан бир қаторда ганчкорликда қўлланиладиган пардоз усулларини идрок этишларида муҳим аҳамият касб этади. Машғулотларни олиб боришда тўгарак раҳбари циркуль, турли стеклар билан ишлаш йўлларини ўқувчиларга амалий кўрсатиб бериши Ушбу машғулотнинг янада қизиқарли ва сермаҳсул бўлишининг омилидир.
Кейинги машғулотларда ўқувчилар инсон қиёфасининг ҳажмли шаклларини ясаш машқларини олиб бошлайдилар.
Дастлаб тўгарак раҳбари ўқувчиларга ушбу мавзуга оид бўлган инсоннинг (спортчи югуряпти, бокс тушмоқда, ўқувчи китоб ўқияпти, бола тўп ўйнаяпти ва ҳ. к.) ҳолатларини бевосита тасаввур этишга кўрсатмалар беради. Шундан сўнг, улар фанер тагликка инсоннинг маълум ҳолатини симдан ишланган синчини ўрнатадилар ва лой ёки пластилин билан амалий бажаришга ўтадилар. Машғулот жараёнида тўгарак раҳбари ўқувчиларга инсон қиёфасини ҳажмли тасвирлаш жараёнида, унинг конструктив анатомик тузилиши, тана аъзоларининг бир-бирига нисбатлари, инсоннинг турли ҳолатларидаги ҳаракатларини тўғри бажаришга ўргатади. Ушбу вазифанинг муваффақиятли бўлиши учун раҳбар ҳар-бир ўқувчи билан алоҳида ишлаши, керак бўлганда амалий кўрсатиб бериши тавсия этилади.

Download 56.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling