Қуйида тўгарак машғулотлари учун айрим ишланмалар берилади


Download 56.59 Kb.
bet3/9
Sana03.02.2023
Hajmi56.59 Kb.
#1151365
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Ҳайкалтарошлик
Машғулотларнинг мақсади. Ўқувчиларга турли шаклга эга бўлган мева сабзавотларни, турли кўринишга эга бўлган қуш ва ҳайвонларни ҳайкалини ишлашга ўргатиш.
Машғулотларни жиҳозлаш. Турли ҳил мева ва сабзавотларни муляжлари, қуш ва ҳайвонларнинг тулумлари, пластилин, турли стеклар, юмшоқ симлар фанер таглик, ҳайкалтарошлик учун маҳсус ўлчаш циркули, ўқувчиларнинг Сара ишларидан намуналар.
Машғулотлар мазмуни. Пластилинда мева- сабзавотларни, ҳамда қуш ва ҳайвонларнинг ҳажмли шаккларини ишлаш шубҳасиз ўқувчиларга зўр завқ- шавқ бағишлайди. Бу машқлар ўқувчиларда на фақат ҳаққоний тасвирлашни, балки бажарилаётган буюмларнинг ҳажмини бармоқлар орқали ҳис қилиш, уларда ҳайкалтарошликка бўлган қизиқишларни ортиришда ката аҳамит касб этади.
Дастлаб ўқувчиларпластилин ёрдамида мева ва сабзавотларни шаклини тасвирлайдилар. Мева ва сабзавотларнинг ҳажмли шаклини пухта бажарган ўқувчилар қуш ва ҳайвонларнинг ҳажмли шаклини ишлашга ўтадилар. Раҳбар бу жараённи ўқувчиларга ўргатишда юмшоқ симлар фанер таглик ўлчаш циркулидан фойдаланиш мумкинлигини қайд қилади.
Машғулот фаол ўқувчиларнинг ижодидан намуналар, фото суратлар ва ҳайкалтарошликка оид адабиётлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Энг асосийси ўқитувчининг вазифани амалий тарзда кўрсатиши муҳимдир.
Уйга вазифа. Турли ва ҳажмга эга бўлган мева васабзавотларни ҳамда ҳар хил қушлар (товуқ ва хўроз), уй ҳайвонлари (қўй, эчки, бузоқча, қуёнлар)нинг шаклини пластилин билан ишлаш вазифа қилиб берилади.
Ўрта гурух
Санъат ҳақида сухбат
Машғулот мақсади. Ўқувчиларни қадимги Миср, Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Хитой ҳалқлари билан таништириш, уларни билим доирасини кенгайтириш. Бадиий дидини ўстириш.
Машғулотни жихозлаш. Ушбу даврга оид санъат намуналари ёритилган плакатлар ва суратлар, слайдлар, кино ва диафилмлар, альбомлар санъат тарихига оид адабиётлар.
Машғулот мазмуни мазкур машғулотда ўқувчиларга Қадимги Миср, Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Хитойда санъатнинг ривожланиши ҳақида фикр юритилади.
Қадимги Миср тарихида жахонга машхур пирамидалар қурилган. Улар Хеопс, Хефрем, Микерин пирамидалари бўлиб, Хеопс ушбу перамидалар ичида улкани ҳисобланади. Унинг асоси 233 метр ва баландлиги 146.6 метрдир. Маскур давар тасвирий саъати ва ҳайкалтарошлиги меъморчилик саъати билан чамбарчас боғлиқдир. Бизгача тарли шаклига эга бўлган ясси тошлар юзасига ўйиб ишланган тарихий воқеа, турли рамзлар, афсонавий ҳайвонлар, жангу жадал воқеалар акс этган тасвирлар етиб келган.
Жуда қадим вақтлардан буён ҳозирги Ўрта Осиё ва Қозоғистон ҳудудида санъат анча ривожланган бўлиб, бизгача сақланиб келган қалъа, Сарой турар жой бинолари, кулолчилик буюмлари, ҳалқ амалий санъатлари бунга гувоҳ бўла олади. Жахоннинг турли кўргазма залларида сақланиб келаётган турли санъат намуналари ичида олтин ва қимматбаҳо тошлардан ясалган амалий санъат намуналари, ҳайкаллар, тангалар ва бу буюмларда ўта нозик дид Билан ишланган тасвирлар Қадимги Ўрта Осиё ҳалқларининг юксак маданияти кўрсатади.
Тарихий манбаларга кўра Қадимги Ҳиндистон санъати ҳам қатор тараққиёт босқичларини босиб ўтган. Ҳунармандчилик ҳинд санъатининг асоси ҳисобланган. Катта шаҳарларда юксак дид билан қурилган жамоат ва турар жой бинолари, уларда лой ва тошлардан ўйиб ишланган турли ҳажмдаги ҳайкаллар, геометрик усулдаги нақшлар орқали биз қадимги ҳинд ҳалқларининг юксак маданиятига эга бўлганини кўришимиз мумкин.
Қадимги Ҳиндистон санъатининг энг гуллаган санъатларидан бири Маурия сулоласи /эр. ав. 322- 185 йиллар/, айниқса, ашоққа императорлиги даврига тўғри келади./эр. ав. 272- 232 йиллар /. Ашоқа ҳукмдорлик қилган даврда буддизм кенг ёйилди. Натижада унга боғлтқ бўлган ибодатҳоналари қурилишлари амалга оширилди. Буддага бағишланган меъморчилик ёдгорликларида эса тасвирий санъат намуналари кенг тарқалди.
Эрамиздан аввалги 4-3 асрларда Хитойда дастлаб кулолчилик ривожланган бўлиб, бу санъат тури Луншань манзилида кенг тарқалган. Турли кўза, товоқ ва хум идиўлар тўлқинсимон ва тўрсимон нақш унсурларини эслатувчи чизиқ ҳпмда содда одамлари билан безатилган. Бу даврга келиб одам ҳайқкалчалари лойдан бажарилиб, сўнгра оловда пиширилгани маълум. Қадимги Ҳитой санъати ва маданияти энг ривожланган даври эрамиздан аввалги 3ва эрамизнинг 3асрларига тўғри келади.
Бу даврда Хитой ягона марказлашган йирик давлатларга айланди. У Ўрта Осиё, Хиндистон, Эрон,Сурия ва Рим империялари билан кенг алоқада бўлди. Бу эса унинг тасвирий, Амалий ва меморчилик санъатининг ривожланишини таъминлайди. Хитойда турли вилоятларида ўзига ҳос меъморчилик усулида қурилган мақбараларда безак релъефи тасвирлар ҳамда турли хилдаги портрет ва хайкаллари кўп учрайди.

Download 56.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling