Қуйида тўгарак машғулотлари учун айрим ишланмалар берилади
Download 56.59 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- АДАБИЙ АСАРЛАР, ЭРТАК ВА ҲИКОЯЛАР МАВЗУИ АСОСИДА ТАСВИРЛАР ИШЛАШ
АПЛИКАЦИЯ
Машғулотларнинг мақсади. Ўқувчиларни табиат билан таништириш. Ҳар-ҳил ўсимлик, гуллар ва шаклларга рассом кўзи билан қараш, уларнинг фантазияларига ўстриш. Дарахтнинг гул ва барглари, бошоқли ўсимликларнинг поясидан турли манзара, натюрмортлар ишлашни машқ қилдириш. Ўсимликлар ва дарахт илдизларидан турли хил ҳайвон, парранда шаклларини ясашни ўргатиш. Бу машғулотлар орқали ўқувчиларнинг эстетик ҳис-туйғуларини шакллантириш. Бадиий ва табиий шакллар қайта ишлаш, қирқиш, ёпиштириш, жилвирлаш ва б. Машғулотларни жиҳозлаш. Тол, терак, чинор барглари, буғдой, АРПА, маккажўхори, қамиш ўсимликларининг пояси, рангли қоғозлар, картон, сувбўёқ, елим, игна, ип, чизғич, қайчи, қалам, ўчирғич, ҳар хил рангдаги матолар, пичоқлар, эгов ва ҳ. к. Машғулотларнинг мазмуни. Аппликация ҳар хил рангли қоғозлар ёки мато парчаларидан соя тасвир (силуэт) нақш, гул ва ҳоказоларни қирқиб қоғозга ёки махсус паннога ёпиштириш, ҳамда табиатдаги гул ва ўсимликлардан бошоқли ўсимликлар гул ва пояси, турли дарахт гуллари, барглари ва ҳ. к. турли композициялар тузишни назарда тутиш. Бу турдаги машғулотларнинг асосий мақсади ўқувчиларни тасвирлашда турли материаллардан ва техникадан фойдаланишга ўргатиш. Ўқувчилар дарахтнинг гул ва барглари, бошоқли ўсимликларнинг поясидан турли манзара, натюрмортлар ишлашни машқ қиладилар. Улар ўсимликлар ва дарахт илдизларидан турли хил ҳайвон. Парранда шаклларини ясашни ўрганадилар. Уйга вазифа. Ушбу машғулотларда олган билимларни мустаҳкамлаш учун ўқувчилар рвҳбар билан табиат қўйнига экскурсия уюштирадилар. Улар табиатда учрайдиган ўсимлик ва гуллардан, дарахт илдизлари ва барглардан шакллар йиғадилар, ҳамда шулар асосида композиция тузадилар. АДАБИЙ АСАРЛАР, ЭРТАК ВА ҲИКОЯЛАР МАВЗУИ АСОСИДА ТАСВИРЛАР ИШЛАШ Машғулотларнинг мақсади. Нарсанинг ўзига қараб расмини чизиш, композиция каби тушунчаларни мустаҳкамлаш. Уларда эртак, воқеа-ҳодисалар асосида тасвир яратишга қизиқиш ўйғотиш, кузата билиш малакаларини ўстириш, кўриб эсда олиб қолиш қобилиятларини ва тасаввурларни ривожлантириш. Машғулотларни жиҳозлаш. Фаол ўқувчилар мавзу асосида бажарган ижодий ишларидан, болаларга оид адабий асарлар ва эртаклардан кинофильмлар ва мультфилмлар, ҳамда таниқли мусаввирларнинг ижодий ишларидан намуналар. Машғулотларнинг мазмуни. Ўқувчилар билан адабий асарлар, эртак ва ҳикоялар мавзуи асосида тасвирлар ишлаш ўтилган мавзуларни янада мустаҳкамлайди. Ўқувчиларга эртак, воқеа ва ҳодисалар асосида тасвир яратишга қизиқиш уйғотиш, кузата билиш малакаларини ўстириш, кўриб эсда олиб қолиш қобилиятларини ва тасаввурларини ривожлантириш муҳимдар. Ўқитувчининг фаол ўқувчилар томонидан мавзу асосида бажарган ижодий ишларидан, болаларга оид адабий асарлар ва эртаклардан кинофильмлар ва мультфильмлар ҳамда таниқли мусаввирларнинг ижодий ишларидан унумли фойдаланиши машғулотнинг самарали бўлиши омилидир. Машғулот жараёнида раҳбар иложи борича ўқувчиларни эркин фикр юритишига имкон яратиши зарур. Албатта машғулот сўнгида раҳбар намунали ва бўш ишланган расмларни тўгарак аъзолари билан муҳокама этиши яхши натижалар беради. Уйга вазифалар. ”Зиёд ботир”, “Муқбил тошотар”, “Ақл – бебаҳо бойлик” каби ўзбек халқ эртакларига тасвирлар ишлаш. (сувбўёқ, гуащ, рангли қаламлар). Download 56.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling