Қуйида тўгарак машғулотлари учун айрим ишланмалар берилади


ТАБИАТ ҚЎЙНИДА РАСМ ИШЛАШ


Download 56.59 Kb.
bet9/9
Sana03.02.2023
Hajmi56.59 Kb.
#1151365
1   2   3   4   5   6   7   8   9
ТАБИАТ ҚЎЙНИДА РАСМ ИШЛАШ
Машғулотларнинг мақсади. 1. Ўқувчиларга Республикамиздаги қадимий тарихий ҳамда маданий ёдгорликларга нисбатан эстетик муносабатни таркиб топтириш, уларни қадрлай билиш ҳамда эъзозлашга ўргатиш. Композиция қонунлари, симметрия, ассиметрия, композиция маркази, уфқ чизиғи тўғрисида тушунча бериш. Тарихий обидаларда миллий нақш элементларидан моҳирона фойдаланилганлиги ва ўша даврдаги етук усталар ҳақида маълумот бериш.
2.Ўқувчиларнинг кузатувчанлигини ўстириш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш ҳамда эстетик дидни шакллантириш.
3. Билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, ёруғлик ва со ятушунчасини чуқурлаштириш, шу мавзу асосида расм чизишда ёруғлик – соядан ифодалилик воситаси сифатида фойдфланишни ўргатиш, ҳаво перспективаси Билан таништириш.
4. Ўқувчиларга жумҳуриятимиздаги қадимий тарихий ҳамда маданий ёдгорликларга нисбатан эстетик муносабатни таркиб топтириш, ҳамда уларни қадрлай билиш ва эъзозлашга ўргатишдир. Уларга композиция қонунлари, симметрия, ассиметрия композиция маркази, уфқ чизиғи тўғрисида тушунча беришдир. Тариҳхий обидаларда миллий нақш унсурларидан махирона фойдаланганлиги ва ўша даврдаги етук усталар фаолияти ҳақида маълумот беришдир. Масалан ўқувчилар рахбар Билан биргаликда самарқанддаги Шоҳи – Зинда ва Бибиҳоним мақбаралари, Буҳородаги Исмоил Сомоний мақбараси, Калон минораси, Урганчдаги Хива ёдгорликлари, Тошкентдаги Кўкалдош ва Абдул – Қосим мадрасаларини бевосита кузатадилар, ҳамда шулар асосида суҳбат ўтказадилар.
5. Ўқувчиларни она табиат яқиндан танишиш. Теварак атрофдаги табиат ҳодисаларини кузата билиш кўникмаларини ривожлантириш ваш у мавзу асосида расм чизиш малакарини ўстириш. Перспектива асослари: фазовий перспектива чизиқли перспективалар ва уфқ чизиғи тўғрисида тўла маълумот бериш.
Машғулотларни жихозлаш. Фаол ўқувчиларнинг жумҳуриятимиздаги тарихий обидалар мавзуида бажарга ижодий ишларидан, тарихий ва маданий ёдгорликларни акс эттирувчи кинофильмлар, ҳамда таниқли рассомларнинг бу борада яратган ижодий асарларидан намуналар, таниқли рассомлардан баҳор фаслига бағишлаб ишлаган ижодий ишлари, бу фаслни тараннум этувчи фильмлар ва рангли слайдлар, альбомлар, етакчи ўқувчиларнинг шаҳар меъморчилигидаги кўринишларини акс эттирган ижодий ишларидан, ҳамда бу борада яратилаган фильмлардар намуналар.
Машғулотларнинг мазмуни. Табиат қўйнида расм ишлаш ўқувчиларда реалистик расм чизиш асослари, билим бериш, уларда обектнинг ўзига қараб расм чизиш, хотирадан тасаввурдан расм чизиш соҳасида кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш, ҳамда болаларда ижодий қобилият, дид, тасавурларини ўстиришга қаратилгандир.
Ўқувчиларга миллий урф одатлар ва санъатларидан “Баҳор келди”, “Ассалом Наврўз”, “Сумалак” каби бир неча мавзуларда композициялар тузадилар. Бу турдаги машғулотларнинг мақсади ўқувчиларнинг кузатувчанлигини ўстиради, ижодий қобилиятини ривожлантиради ва эстетик дидини шакллантиради. Ўқувчилар билан ўлкамизнинг гўзал қир ва тоғ ён бағриларида ҳам расм ишлаш уларга чексиз қувонч бағишлайди. Ўқувчиларни она табиат билан яқиндан таништириш ва уларга теварак атрофдаги табиат ҳодисаларини кузата билиш кўникмаларини ривожлантириш ва шу мавзу асосида расм малакаларини ўстириш муҳимдир. Ушбу машғулотларда ўқувчилар перспектива асослари: фазовий ва чизиқли перспективалар уфқ чизиғи тўғрисида пухта билимга эга бўладилар.
Ўқувчилар табиат қўринишларини турли вақтда (эрталаб, пешин, кечқурун) ва турли фаслларда (баҳор, ёз, куз, қиш) мустақил тасвирлаш орқали олган билимларини янада мустаҳкамлайдилар.
Уйга вазифалар. Меъморчилик оюиларини кузатиш асосида расм ишлаш. Миллий урф одатлар ҳамда ананларни: “Баҳор келди”, “Ассалом Наврўз”, “Сумалак сайли” каби мавзуларда тасвирлаш (қалам, сувбўёқ, апликация).
Ўзингиз яшаб турган уй ҳамда кўчалардаги қатор меъморчилик кўришларини кузатиш ва шу асосида расм ишлаш. ( сувбўёқ, гуашь, пастел).
Табиат кўринишларини турли вақтда ва турли фаслда тасвирлаш (сувбўёқ, гуаш, пастел).
ЯКУНИЙ МАШҒУЛОТ
Мшғулотнинг мақсади. Ўқув йили давомида қўлга киритилган ютуқ ва камчиликларни таҳлил қилиш. Фаол ўқувчиларни рағбатлантириш.
Машғулотларни жихозлаш. Тўгарак аъзоларини ижодий ижодий ишлари кўргазмарларини ташкил этиш.
Машғулотларнинг мазмуни. Сўнгги машғулотда барча ўқувчиларнинг ижодий ҳисоб кўргазмаси ўтказилади. Тўғарак раҳбари ўқувчилани ютуқ ва камчиликлари ҳақида фикр билдиради. Фаол ўқувчилар тақдирланади ва машғулотларга якун ясалади.





Download 56.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling