Ҳужжат кучини йўқотган


Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet109/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

15505 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13105-«Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган муддати ўтган кредитлар» ва 15501-«Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар», 15504 — «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15599-«Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15521 — Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) асосан 15521-ҳисобварақлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling