Ҳужжат кучини йўқотган


Download 264.42 Kb.
bet111/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

15617 Муддати ўтган лизинг
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича муддати ўтган қарз ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 15601 — «Бошқа банкларга берилган лизинг», 15603 — «Жисмоний шахсларга берилган лизинг», 15605 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган лизинг», 15607 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган лизинг», 15609 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган лизинг», 15611 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларга берилган лизинг», 15613 — «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган лизинг» ва 15615 — «Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган лизинг» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган лизинг бўйича асосий қарз суммаси бўйича вужудга келган муддати ўтган қарз суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизинг олувчи ёки учинчи шахс томонидан тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва бошқа тоифага ўтказилган ва/ёки 15699 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Лизинг» ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15619 Шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг шартномаси ва унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган лизинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 15601 — «Бошқа банкларга берилган лизинг», 15603 — «Жисмоний шахсларга берилган лизинг», 15605 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган лизинг», 15607 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган лизинг», 15609 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган лизинг», 15611 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларга берилган лизинг», 15613 — «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган лизинг» ва 15615 — «Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган лизинг» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизинг бўйича тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва/ёки 15699 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Лизинг» ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling