Ҳужжат кучини йўқотган


Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


Download 264.42 Kb.
bet108/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

15499 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган, банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15500 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар
15501 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15504 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling