Ҳужжат кучини йўқотган


Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)


Download 264.42 Kb.
bet110/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

15599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15600 Лизинг (молиявий ижара)
15601 Бошқа банкларга берилган лизинг
15605 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган лизинг
15607 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган лизинг
15609 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган лизинг
15611 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган лизинг
15613 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган лизинг
15615 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган лизинг
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан берилган лизинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида лизинг бўйича соф инвестиция суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида асосий қарз сўндирилганда келиб тушган пул маблағлари, шунингдек 15617 — «Муддати ўтган лизинг» ва 15619 — «Шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг» ҳисобварақларига ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳисобварақларга ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling