Улашиш Фото: Tereshchenko Dmitry/Shutterstock Ҳарбий пенсионер, подполковник Шокир Долимов короновирус пандемияси дунёда кўп саволларни юзага келтираётганлиги


Бактериологик восита қўлланилганлигининг ташқи (билвосита) аломатлари жумласига


Download 91.77 Kb.
bet4/7
Sana06.10.2023
Hajmi91.77 Kb.
#1694245
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Биологик курол

Бактериологик восита қўлланилганлигининг ташқи (билвосита) аломатлари жумласига:
– душман самолёти, ракетаси ёки шамол таъсирида учиб бораётган аэростати (ҳаво шари) ортида тез тарқаб кетаётган булут ёхуд туман кўринишидаги йўлак пайдо бўлиши;
– ташланган кассета очилганидан сўнг унинг элементлари (кичик калибрли биологик бомбалар) пастга тик тушмай, ерга нисбатан муайян бурчак ҳосил қилганча айланиб, аста-секин пастлаб бориши;
– портлаган ўқ-дори парчалари ва портлаш рўй берган жойнинг бевосита яқинидаги ер, маҳаллий жисмлар ва ўсимликлар сиртида лойқа суюқлик ёки кукунсимон (ёхуд хамирсимон) моддалар мавжудлиги;
– ўқ-дорининг ўзига хос конструктив хусусият ва биологик ўқ-дориларга оид тамғаларга эга бўлиши;
– энтомологик ўқ-дорилар (контейнерлар) тушган жойларда тирик ва ўлик ҳашаротлар, жўлаклар галаси мавжудлиги киради.
Бактериал (биологик) воситалар таъсирига дучор бўлган, бунинг натижасида шахсий таркиб орасида оммавий юқумли касалликлар (талафот) юзага келган ҳудуд ва унда мавжуд қўшинлар – бактериологик (биологик) жиҳатдан зарарланган макон, деб айтилади.
Бактериологик (биологик) жиҳатдан зарарланган макондаги жамики одамлар, зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувини истеъмол қилган, зарарланган қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника билан муомала қилган ёки хавфли контагиоз касаллик ривожланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар бактериал воситалар билан зарарланган шахслар, дея эътироф этилади.
Табиий жойнинг биологик аэрозоль билан зарарланиш даражаси ҳамма жойда ҳам бир хил бўлмайди. Хусусан, биологик аэрозолнинг тўйиниши ҳаво оқимининг ҳаракати ва қуёш радиациясининг бевосита таъсири чекланган жарлик, сойлик, ботиқлик, ўрмон, турар жой ва саноат бинолари зич кўтарилган аҳоли пунктларида очиқ текис жойдагига нисбатан юқори даражага эга бўлади.
Биологик қурол энг шафқатсиз ва одамийликка зид келадиган қуролли кураш воситаларидан бири саналади.
Бундай қуролнинг қўлланилиши башариятга қарши энг оғир жиноят саналади.
Шу боис:
– 1925 йилги Женева протоколи орқали урушда биологик воситаларнинг қўлланилиши ман этилган;
– 1972 йили эса Бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қуролни яратиш, ишлаб чиқариш ва захираларини тўплашни тақиқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш тўғрисидаги конвенция қабул қилинган.
Ушбу Конвенцияда, биологик қуролнинг ҳар қандай тури йўқ қилиниши ҳам кўзда тутилган бўлиб, 100 дан ортиқ давлат томонидан имзоланган.
БАКТЕРИОЛОГИК (БИОЛОГИК) ВА ЗАҲАРЛОВЧИ ҚУРОЛНИ ЯРАТИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ЗАХИРАЛАРИНИ ТЎПЛАШНИ ТАҚИҚЛАШ ҲАМДА УЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯ 1972 йил 10 апрелдан эътиборан имзолаш учун очиқ, деб эълон қилиниб, 1975 йил 26 март куни кучга кирган ҳужжат.
Бугунги кунда 100 дан ортиқ давлат ушбу Конвенция иштирокчилари саналади. Конвенциянинг амал қилиш муддати чекланмаган. Конвенция депозитарийлари АҚШ, Буюк Британия ва Россия саналади.

Download 91.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling