Улуғбек Абдуллаев Ўзбекистон тарихидаги этнонимлар


I-ҚИСМ  Қадимги этнонимлар ва уларнинг тарихий-этнографик


Download 419.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana18.06.2023
Hajmi419.3 Kb.
#1579479
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
I-ҚИСМ 
Қадимги этнонимлар ва уларнинг тарихий-этнографик 
тавсифи 
Маълумки, Ўрта Осиё ҳудудида қадимдан саклар, массагетлар, 
сўғдийлар, бахтарлар, хоразмликлар, фарғоналиклар ва чочликлар деб 
аталган халқлар яшаб келишган. Ушбу халқлар ҳозирги ўзбек, тожик, 
қирғиз, қозоқ, туркман, қорақалпоқ ва уйғурларнинг қадимги 
аждодлари ҳисобланади. Қадимги Турон заминнинг ушбу этнослари 
асрлар давомида ўзаро ижтимоий-иқтисодий, маданий ва этник 
алоқаларда яшаганлар. Мазкур этник жамоаларнинг бир қисми ўтроқ 
ҳолда яшаб, асосан дехқончилик ва ҳунармандчилик билан 
шуғулланганлар қолган қисми эса чорвачилик билан машғул бўлган. 
Таниқли олим С.П.Толстов ўтган асрнинг 50-йилларидаёқ 
“Ҳозирги замон Ўрта Осиё халқларининг биронтаси ҳам қадимги 
этносга бевосита бориб тақалмайди, аксинча, уларнинг шаклланишида 
ҳар хил миқдорда ерли туб аҳоли ва теварак-атрофдан келиб қўшилган 
халқлар ўз аксини топган”
1
–деб таъкидлаган эди. 
Маҳаллий этник асосда шаклланган ўзбек халқи узоқ тарихий 
жараён давомида кўплаб этник компонентларни ўзида бирлаштирди ва 
ўзига хос маданият яратди. Бу маданият ўтроқ ва кўчманчи, туркий ва 
эронзабон этнослар маданиятининг қоришувидан хосил бўлган 
маданиятдир. 
“Авесто”, қадимги Эрон, Ҳиндистон, Юнон-Рим ва Хитой 
манбаларида тур, орий, сак ёки скиф, массагет, хунн, усун, юэчжи, 
тоҳар, сўғдий, хорасмий, боҳтарий каби этнонимлар остида Ўрта Осиё 
ҳудудида яшаган этник жамоалар тилга олинган. Қуйида улар ҳақида 
манбалардаги тарихий-этнографик маълумотларга тўхталамиз. 
1
Толстов С.П. Основные проблемы этногенеза народов Средней Азии. //СЭ. № VI-VII. 1947.C. 304. 



Қадимги тарихимизнинг илк ёзма манбаси ҳисобланган 
“Авесто”нинг илк қисмида тур, тез чопар отли турлар, даной турлари, 
деб аталувчи этнонимлар учрайди. 
Шарқшунос В.В.Бартольд турларни Ўрта Осиёда яшовчи эрон 
тилида гапирувчи халқлар
2
, деб ҳисоблайди. Бошқа бир олим В.И.Абаев 
эса “Авесто”да тилга олинган турларни Ўрта Осиё саклари билан 
тенглаштиради, “даной турлари”ни эса Сирдарё бўйларида яшовчи 
саклар
3
дейди. Академик А.Асқаров ҳам “Авесто”да турлар деб 
номланган қабилани аслида саклар эканлигини таъкидлайди”
4

Аҳмонийлар подшоси Доро I буйруғи билан битилган Беҳистун 
ёзувларида подшо тилидан саклар ҳақида қуйидаги хабарлар 
келтирилган: “Бундан сўнг мен сакларга қарши сак юртига бостириб 
бордим, уларнинг ўзлари чўққи қалпоқ кийиб юрадилар. Мен дарёга 
етиб келдим. Дарёда кемалардан кўприк қилиб, сакларни тор-мор 
қилдим... Мен ўз хохишим билан саклар юртига янги бошлиқ тайин 
қилдим...”
5
. Ушбу манбада яна “Бу саклар Ахурамаздани қадрлаганлар, 
мен Ахурамаздани улуғлайман. Ахурамазда иродаси ва ўз ҳохишим 
билан мен уларни тинчитиб қўйдим.”
6
каби маълумот ҳам учрайди. 
Форс тилидаги манбаларда саклар уч гуруҳга ажратиб 
кўрсатилади. Улар сака-хамуварка, сака-тиграхауда ва сака-тара-
дарайалар. Тадқиқотчилар манбалар таҳлили асосида юқоридаги сак 
қабилалар 
уюшмаларини 
Ўрта 
Осиё 
ҳудудига 
қуйидагича 
жойлаштирадилар: сака-хамуваркалар Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий 
қисмида-Мурғоб водийсида, Амударёнинг юқори оқимларида, Олой ва 
Фарғона водийларида ҳамда Шарқий Туркистонда; сака-тиграхаудалар 
(чўққи қалпоқли саклар) ҳозирги Қозоғистоннинг жануби-шарқий 
2
Бартольд.В.В. Иран исторический обзор. Соч. Том VII.М., 1971. С. 231. 
3
Абаев.В.И. Скифский быт и реформа Зороастра. // АО част XXIV №1. 1956. 
4
Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. Т., 2015.16-бет. 
5
Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т., 1996. 31-бет. 
6
Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. .. 31-бет. 



қисмларида ва сака-тара-дарайалар эса Сирдарёнинг қуйи оқими, Орол 
ва Каспий денгизи шимолида яшаганлар
7

Тадқиқотчилар сак сўзи “қудратли”, “идрокли”, “эпчил бўлиш”
ёки “кучли”, “азамат”, “мард” деган маъноларни англатади, деб 
ҳисоблайдилар
8

Антик давр тарихчи ва географларининг асарларида ҳам сак 
қабилаларининг жойланиши, уларни ўша давр сиёсий жараёнидаги 
иштироки, турмуш тарзи ва урф-одатлари ҳақида бир қатор 
маълумотлар келтирилган.
Юнон тарихчилари Дионисий Периэгет “…сўғдиёнадан кейин, 
Яксартнинг оқими бўйлаб, камонла урушувчилар, жаҳонда тенги йўқ 
камончилар, битта ҳам ўқини таваккал отиб кетказмайдиган саклар 
яшайди” деб маълумот берса, Клавдий Птоломей “Сўғдиёна шарқда 
Яксарт яқинида яшовчи саклар билан чегарадош” деб ёзади. Бошқа 
юнон олими Страбон эса саклар ҳақида гапириб, “...сакларни 
сўғдийлардан Яксарт (Сирдарё) ажратиб туради” деб кўрсатади. Яна 
бир юнон тарихчиси Плиний ҳам Яксартнинг “...нариги томонида скиф 
қабилалари яшайдилар” деб ёзган эди. Демак, кўриниб турибдики 
қадимги юнон тарихчилари сакларнинг жойлашув чегарасини дарё 
бўйича ажратганлар
9

Маълумки, юнон муаллифлари Ўрта Осиё ва унга туташ 
ҳудудларда яшовчи сакларни скифлар деб атаганлар. Улар ушбу 
ҳудудларда яшайдиган массагетлар, дебритлар, ассианлар, тоҳарлар 
(даҳлар), усунлар ва бошқа номлар билан аталувчи қабилаларнинг 
барчасини сак-скиф қабилалари иттифоқига киритганлар. 
Геродот шундай ёзади: “Саклар (скиф қабиласи) узун чўққили 
қалпоқ кийиб, қалқон ва ханжарлар билан қуролланганлар, яна уларда 
икки қиррали ҳарбий болталар-сагарислар бўлган. Ушбу қабила (айнан 
7
Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. Т., 2001. 113-115 бетлар. 
8
Bailey H.W. Languages of the Saka. Handbuch der Orientalistik, I,4, I. Linguistik. Keiden. 1958, S.133.
9
Древние авторы о Средней Азии (VI в до н.э.- VI в н. э.) Т., 1940. С 23 



скиф қабиласи) амиргей саклари деб номланган. Форслар скифларни 
ҳаммасини саклар деб атаганлар...”
10

Геродотнинг “Тарих” асарида саклар (скифлар)га оид этнографик 
материаллар, хусусан, уларнинг моддий маданияти (кийимлари, 
таомлари) ва урф-одатларига оид маълумотлар ҳам келтирилган. 
Уларнинг кийимлари ҳақида Геродот ёзади: “Скиф қабиласи бўлмиш 
сакларнинг қалпоқлари учлик бўлиб, пишиқ наматдан тикилган ва тик 
кийилади. Иштонлари, комонлари, ойболталари ўзига хос ...”.
11
Тарихчи сак(скиф)ларда таом тайёрлашнинг қуйидаги ўзига хос 
усули ҳақида ҳам ёзади: “Скифияда дарахт (ўрмон) кам бўлганидан эт 
пишириш учун қуйидаги усул ўйлаб топилган. Териси шилинган 
ҳайвоннинг гўштини суякдан ҳам ажратишиб, қозонга ташлашади. 
Уларнинг қозонлари либосликларнинг вино аралаштирувчи идишларига 
айнан ўхшайди-ю, бироқ анча катта бўлади. Гўштни қозонга солгач, 
суякни ўтин сифатида ёқишади. Агар қозон топилмаса, гўштни молнинг 
ошқозонига тиқиб устидан сув солишади-да, тагидан суякларни 
ёқишади. Суяк яҳши ёнади, молнинг ошқозонига суякдан тозаланган 
гўшти бемалол сиғади. Яъни, буқами ёки бошқа қурбонлик жониворми, 
ўзини ўзи пиширади. Емак тайёр бўлганда худойининг эгаси гўшт ва 
ичак-чавоқнинг бир қисмини худога атаб оёғи остига, ерга ташлайди. 
Худойига бошқа ҳайвонлар ҳам, кўпроқ эса от аталади”.
12
Геродотнинг ушбу маълумотларидан кўриниб турибдики, сак 
(скиф)лар қурбонликка аксарият ҳолда отларни бағишлаганлар. 
Ўрта Осиёнинг дашт ва тоғлик ҳудудларида яшаган сакларнинг 
ҳўжалиги асосан чорвачилик бўлган. Қуйи Зарафшон, Амударё, Орол 
денгизи атрофида, Помир ва Тяньшан (Тангритоғ) тоғларидан сакларга 
тегишли мозор-қўрғонлар археологлар томонидан очиб ўрганилган. 
Ушбу мозор-қўрғонлардан сакларнинг темир ва бронзадан ясалган 
10
Геродот. “Тарих”. VII. 64 
11
Геродот. “Тарих”. VII. 64 
12
Геродот. “Тарих”. IV. 61 


10 
ҳарбий қуроллари, зеб-зийнат буюмлари, меҳнат қуроллари ва сопол 
идишлари топилган. 
Топилмалар ичида кўплаб от анжомлари учрайдики, бу ҳолат от 
қадимги сак (скиф) қабилалари ҳаётида ҳамда эътиқодий қарашларида 
катта аҳамият касб қилганлигидан далолат беради. 
Аксарият олимлар сак (скиф)ларни барчаси кўчманчи халқ деб 
ҳисоблайдилар. Бироқ, кейинги вақтда уларнинг бир қисми ўша антик 
даврларда ўтроқ ҳолда яшаб зироатчилик билан ҳам шуғулланганлиги 
ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Хусусан, бу борада академик 
А.Асқаров шундай ёзади: “...сакларнинг бир қисми, яъни тоғ 
сойларининг унғай этакларида, булоқлар ва қорасув ҳавзаларида макон 
топган уруғ жамоалари аста-секин зироатчилик билан шуғуллана 
бошлайдилар. Сакларнинг ана шу этник гуруҳлари асосида Фарғона 
водийсида Чуст маданияти, Зарафшон водийсида Кучиктепа-1, Тошкент 
воҳасида Бурғулик, Жанубий Ўзбекистонда Кучук-1, Жанубий 
Туркманистонда Яз-1 маданиятлари ташкил топдилар”
13

Маълумки, отни худо йўлида қурбонлик қилиш, кўпроқ от 
гўштидан таом тайёрлаш қадимги ва илк ўрта асрлардаги туркий 
халқларда кенг тарқалган одат эди. Бу факт эса фанда мавжуд бўлган 
“скифлар туркийларнинг аждодлари” деган ғояга далил бўлиб хизмат 
қилади. Тўғри, скифларнинг бир қисми эронзабон бўлиши мумкин, 
лекин ҳаммаси эмас. 
Кейинги йилларда Хитой ёзма манбаларини ҳам атрофлича 
ўрганиш натижасида, Ўрта Осиё ҳудудидаги саклар ҳақида бир қатор 
янги маълумотлар аниқланмоқда. Чунончи, хитойшунос А.Хўжаевни 
тадқиқотларидан саклар хусусида янги маълумотлар илмий истеъмолга 
олиб кирилмоқда. Ушбу тадқиқотчи, қадимги ва илк ўрта аср Хитой 
ёзма манбаларидан таржималарни амалга ошириб, антик даврда 
13
Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиши тарихи... 426-бет 


11 
сакларнинг (хитойча транскрипцияси-“сэк”, “секчжунг”) катта бир 
қисми туркий тилда сўзлашганликларини далиллайди

Download 419.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling