Улуғбек Абдуллаев Ўзбекистон тарихидаги этнонимлар


Download 419.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana18.06.2023
Hajmi419.3 Kb.
#1579479
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Сўнги сўз 
Ўрта Осиё, хусусан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимдан турли 
этник уюшмаларни ёнма-ён, кўп ҳолларда аралаш яшаб келаётган минтақа 
ҳисобланади. 
“Авеста”, қадимги Эрон, Ҳинд, Юнон, Рим ва Хитой манбаларида 
ушбу ҳудудларда яшага халқлар ҳақида, уларнинг турмуш тарзи, хўжалиги, 
моддий маданияти, урф-одат ва маросимларига оид этнографик маълумотлар 
учрайди. 
Шу билан бирга юқорида кўрсатиб ўтилган манбалардан мазкур 
халқларнинг сиёсий ҳаёти, бошқа этнослар билан алоқалари ҳақида ҳам 
муҳим маълумотлар топиш мумкин.
Энг қадимги ёзма манбалардан бири “Авеста”да “тур” атамаси 
учрайди. Олимлар ушбу этноним, яъни аниқ бир этник уюшманинг номи 
эканлигини таъкидлайдилар. Мазкур этник жамоани тили ва этник 
мансублиги ҳақида эса турлича фикр билдирадилар. Масалан, В.В.Бартольд 
“турлар”ни Ўрта Осиёда яшовчи эрон тилли халқ деган, В.И.Абаев ва 
А.Асқаровлар Ўрта Осиё сакларига тенглаштирадилар. 
Форс манбаларида ушбу Ўрта Осиё саклари уч гуруҳга, яъни “сака- 
хамуварка”, “сака-тиграхауда” ва “сака-тара-дарайа”га ажратиб кўрсатилади.
Антик давр юнон тарихчилари ҳам Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари 
тўғрисида бир қатор маълумотлар берганлар. Хусусан, Геродотнинг “Тарих” 
асарида сак (скиф), массагет, хорасмий, исседон, дай, парф, марғуш, сўғд, 
парикан каби этнонимли халқлар ҳақида маълумотлар бор. Геродот 
асаридаги биз учун муҳим маълумот шундаки, унда юқоридаги этник 
уюшмаларнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, кийимлари ва таомлари ҳақида 
қизиқарли этнографик маълумотлар берилган. Бошқа юнон-рим муаллифлари 
(Страбон, Ктесий, Арриан, Квинт Курций Руф)нинг асарларида ҳам бу каби 
маълумотлар мавжуд. Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг қадимги халқлари 
ҳақидаги маълумотлар кўҳна Хитой манбаларида ҳам келтирилган. Айниқса, 
хунн, юэчжи (тоҳар), усун каби этник уюшмалар ва Парғона (хитойча 


48 
Дайюан, Давон), Кангия (хитойча Канчжюй) давлатлари аҳолиси, уларнинг 
турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари ҳақидаги маълумотларни Хитой 
ёзма манбаларидан билиб олиш мумкин. Албатта, бу каби халқимизнинг 
қадимги ҳаётига оид маълумотларни илмий истеъмолга олиб кирилишида 
хитойшунос Бичурин Н.Я. (Иакинф), Кюнер Н.В. ва Хўжаев А.ларнинг 
хизматлари катта. Уларнинг асарларидаги маълумотлар асосида ўша даврда 
яшаган халқларнинг этноними ва ушбу этнонимларнинг этимологияси 
ҳақида билиш имкониятига эга бўлдик.
Маълумки, илк ўрта асрлар Ўзбекистон тарихида ижтимоий-сиёсий ва 
иқтисодий-маданий жараёнлар жадал кечган бир давр ҳисобланади. 
Шунингдек, бу даврда этник жараёнлар ҳам анча жадаллашган эди. Айнан 
шу даврда минтақага четдан бир қатор этник гуруҳлар кириб келдилар. Улар 
илмий адабиётларда хионий, кидарий ва эфталий этнонимлар билан акс 
этган. Ушбу халқларнинг этногенези, этник тарихи, этимологияси ва умуман 
этник жараёнлардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар илмий адабиётларда 
турлича ёритилган бўлиб, қатор масалалар юзасидан олимлар орасида 
баҳслар давом этмоқда. Тарихий тараққиётнинг кейинги даврида минтақа 
аҳолисининг этник таркиби Турк ҳоқонлиги қўшинларини кириб келиши 
билан янада қалинлашишига олиб келди. Илк ўрта асрлардаги этнослараро 
жараёнларнинг яна бир жиҳати бу минтақада турк-сўғд муносабатларини 
фаоллашгани ҳисобланади. 
Шуни қайд қилиш керакки, Турк ҳоқонлиги қўшинлари таркибида 
жуда кўп туркий уруғ-қабилалар минтақага кириб келди. Уларнинг ҳаммаси 
туркий тилда сўзлашсаларда ўз этнонимларига эга бўлганлар. Булар ҳақида 
билиш ўрганилаётган даврдаги этносиёсий ва этномаданий жараёнларнинг 
характерини ва йўналишларини яхши тушуниб олиш имконини беради. 


49 

Download 419.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling