Улуғбек Абдуллаев Ўзбекистон тарихидаги этнонимлар


Download 419.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana18.06.2023
Hajmi419.3 Kb.
#1579479
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
14
.
Ўзбекистон тарихида учрайдиган қадимги этнонимлардан яна бири бу 
“массагет” этнонимидир. Юнон манбаларида ушбу этноним билан аталувчи 
халқ милоддан аввалги VIII-IV асрларда Каспий денгизининг шарқий 
соҳилида, Орол денгизи атрофида, Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимида 
кўчманчи ҳолда яшаши уқтирилган.
Массагетлар тўғрисидаги маълумотлар ичида ушбу этнонимни 
этимологияси ҳақидаги фикрлар эътиборга моликдир. Чунончи, айрим 
олимлар фикрича, массагет номи “masyo” – “балиқ” сўзидан келиб чиққан ва 
“балиқхўр” маъносини англатади. Бошқа бир фикрга кўра “массагет” атамаси 
“сак” ва “та” сўзларидан таркиб топган бўлиб, “сакларнинг катта уюшмаси” 
эканлигини билдиради. Учинчи бир тахминга кўра эса, “массагет” сўзи 
“мазагет” -“улуғ гетлар” дегани.
Массагетлар ҳақида таниқли археолог олим С.П.Толстов ҳам ўз 
даврида фикр билдирган эди. Унинг фикрича, массагетлар конфедерацияси 
таркибига хорасмийлар, апасиаклар (сув скифлари), сака-хамуваркалар, сак-
амюргейлар, дебритлар, тоҳарлар (даҳлар), осийлар, асианлар, усунлар, 
яксартлар ва бошқалар кирган. Бундан ташқари ушбу олим Хитой 
манбаларидаги “да-юэчжилар” бу массагетлардир, деб таъкидлайди ва 
Сирдарёнинг қуйи оқими бўйидаги археологик ёдгорликларни массагетларга 
тегишли деб ҳисоблайди. 
Геродот асарида массагетлар ҳақида бир қатор маълумотлар 
келтирилган. Юнон тарихчисининг ёзишича, массагетлар кўчманчилар 
бўлиб, улар пиёда ва отда жанг қиладилар, отларнинг кўкракларига совут 
кийдирганлар. Кўпроқ камон, найза ва сагарис (ойболта) каби жанг 
қуролларини ишлатганлар. Массагетларнинг барча жиҳоз ва қурол – 
аслаҳалари мис ва олтиндан ясалган. 
14
Хўжаев А. Фарғона тарихига оид маълумотлар. Фарғона. 2013. 192-209-бетлар 


12 
Геродотнинг маълумотига кўра, массагетлар қуёшга топинганлар ва 
унга атаб отларни қурбонлик қилганлар. Бошқа бир юнон тарихчиси Страбон 
кўчманчилар билан бир қаторда, Орол бўйидаги ботқоқликлар ва 
оролчаларда яшаб, термачилик ва балиқ овлаш билан машғул бўлган 
қавмларни, шунингдек хорасмийлар ва оташийларни массагетларга мансуб 
деб билган. Массагетлар конфедерацияси қадимги Хоразм давлатининг 
асосий ҳарбий кучини ташкил қилган. Бу айниқса, Ўрта Осиёга 
македониялик Искандар бостириб кирган даврда яққол намоён бўлган. 
Страбоннинг 
“География” 
асарида 
массагетларнинг 
маиший 
турмушига оид яна қуйидаги маълумотлар учрайди. “Кийим-кечаги, турмуш 
тарзи жиҳатидан массагетлар сак (скиф)ларга ўхшайди... Оролларда яшовчи 
массагетлар, экин-тикинлари бўлмаганидан илдиз ва мева-чева билан 
овқатланадилар. Кийимлари дарахт пўстидан (мол-жонлиқлари йўқ), дарахт 
мевасини сиқиб, шарбатини ичадилар... Ботқоқликда яшовчиларининг емаги 
балиқ, кийимлари – денгиздан чиқиб келувчи тюленларнинг терисидан... 
Тоғда яшовчилари ёввойи мева дарахтларини ейдилар, сирасини айтганда, 
буларнинг озгина қўйлари бор, бироқ сут ва жунни кўзлаб, уларни 
сўйишмайди. Кийимлари ўсимлик шираси билан бўялиб, ранг-баранг ва 
бўёғи узоқ сақланади... Текисликда яшовчилари, ерлари бўла туриб, уни 
ишлатмайдилар, чорва, балиқ гўшти билан озиқланадилар, кўчманчи-скифча 
ҳаёт кечирадилар... Бу халқларнинг ҳаммасининг ҳаёт тарзи, бир хил, кўмиш 
маросимлари, одатлари, феъл-атворлари ўхшаш; алоҳида олинганда бу 
халқларнинг ҳар бириси айёр, қайсар, вахший ва жангаридир. Бироқ, бошқа 
халқлар билан муносабатда соддадил, пок ва ҳақиқатпарвардир”
15

Халқимизнинг қадимги тарихида, айниқса этник тарихида фаол 
қатнашган этнослардан бири бу юэчжи этносидир
16
. Ушбу ном билан 
аталувчи халқнинг келиб чиқиши (этногенези) масаласи юзасидан бугунги 
кунда кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилган ва билдирилмоқда. 
15
Страбон. География в 17 книгах. Кн. XI, 8,6-8. 
16
Тарих китобларида ушбу атама “юечжи” ёки “юэчжи” шаклида ёзилади. Биз ушбу этнос номига нисбатан 
“юэчжи” этнонимини қўллашни мақул топдик. 


13 
Маълумки, Ўзбекистон тарихи дарсликларида ҳам юэчжилар Юнон-
Бақтрия давлатини тугатган ва Кушон подшолигига асос солган халқ 
сифатида кўп тилга олинади. Шу боис юэчжи этнонимли этнос ҳақида 
батафсил тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. 
Юэчжилар ҳақидаги асосий маълумотлар Хитой манбаларида учрайди. 
Юнон манбаларида эса юэчжилар ҳақида сўз юритилмайди. Бироқ, 
тадқиқотчилар Юнон манбаларидаги тоҳарларни Хитой манбаларидаги 
юэчжилар билан тенглаштирадилар. 
Хитой манбаларидан маълум бўладики, милоддан аввалги 170-160 
йиллар оралиғида хун қабилалари кучайиб Хитойнинг шимолий ғарбида 
жойлашган юэчжи қабилаларига қаттиқ зарба берадилар. Оқибатда 
юэчжилар ўзлари яшаб турган ерларини ташлаб Тангритоғ (Тянь-Шань)нинг 
ғарбига (Шарқий Туркистонга) кўчиб ўтдилар. Бироқ, кейинчалик юэчжилар 
хунларнинг иккинчи маротаба қаттиқ зарбасига учраб, уларнинг катта бир 
қисми хунларнинг таъқибидан қочиб, милоддан аввалги 40-30 йилларида 
жанубга Бақтрия ҳудудига бориб ўрнашадилар. 
Юэчжилар Амударёнинг чап томонидаги Бақтрия ҳудудидан ташқари 
шу дарёнинг ўнг томонидаги, ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 
жанубидаги минтақаларни ҳам эгаллаган эдилар.
Шундай қилиб, милоддан аввалги II-асрнинг охирги чорагида да-
юэчжи қабила уюшмаси Юнон-Бақтрия давлатини ағдаради. Бақтрияда 
сиёсий ҳокимият юэчжи қабила иттифоқининг тоҳар қабиласи қўлига ўтди. 
Шу боис бу ердаги вилоятлар Тоҳаристон деб номланди. Хитой манбаларида 
Тоҳаристон “Дахя” деб талафуз этилади. 
Хитойшунос А.Хўжаев қадимги ва илк ўрта аср Хитой манбаларини 
ўрганиб, “... Хитой манбаларида ва адабиётларида замонавий талаффузда 
“юэ-чжи” (yuezhi) деб ўқилган икки иероглиф қадимги хитой тилида “рузие”, 
“руцие”, “нгузе” деб ўқилган”, “рузие” атамаси давлат номи бўлган “гузер” 
сўзининг транскрипцияси эканлиги аниқланди”
17
деб ёзади. 
17
А. Хўжаев. Фарғона тарихига оид маълумотлар... 182-бет. 


14 
Бу борадаги фикрини олим давом эттириб, бу атамалар ўғуз ёки “ғуз” 
сўзидан келиб чиққан, ўғуз сўзи эса ҳозирги ўзбек тилидаги хўкиз маъносини 
англатиб, у ўтмишда қувват, қудрат рамзи сифатида ишлатилган ва хўкиз 
Рузие давлати аҳолисининг тотеми бўлган
18
, деб ёзади. Маълумки, ўғуз 
қадимий туркий қабиладир. Демак, қадимги Хитой тилидаги “рузие” 
замонавий талафузда “юэчжи” деб ўқилган ва шу тарзда илмий истеъмолда 
бўлиб келган. Шу сабаб Хитой манбаларида учрайдиган “рузие” этнонимини, 
юэ-чжи этнонимига тенглаштириш ҳақиқатга зид эмас
19

Энди “хун” ва “усун” этнонимлари билан юритиладиган халқлар ҳақида 
тўхталамиз. 
“Туркий тилни Марказий Осиёда кенг тарқалишида қадимги хун ва усун 
ҳамда улар таркибидаги барча туркийзабон қабилаларнинг хиссаси жуда 
катта бўлган албатта. Бу қабилалар таъсирида милоддан олдинги I- милодий-
I аср давомида ўтмишда шарқий Эрон тил туркимидаги турғун халқлар 
(саклар, массагетлар, сўғдийлар, хоразмликлар ва бошқалар) ва 
қабилаларнинг маълум қисми тил жиҳатидан батамом туркийлашиб ҳам 
кетганлар”
20
– деб ёзади таниқли элшунос олим, академик К.Шониёзов. 
Ушбу олим ўзининг узоқ йиллар давомида олиб борган тадқиқотлари 
натижасида антик даврдаёқ Марказий Осиё ҳудуди аҳолисининг катта бир 
қисмини туркий этник қатлам ташкил қилганлигини таъкидлайди.
Ушбу этник уюшмалар ичида хунлар – Осиёнинг энг қадимий 
қабилаларидан биридир. Хунларни Марказий Осиёнинг энг қадимий туркий 
этноси эканлиги фанда исботини топган. 
Хун қабилаларининг қадимги тарихи билан шуғулланган олим 
Л.Н.Гумилев ўзининг “Хунну” номли асарида хуннлар Хитой тарихида илк 
бор милоддан аввалги 1764 йилда, сўнг милоддан аввалги 822 ва
304 йилларда қайд қилинганини таъкидлайди. Сўнгги йилларда олиб 
борилган тадқиқотлар натижасида эса бу сана янада қадимийлаштирилди. 
18
Ходжаев А. Из истории древних тюрков (сведения древнекитайских источников) Т.: 2010. С.108-109. 
19
Хўжаев А. Фарғона тарихига оид маълумотлар... 181-192-бетлар. 
20
Шониёзов К. Ўзбек халқини шаклланиш жараёни...120-бет. 


15 
Гап шундаки, хитойшунос А.Хўжаев, турк атамаси хитой манбаларида 
бундан 4 минг йил аввал ҳам учрашини ёзади. Қадимги хитой ёзма 
манбаларига кўра, милоддан аввалги III-II минг йилликлар давомида “ху”, 
“ди”, “хунн” номлари билан аталувчи чорвадор қабилалар яшаганлар. 
Демакки, хун қабилаларининг этногенези ва этник тарихи қадим даврлардан 
бошланган. Тадқиқотчилар уларни асосий қисми кўчманчи чорвадор 
бўлганлигини ҳам таъкидлайдилар. 
Милоддан аввалги III асрда хунлар Хитойнинг шимолида жойлашган 
Тангритоғ (Тянь-шань) тоғ этакларида, Гоби саҳроларидан жанубий Сибирь 
қалин ўрмонларигача бўлган жуда катта ҳудудларда кўчиб юрганлар. Бу 
даврларда уларнинг асосий қисми марказий Муғилистонда ва Бойкўл ортида 
яшар эдилар. 
Тарихий асарларда милоддан аввалги II аср бошларида хуннлар подшоси 
Шаньюй Модэ мустаҳкам давлат тузиб, ҳарбий юришларни уюштириб 
Шимолий Хитойдаги жуда кўплаб вилоятларни, Муғулистон ерларини, 
Шимолий Олтой ва Хангей тоғларигача бўлган ерларни, жанубда эса 
Жунғория ва Шарқий Туркистонда яшаётган барча ўтроқ ва чорвадор 
этносларни ўзига бўйсиндирдилар. Уларнинг ҳарбий юришлари натижасида 
Марказий Осиё ва Жанубий Сибирда яшовчи юэчжи, усун, теле ва бошқа 
этнослар хуннларга тобе этилди. Подшо Модэ қўшинлари Ўрта Осиёнинг 
бир қанча марказий туманларига, ғарбда эса Каспий денгизи соҳилларига 
етиб борди. 
Милодий I-II асрларда хуннлар тўрт қисмга бўлиниб кетганлар. 
Уларнинг бир қисми Хитойнинг шарқий қисмидан оқадиган Хуанхэ (Сариқ 
дарё) бўйларида ва Алашань тоғ этакларига жойлашдилар. 
Тўртинчи қисми ғарбга томон силжиб, ҳозирги Қозоғистон, Урал дарёси 
ва унинг қуйи оқимлардаги ҳудудларга бориб ўрнашдилар. Шуни айтиб ўтиш 
керакки, ғарбга силжиб бораётган, Ўрта Осиё ҳудуди орқали ўтаётган хунлар 
бир неча маҳаллий қабилаларни ёки уларнинг бир қисмини ўзлари билан 
қўшиб олиб кетдилар. 


16 
Хунларнинг силжиши натижасида Қозоғистон ва Уралдаги чўл 
зоналарида яшаб турган кўплаб этнослар ҳаракатга келдилар, хунлардан 
қочиб ўзларини яшаб турган жойларини ташлаб кетдилар. Шу ҳудудда 
қолганлари эса хунларга аралашдилар. 
Академик К.Шониёзов милодий I-II асрларда хунларни қанғарлар 
ҳудудига келиб ўрнашиши бир мунча кучайганлигини таъкидлайди
21

Қадимги хунлар 24 уруғларниниг бирлашмасидан ташкил топган эди. 
Хунлар таркибидаги ҳар бир уруғ ўзининг оқсоқоли томонидан бошқарилган. 
Уруғ бошлиқлари бир йилда уч маротаба йиғилиб, қурултой ўтказганлар. Бу 
йиғилишда давлат ишлари билан боғлиқ муҳим масалалар, жумладан, Олий 
ҳукмдор (хоқон) сайланган. 
Қадимги ёзма манбаларда хунлар таркибидаги 24 уруғнинг номлари 
қуйидагича кўрсатилади: тукю (турк), теле (телес), уйғур, қипчоқ, кимак, 
қарлуқ, агач-эри, аз, ўн-ўқ, табғач, ёвмут, тухси, қуён, геклан, уйсун( уйшун), 
сари (сариқ), черек, чик, арғи, тардуш, буғу, айғир, алақчин (олчин) эдиз
22

Тўғри, ушбу этносларни номлари Хитой ёзма манбаларида бошқачароқ 
берилган. Бироқ, улар туркий тилда сўзлашувчи халқлар эканлиги фанда 
исботланган. Хунлар таркибида Муғул тилида сўзлашувчилар ҳам 
бўлганлигини олимлар таҳмин қиладилар. 
Хунларни этномаданий хусусиятлари ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтиш 
мумкин. Уларнинг қиёфасида монголоидлик устиворлик қилади. Бироқ, 
уларда европоид ирқий аралашмаси ҳам мавжуд эди. Бу хилдаги 
антропологик жиҳатга фанда “полесибирь типи”деган ибора қўлланилади.
Уларнинг диний эътиқодида аждодлар руҳига, осмон (тангрига) ва ерга 
ишонч кучли бўлган. 
Хунлар у дунёнинг борлигига, инсон вафот этгандан кейин ҳам нариги 
дунёда яшайди, деб ишонганлар. Айнан ушбу тушунча асосида уларнинг 
дафн билан боғлиқ урф-одат ва расм-русмлари шаклланган. Улар вафот этган 
21
Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни... 124-бет 
22
Бичурин.Н.Я. (Иакинф) Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древне времена. Т.I 
М.-Л.:1950 С. 50 


17 
одам билан бирга “нариги дунёда керак бўлади”-деб уй-рўзғор буюмлари, 
безаклар, кийимлар, қурол-яроғлар ва хатто нариги дунёда “истеъмол қилиш 
учун” ҳар хил таомларни идишларга солиб “дафн” этганлар. 
Агарда қабила ёки уруғ бошлиғи ҳамда бошқа тоифадаги зодагон вафот 
этса, яқин хизматкорларидан, канизакларидан юз нафаридан ортиқроғи у 
билан бирга кўмилган. 
Қадимда хунлар (умуман туркий халқлар) яшаган ҳудудларда 
археологлар томонидан олиб борилган қазишма ишлари вақтида, бундай 
материалларга “бой” қабрлар кўплаб очилган. Бу каби қабрларни 
аксариятида жасад билан бирга хизматкор ва канизаклар ҳам кўмилганлиги 
аниқланган.
Маълумки, қадимги туркийларнинг турмуш тарзида от муҳим ўрин 
тутган, у муқаддаслаштирилиб, отга топиниш шаклланган. Таниқли элшунос 
олим А.Аширов, “Инсонни тириклигида миниб юрган оти билан бирга 
кўмиш одати милоддан аввалги VII-VIII асрлардаги скифлар давридан то 
милодий VII асргача давом этган. Бу маросим асосан VI асрда Турк 
хоқонлигида кенг тарқалган эди”
23
-деб ёзади. 
Шу ўринда айтиб ўтамизки, юқоридаги кўрсатиб ўтилган қадимги 
хунларнинг этник таркибидаги қатор уруғ-қабилалар, чунончи турк (тукю), 
ўйғур, қанғли, қарлуқ, аз, тухси, уйшун, сари (сариқ), арғин, айғир ва олчин 
қабилаларининг номлари XIX аср охири – XX аср бошларида хам 
ўзбекларнинг этник таркибида сақланиб келган эди. Бу эса, хун 
компонентларининг ўзбек халқининг шаклланишида фаол қатнашганлигидан 
далолат беради. 
Халқимизнинг қадимги давр тарихида кўп учрайдиган этнонимлардан 
бири бу усун (уйсун) этнонимидир. Ушбу этнонимлар билан аталувчи 
халқнинг этногенези (келиб чиқиши) борасида тадқиқотчилар кўплаб фикр-
мулоҳазалар билдирганлар. Масалан, Қозоғистонлик таниқли тадқиқотчи 
Ю.А.Зуев “усун” “уйсун”, ”уши” ва “ашина” сўзларининг маъноси бир, деб 
23
Аширов.А. Ўзбек халқининг қадимий эътиқод ва марсимлари. Т.,2007, 21 бет. 


18 
ёзади. Демак, усунларнинг ота-боболари турклар бўлганлигига шубха 
қилмасак ҳам бўлади. Чунки, ашина қабиласи туркий халқларнинг илк 
аждодлари эди. 
Тўғри, усунларнинг келиб чиқиши борасида бошқача қарашлар ҳам 
мавжуд. Масалан, бир қатор тадқиқотчилар усунларни қадимги ассионлардан 
(яъни ас, алан этнонимли этносдан) десалар, бошқалар тоҳарлардан (хитой 
манбаларидаги юэчжилардан), яна бошқалар эса уларни фин-угар халқларига 
мансуб деб айтадилар. Усунларнинг қадимги этнослардан қайси бирига 
яқинлигидан қатъий назар, кўпчилик тадқиқотчилар уларни туркий тилда 
сўзловчи халқ бўлганлигини эътироф этадилар
24

Усун этнонимининг этимологик талқини ҳам қизиқ. Ушбу этноним, 
яъни усун (уйсун) этноними олимларнинг фикрича “қарға”деган маънони 
билдиради. Тадқиқотчилар бунда усунларни тотеми “қарға” бўлганлигига 
ишора қиладилар. Хан империясининг элчиси Чжан Цян биринчи марта 
Марказий Осиёга қилган сафари вақтида (милоддан аввалги 139 йилида у 
сафарга отланган эди), Усун давлати қадимги Даван давлатининг шимоли- 
шарқида, Қангкия (Канг) давлатининг жануби-шарқида жойлашган эди. Бу 
ҳудуд ҳозирги Иссиқкўл атрофида ва Или дарёси бўйларидан иборат ҳудудга 
тўғри келади. 
А.Хўжаевнинг таъкидлашича усунларнинг (қадимги хитойча ўқиши 
Асуэн) Иссиқкўл атрофига ва Или дарёси бўйларига келиб жойлашиши 
милоддан аввалги II асрнинг ўрталарида содир бўлган
25

Усунларнинг этник таркиби бир хил бўлмаган. Усунлар милоддан 
аввалги II-I ва милодий I-III асрлар оралиғида Хитойнинг шимоли-ғарбида, 
Тангритоғ этакларида, Еттисув ва Шарқий Туркистонда ҳамда Фарғона 
водийси ҳудудларида яшаб турган сак, юэчжи каби қабилаларнинг бир 
қисмини ўзларининг этник таркибига қўшиб олганлар. 
24
Аристов Н.А. Заметки об этническом составе тюркских племен и народностей\\ Живая старина. Вып.III-
IV-СПб.1896,С.291,300; Малов Е.Е. Древние и новые тюркские языки\\Изв. АНСССР.отд.лит-ры и языка. 
Т.XI вып.2.-М.,1952.; Зуев Ю.А.К вопросу о языке древних усуней\\ Вестник АН КазССР,1957,-№5
25
Хўжаев А. Фарғона тарихига оид маълумотлар... 235-бет 


19 
Тарихий 
манбаларда 
усунларнинг 
ташқи 
кўриниши 
ҳақида 
маълумотлар келтирилган. Масалан, хитой археологлари томонидан сўнги 
йилларда усунларнинг бош суякларини ўрганиши натижасига кўра, улар 
саклар билан ниҳоятда яқин бўлган. Усунларнинг бош суяги юмалоқ бўлиб, 
пешона қисми бир оз олдига чиққан, кўзлари чуқур жойлашган, бурни қирра, 
юз қисми йўғон ва бир оз чиққан.
А.Хўжаев усунларнинг хўжалиги ҳақида “улар экин экмайдилар, 
дарахт ўстирмайдилар, хунларга ўхшаб ўт-ўлан кўп жойларда яшайдилар. 
Уларнинг мамлакатида от кўп боқилади, бойларнинг отлари 4-5 минг бошдан 
ошади”
26
-деб 
ёзади. 
Демак, 
усунлар 
асосан 
чорвачилик 
билан 
шуғулланганлар. 
Маълумки, чорва билан шуғулланиш этносни доимо бир яйловдан 
иккинчи яйловга кўчиб юришини тақозо қилган. Албатта, этносни бундай 
турмуш тарзи ва хўжалик йўналиши, унинг моддий маданиятининг 
этнографик хусусиятларини белгилаган. Масалан, бундай этнослар, 
жумладан, усунлар ҳам тез йиғиштириб, тез қайта тикланадиган вақтинчалик 
кўчма уйларда (ўтовларда) яшаганлар. 
Ўзбек халқнинг этногенези ва этник тарихида фаол қатнашган 
этнослардан яна бири бу қанглилар. 
“Қангли” атамаси Ўрхун-Енисей ёзувларида «кенгерес» деб аталган
27

У қадимги туркий қавмлар уюшмаси ҳисобланади. Қанглиларнинг илк 
аждодлари Сирдарё соҳилларида яшаган саклар бўлиб, улар милоддан 
аввалги III асрда йирик давлатни барпо қиладилар. Бу давлат кучайиб, 
милоддан аввалги II-I ва милодий I-II асрларда жуда катта ҳудуд (Тошкент 
воҳаси, Қозоғистоннинг жануби-шарқий ҳудудлари, Моворауннахр, Хоразм, 
Орол 
денгизининг 
жанубий, 
жануби-шарқий 
ва 
шимоли-ғарбий 
минтақаларидаги ҳудудлар)да ҳукмронлик қиладилар. Сакларнинг хун, усун 
ва бошқа туркий халқлар билан аралашиши натижасида милоддан аввалги
II-I милодий I-II асрлар давомида Сирдарёнинг ўрта оқимларида янги элат-
26
Хўжаев А. Фарғона тарихига оид маълумотлар... 236-бет. 
27
Малов С.Е. Памятники древнетюрской письменности. М-Л, 1951.С.41.


20 
қанғар халқи вужудга келади
28
. Қанғарлар Ўрта Осиёда ташкил топган энг 
қадимги туб ерли туркий қатламни ташкил қилганлар. Кўчманчи ва ярим 
кўчманчи этнослар билан маҳаллий аҳоли сак маданиятининг қўшилиб 
бориши натижасида қанғар маданияти вужудга келади. Археологлар бу 
маданиятни Қанғюй маданияти (хитойликлар қанғарларни “қанғюй” деб 
атаганлар) деб номлайдилар. Бу маданият Сирдарёнинг Ўрта оқимларида 
ташкил топган бўлиб, милоддан аввалги I, милодий I-II асрларда Марказий 
Осиёда кенг тарқалган.
V аср ўрталарида эфталийлар қанғарларга қаттиқ талофат етказадилар,
натижада Қанғар давлати емирилади. Қанғарларнинг талай қисми Тошкент 
воҳасида, Моворауннаҳрда ўтроқлашиб қоладилар. Уларнинг кўчманчи ва 
яримкўчманчи гуруҳлари Сирдарёнинг қуйи оқимларида ва Орол денгизи 
атрофларида ўрнашиб, янги қабила иттифоқини ташкил қиладилар ва булар 
тарихий манбаларда қанғли номи билан аталган
29
.
X асрнинг охири уларнинг катта бир қисми шимоли-ғарбга силжиб, 
Эмба ва Урал (Ёйиқ) дарёлари оралиғида жойлашган. XI асрда уларнинг 
кўпчилиги Кичик Осиё, Болгария ва Венгрия ерларига ўтиб маҳаллий 
аҳолига, айрим гуруҳлари эса Волга бўйларига келиб бошқирд, татар 
халқларига қўшилиб кетган. XI асрнинг охири XII-асрнинг бошларида қан-
ғарларнинг катта гуруҳи Сирдарё бўйларига қайтиб келган. Қанғлиларнинг 
кейинги авлодлари ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, қорақалпоқ, бошқирдлар ва 
Сибирда яшовчи туркий халқларнинг (олтойликлар, тўва ва б.қ) таркибига 
кириб, уларга сингиб кетадилар. Ўрта асрларда қанғлилар яримўтроқ ҳолда 
яшаб дехқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Улар бир неча 
уруғларга бўлинишган, жумладан сариқ -қанғли, қора – қанғли, қизил – 
қанғли, бобо – қанғли, буқа -қанғли ва бошқалар. 
“Қанғ” сўзини келиб чиқиши ва маъноси ҳақида олимлар томонидан 
турлича фикр-мулоҳазалар билдирилган. Масалан, баъзи тарихчилар “Қанғ” 
сўзи “мардонаворлик”, “жасурлик” десалар, бошқаларнинг фикрича, 
28
Шониёзов К. Қанғ давлати ва қанглилар. Т., 1990. 5-бет 
29
Шониёзов К. Қанғ давлати ва қанглилар. Т., 1990. 122-бет 


21 
“қанғли” сўзи, шу халқнинг қадим даврлардан яшаб келган жойининг номи 
билан боғлиқ бўлган. 
Бундан ташқари, Рашид-ад-дин ва Абулғозийлар томонидан ўз даврида 
“қанг” туркий сўз бўлиб, “арава” деган маънони билдириши ҳам айтилган 
эди
30

Тарихий манбаларни гувоҳлик беришича милоддан аввалги I ва 
милодий I-II асрларда Қанғ давлати иқтисодий ва маданий жиҳатдан 
ривожланган давлат бўлган. Аҳолисининг асосий қисми ўтроқ ва яримўтроқ 
холда яшаб, уларнинг атрофида кўчманчи чорвадор қабилалар жойлашган 
эди. Ушбу давлат аҳолисининг ўтроқ қисми дехқончилик, боғдорчилик ва 
ҳунармандчилик билан шуғулланган. Тошкент воҳасида яшаган дехқонлар 
томонидан бу даврда арпа, буғдой, тариқ, нўхот, шоли каби донли экинлар 
етиштирилган. Археологик текширувлардан маълум бўладики, милоддан 
олдинги II-милодий VI асрларда (Жун маданияти ва Қовунчи маданияти 
даврида) Тошкент воҳасида хайвон (хўкиз) қўшиб, омоч билан ерга ишлов 
бериш кенг тараққий этган
31

Воҳада яшовчи аҳоли хўжалигида чорвачилик ҳам муҳим аҳамиятга эга 
бўлган. Хитой манбаларида келтирилишича, қанғларда қорамол ва қўйлар 
кўп бўлган. Улар зотли отларни ҳам кўплаб етиштирганлар
32
. Кўп сонли 
чорва моллари кўчманчи ва яримкўчманчи аҳоли томонидан бир яйловдан 
иккинчи яйловга ҳайдаб боқилган. 
Табиийки, ўтроқ аҳоли доимий турар жойларда, кўчманчи ва ярим- 
кўчманчи аҳоли эса вақтинчалик кўчма уйларда (ўтовларда) яшаганлар. 
Хўжалигининг йўналишига мос равишда, ундан олинадиган махсулотга 
қараб кийим-кечак ва озиқ-овқат тайёрланган. 
Уларни урф-одатлари, хусусан дафн билан боғлиқ урф-одатларига оид 
қуйидаги маълумотларни келтириш мумкин бўлади. Қовунчиликлар жасадни 
дафн этиш учун ерни ғор шаклида ковлаб, мағора (катакомба) ясаганлар. 
30
“Қанғ” этно-топонимини таҳлили ҳақида қаранг: Шониёзов К. Қанғ давлати ва қанғлилар... 3-25-бетлар 
31
Шониёзов К. Қанғ давлати ва қанғлилар... 105-бет. 
32
Кюнер Н.В. Китайские известия о народах Южной Сибири, Центральной Азии и Дальнего Востока. М.: 
1960. С. 175. 


22 
Эътиборли ҳолати шуки, агар мархум эркак бўлса қадимий одатларига мос 
равишда жасад ёнига қурол-яроқ (қилич, ханжар) қўшиб дафн этганлар. Агар 
бордию аёл ўлса турли тақинчоқларни жасад ёнига қўйиб гўрни оғзини тош 
ёки хом ғишт билан бекитганлар. Маҳаллий аҳолида бундан бошқача дафн 
этиш одатлари ҳам учрайди
33

Қанғлиларнинг диний эътиқодий тизимида қуёшга, оловга сиғиниш 
билан бирга яна кўплаб бошқа қадимий диний эътиқод шакллари (тотемизм, 
фетишизм) ҳам катта ўрин тутган. Таъкидлаш жоизки, айни вақтда милоддан 
аввалги VI-I асрларда қўшни Сўғдиёна аҳолисини таъсирида Сирдарёнинг 
ўрта оқимида яшовчи аҳолида зардўштийлик диний эътиқоди кенг тарқалган 
эди. 
Тарихий адабиётларда Қадимги Фарғона (Хитой манбаларидаги Даван-
Дайюан)нинг туб жой аҳолисига нисбатан “парканлар”, “парғаналиклар” 
этнонимлари ишлатилади. 
Гарчи, қадимги Фарғона ҳудудида яшовчи бошқа бир қатор бошқа 
этнонимлар билан номланувчи халқлар ҳам илмий ишларда кўрсатиб 
ўтилсада, “парканлар”, “парғаналиклар” этноними туб жой аҳолисига 
нисбатан умумлаштирувчи этноним сифатида кўп қўлланилади
34

Таъкидлаш керакки, Қадимги Эрон ва Юнон Рим ёзма манбаларида 
Фарғона, унинг қадимги даврлардаги аҳолиси ҳақида маълумотлар жуда кам 
учрайди. Бунга сабаб, балки Фарғона водийси ерлари на Эрон Аҳмонийлари, 
на 
Македониялик 
Искандар 
қўшинлари 
томонидан 
истило 
қилинмаганлигидир.
Шу боис, Н.Г.Горбунова антик муаллифлар фақат ғарбий Фарғона 
ҳудудлари, то Хўжа-Боқурғон дарёсигача бўлган ҳудудлар ҳақидагина 
маълумотларга эга бўлиб, ушбу ҳудудларни ҳам улар “Сўғдиёна ҳудудлари”, 
33
Шониёзов К. Қанғ давлати ва қанғлилар... 112-бет. 
34
Маллицкий Н.Г. О некоторых географических терминах, имеющих отношение с Средней Азии\\ ИВГО. 
Вып.5-СПб.1845.С.283; Андреев М.С. Новие данные по установлению значения слова к 
Фергана\\Соб.Тадж.АНССР.вып. 24. Сталинабад.1950.С.35-37; Асқаров А. Ўзбек халқини келиб чиқиш 
тарихи... 117-118-бетлар 


23 
барча “Яксарт орти”даги Фарғона водийси эса “саклар мамлакати”, у ерда 
“қандайдир ўтроқ ёввойи-“варварлар” яшайдилар” деб ҳисоблаган
35

Тўғри, қадимги юнон тарихчиси Геродот Аҳмонийлар салтанатининг 
сатрапликларига тўхталиб, “париканлар” деган халқни эслаб ўтади. Бироқ, 
илмий адабиётларда Геродот кўрсатиб ўтган “париканлар”ни қадимги 
Фарғона аҳолисига (жумладан, Фарғона номини келиб чиқишга) қанчалик 
алоқаси бор ёки йўқлиги ҳақида ягона фикр йўқ. 
Геродот кўрсатиб ўтган “париканлар” айнан ҳозирги Фарғона 
водийсида яшаганлар, деган фикр илк бор 1910 йилда немис олими 
Э.Херцфельд томонидан илгари сурилган эди. Кейинчалик ушбу ғоя 
К.В.Тревер, А.Н.Бернштам, Ю.А.Заднепровский каби олимлар томонидан 
қўллаб-қувватланган. 
Бошқа бир гуруҳ тадқиқотчилар, жумладан И.М.Дьяконов ва 
В.М.Массон ушбу фикрга қарши чиқиб, “париканлар” Фарғонада эмас, 
Мидия ва Экбатанияда яшаганлар, деган ғояни илгари сурдилар. 
И.М.Дьяконов “париканлар” деганда Эроннинг орийларгача бўлган
аҳолиси тушунилган ва ушбу номни фақат Фарғонага боғлаш тўғри эмас, деб 
таъкидлайди. 
Айни вақтда этнографлардан Н.Г.Маллицкий ва М.С.Андреевлар 
“Фарғона” сўзининг этимологиясини тадқиқ этиб, маҳаллий аҳоли томонидан 
бу сўз “Парғона” деб талаффуз қилинишига эътиборларини қаратган. 
Тожикистоннинг Рўшон лаҳжасида “Парғона” -“текислик жой ёки фақат бир 
томони очиқ, қолган томони тоғ билан ўралган водий” деган маънони, 
Язғулом лаҳжасидаги “барғона” сўзи ҳам ҳудди шундай – “атрофи ўралган 
водий” маъносини беришини кўрсатиб ўтганлар. 
Гарчи “Фарғона” сўзини келиб чиқиши, маъноси ҳозирги кунда тўла 
ҳал этилмаган бўлсада, юқорида айтганимиздек илмий адабиётларда қадимги 
Фарғона аҳолисига нисбатан “париканлар”, “парғаналиклар” каби 
этнонимлари қўлланилмоқда. 
35
Горбунова Н.Г. Фергана по сведениям античных авторов\\ История и культура народов Средней Азии. 
Древность и средние века.-М.,1976.С.29.


24 
Ўрта Осиёнинг қадимги ва антик давр аҳолиси билан боғлиқ кўп тилга 
олинадиган, асосан ўтроқ ҳолда яшаб шаҳарлар ва шаҳар давлатларга эга 
бўлган халқлари бу хорасмийлар, бақтрияликлар (бахтарлар), сўғдлар 
(Сўғдиёналиклар)дир. 
Тарихий манбалардан аёнки, ушбу халқлар сўнги бронза ва илк темир 
давридан эътиборан ўз сиёсий бирлашмаларига эга бўлганлар. Бу сиёсий 
бирлашмалар Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида милоддан аввалги
II минг йиллик, милоддан аввалги I минг йиллик бошларигача бўлган даврда 
суғорма дехқончилик, ихтисослашган ҳунармандчиликни ривожланиши, 
шаҳарларни пайдо бўлиши, жамиятни табақаланиши натижасида “воҳа 
давлатчилиги шаҳар-давлатлар” кўринишида шаклланган. 
Юқорида номлари келтирилган халқлар антик даврда мавжуд бўлган 
Бақтрия, Марғиёна, Катта Хоразм, Сўғдиёна каби мамлакатларни асосий 
аҳолиси деб кўрсатиб ўтилади. Демак, антик тарихчиларнинг ишларида 
хорасмий, бахтар, сўғд ва марғуш каби этнонимлар бевосита тарихий-
география билан боғлиқ ҳолда қайд қилинган.
А.Сагдуллаевнинг кўрсатишича, Қадимги Хоразм ҳудуди ўрта Амударё 
оқимидан бошлаб Орол денгизигача бўлган ҳудудларни ўз ичига олган. 
Бақтрия ерларига Афғонистоннинг шимолий-шарқий (Балхоб, Қундуз, Панж, 
Бадахшон воҳалари) Жанубий Тожикистон (Кофирнихон, Вахш, Панж 
воҳалари), Сурхондарё вилояти кирган
36

Бақтриянинг ҳудудий чегаралари: Жанубда-Хиндиқуш тизмаси, 
шимолда - Хисор тоғлари, шарқда -Помир, ғарбда - Амударё ўрта оқими 
ҳисобланади. “Бақтрия” номи қадимги Бақтра (ҳозирги Балхоб) дарёси 
номидан олинган
37

Сўғдиёна эса ўз ҳудудига ҳозирги Қашқадарё ва Зарафшон воҳаларини 
бирлаштириб, ғарбда Бухоро воҳасидан, шарқда Хисор тоғлари бўйлаб, 
36
Сагдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. Т; 2004. 46-бет 
37
Сагдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. Т; 2004. 46-47-бетлар 


25 
жанубда Қашқадарё ва Кўхитоғ оралиғи, шимолда Нурота тизмаларигача 
чўзилган
38

Ҳозирги Туркманистоннинг жанубидаги Мурғоб воҳасида Марғиёна, 
жанубий-ғарбида ва Эроннинг шимолий-шарқидаги ҳудудларда эса Қадимги 
Парфия жойлашган эди
39

Қадимги ёзма манбаларда юқоридаги воҳа ва мамлакатлар, уларнинг 
аҳолиси ҳақида бир қанча маълумотлар келтирилади. Хусусан, халқимиз 
тарихини ўрганишдаги энг қадимги ёзма манба ҳисобланган “Авесто”да бир 
қатор жой номлари ва уларда яшайдиган халқлар ҳақида маълумотлар бор
40

Масалан, “Авесто”да илк зардуштийларнинг ватани-Арёнам Вайжони 
аксарият олимлар Хоразм билан тенглаштирадилар
41
.
“Хоразм” атамаси борасида ҳам бир қатор фикрлар илгари сурилган. 
Улар ичида сўнги йилларда академик А.Асқаров томонидан билдирилган 
қуйидаги фикр эътиборга молик. Таниқли археолог олим ёзади “Тарихий 
манбалар ва археологик материалларнинг янгича қиёсий таҳлили “Хоразм” 
атамасининг тарихий илдизлари айнан “Катта Хоразм” ҳудудлари, унинг 
лотинча “хорасмийлар” деб юритилган халқ этноними билан боғлиқ 
эканлигидан далолат бермоқда”
42

Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Авесто”да тилга олинган “Муқаддас 
Бахди” эса Қадимги Бақтрия маданий-хўжалик вилояти бўлиб, унинг ўтроқ 
аҳолиси 
эса 
бахтарийлар 
ҳисобланади. 
“Авесто”даги 
турларни 
тадқиқотчилар, аҳмонийлар қоятош битикларидаги “сак” номи остида тилга 
олинган чорвадор қабилаларга тенглаштирадилар. Қадимги даврларда 
турларнинг бир қисми ўтроқлашиб, дехқончилик билан шуғулланишга 
ўтганлар. 
38
Сагдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиё тарихи... 47-бет 
39
Сагдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиё тарихи... 46-47 бетлар. 
40
Ўзбекистон тарихи хрестоматияси. 1-жилд. Энг қадимги ёзма манбалар. 
41
Авесто. Т.: 2014. 124-146 бетлар 
42
Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. Т., 2007. 106 бет. 
Ўша муаллиф. Қадимги Хоразм тарихига доир баъзи бир масалалар// Ўзбекистон этнологияси: янгича 
қарашлар ва ёндошувлар. Т., 2004. 76-84 бетлар. 


26 
Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзасида ўтроқлашиб қолган саклар 
“Авесто”да “Гова Суғуда” яъни сўғдийлар номи билан аталган. 
Академик А.Асқаров фикрича, “Авесто”да 16 та этник бирликни номи 
тилга олинган. Ушбу этник бирликларнинг ҳар бири ўз навбатида муайян 
халқлар номлари билан бевосита боғлиқ этник бирликлардир
43
. Айнан ана шу 
маълумот орқали биз Ўрта Осиёнинг энг қадимги туб жой аҳолиси-сўғдий, 
бахтарий, хорасмий, марғуш, тур(сак)лар ҳақида дастлабки тушунчаларга эга 
бўламиз. 
Аҳамонийлар подшоларининг миххатларида ҳам Ўрта Осиёнинг 
қадимги халқлари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Бундай 
маълумотлар милоддан аввалги VI-IV асрларга оид бўлиб, улар Беҳистун ва 
Нақши Рустам қоятошларидан, Суза, Персепол ва Ҳамадон шаҳарларидан 
топиб ўрганилган. Қадимги форс, элам, аккад (бобил) тилларида битилган 
орамий матнларидан иборат манбаларда ҳам минтақадаги қадимги халқлар 
ҳақида маълумотлар бор
44

Маълумки, милоддан аввалги 545-540 йилларда аҳамонийлар Бақтрия, 
Парфия, Марғиёна ва Сўғдиёна вилоятларида яшаётган халқларни ўзига 
бўйсундирган. Аҳамоний подшолари ўзларига қарам этилган халқлардан 
катта миқдорда улпон ундирганлар.
Шу жойда таъкидлаб ўтиш керакки, тадқиқотчилар Ўрта Осиё ҳудудида 
қадимги яшаган аҳолини этник ҳудудларга ажралиб, алоҳида халқ сифатида 
шаклланиш жараёнини бошланишини милоддан аввалги IX-VIII асрларга оид 
бўлиши мумкинлигини айтадилар. Дарҳақиқат, ёзма манбаларда Аҳамоний 
подшолари Ўрта Осиё ҳудудига ҳарбий ҳаракатлар бошлар эканлар, алоҳида 
халқларга (этносларга) қарши юришлар қилганлиги кўрсатиб ўтилади. 
Тарихдан маълумки, милоддан аввалги 530 йили Кир II массагетлар устига, 
сўнгра бошқа ахмоний подшо Доро I эса сак қабилаларига қарши қўшин 
тортган эди.
43
Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи... 130-бет 
44
Қаранг: Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Т.:2001. 24-33 бетлар; Асқаров А. Ўзбек халқининг 
келиб чиқиш тарихи... 99-101 бетлар 


27 
Антик давр муаллифларини асарларида ҳам бу ҳолат кўрсатиб ўтилган. 
Масалан, милоддан аввалги 430-354 йилларда яшаган, Ўрта Осиёга қилинган 
ҳарбий юришларда қатнашган Ксенофонт “Кир (Куруш) Осиё қабилалари ўз-
ўзларини алоҳида-алоҳида бошқаришларини билганидан унча катта бўлмаган 
форс қўшини билан уларга қарши отланган”
45
- деб ёзган эди. 
Аҳамоний подшолар томонидан яратилган қоятош битиклари ва 
деворларга солинган суратларда ҳам Ўрта Осиё халқларининг этнографик 
хусусиятлари ўз аксини топган. Масалан, Эрондаги қадимги Персепол 
шаҳридан топилган, Доро I ва Ксеркс подшо саройларининг деворларига 
ишланган бўртма суратларда турли халқларни улпон тўлаш манзараси 
тасвирланган бўлиб, унда бақтрияликлар, хоразмийлар, сўғдлар ва 
сакларнинг қиёфаси ва кийимлари ҳамда қуроллари акс этган. 
Юқорида келтириб ўтилган халқлар ҳақида, уларнинг этномаданий 
хусусиятлари ҳақидаги янада тўлароқ маълумотларни биз қадимги юнон 
муаллифларининг асарларидан билиб оламиз. Ушбу муаллифлар (Геродот, 
Арриан, Квинт Курций Руф, Страбон) ўз асарларида юртимиз ҳудудида ўша 
даврларда яшаган халқларнинг сиёсий тарихий, иқтисодий-ижтимоий ҳаёти 
билан бирга этномаданий хусусиятлари ҳақида ҳам қимматли маълумотлар 
келтириб ўтганлар. Булар ичида “тарих отаси” деб аталган Геродотнинг 
(милоддан аввалги 484-милоддан аввалги 431-425 й) “Тарих” асаридаги 
маълумотлар ўта қимматлидир. 
Геродот ўзининг ушбу асарида бақтрияликлар, саклар, парфияликлар, 
хорасмийлар, сўғдлар, гандарийлар, дариклар, каспийлар ва париканийлар 
деб номланган халқлар ҳақида маълумотларни беради
46
. “Тарих” асарида 
Геродот Бақтрия, Бақтра, бақтрияликларнинг 13 марта, сўғдларни 2 марта, 
хоразмийларни 3 марта, сакларни 11 марта, массагетларни 19 марта тилга 
олиб, уларни этномаданий хусусиятлари, чунончи моддий маданияти,
урф-одатлари, дини ва тарихи (этник тарихи) ҳақида ҳам хикоя қилган
47

45
Қадимги тарихчилар Ўрта Осиё ҳақида... 64-бет 
46
Геродот “Тарих” Том I. 201,204-215 бетлар 
47
Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда... 34-бет 


28 
Геродот Бақтрия халқини кўп тилга олган. Тадқиқотчиларни фикрича, 
Геродот асарида кўрсатилган “Бақтрия халқи” тушунчаси маълум бир этник 
жамоани билдиради
48

Юнон тарихчиси бақтрияликларнинг моддий маданиятига оид қуйидаги 
маълумотларни келтириб ўтади: “Бақтрияликларнинг бош кийими 
мидияликларникига ўхшаш. Аммо камонлари ўзига хос-бақтриёна бўлиб, 
қамишдан эди”
49

“Тарих” китобида ўқиймиз, “Парфияликлар, хоразмликлар, сўғдлар, 
гандарийлар ва дариклар бақтрияликларнинг қуролларига ўхшаган яроғ-
аслахалари билан ҳарбий юришни бошлаганлар”
50

Юқоридагилардан аён бўладики, ушбу этносларнинг моддий 
маданиятида умумий жиҳатлар кўп бўлган. 
Маълумки, Ўрта Осиё, хусусан Бақтрия ва Сўғдиёна ерларига милоддан 
аввалги 329 йили Александр Македонский бостириб келди. Таъкидланишича, 
унинг қўшини ичида истило қилинган халқларнинг турмуш тарзи,
урф-одатлари ва бошқа сиёсий ва маданий ҳаётига қизиқиб, кўрганларини 
ёзиб юрувчилар бўлган. Гарчи, улар томонидан ёзиб қолдирилган хикоялар 
бизгача етиб келмаган бўлсада, ушбу манбалар асосида кейинчалик антик 
давр тарихчи ва географлари ўз асарларини ёзганлар. 
 
Шу ўринда Аррианнинг (милодий 90/95-175 йиллар) “Искандар 
юришлари”, Квинт Курций Руфнинг (милоддан аввалги I аср охири-милодий 
I аср ўртаси) “Македониялик Искандар тарихи”, Страбоннинг (милоддан 
аввалги 64-24 йиллар) “География” номли асарларини алоҳида ажратиб 
кўрсатиш мумкин. 
Бу асарларда Ўзбекистон ҳудудидаги халқларни номланиши яъни 
этнонимлари ҳақида қимматли маълумотлар учрайди. Масалан, Арриан ўз 
асарида ёзади: “Искандар яқинлашиб келиши ҳақида эшитиб, Бесс Окс 
дарёсидан кечиб ўтади ва кемаларини ёндириб, Навтака сўғдийлари ерига 
48
Геродот “Тарих”. Т.: I том. 153-бет 
49
Геродот. “Тарих”. Т., VII. 66-бет 
50
Геродот. “Тарих”. Т., VII. 64-бет 


29 
йўл олади”
51
. У яна ёзади “Искандар Бақтрия сари Бессга қарши юришни 
давом эттираркан, йўл-йўлакай дранглар, гедрозийлар, арахотларни 
бўйсундиради”
52

Страбоннинг машҳур “География” асарида ҳам Ўрта Осиёнинг қадимги 
шаҳарлари ва ундаги дарёлар ва турли этник жамоаларни жойлашиш ҳолати 
ва маҳаллий халқларнинг урф-одатлари ҳақида муҳим маълумотлар 
келтирилган. У ўзининг ушбу асарида “Олдинги замонларда бақтрийлар, 

Download 419.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling