Улуғбек Абдуллаев Ўзбекистон тарихидаги этнонимлар
Download 419.3 Kb. Pdf ko'rish
|
сўғдийларнинг турмуш тарзи ва урф-одатлари кўчманчиларнинг турмуш
тарзидан кўп фарқ қилмаган. -деб ёзади. 53 . Қадимги Римнинг яна бир тарихчиси Курций Руф ҳам Бақтрия, Сўғдиёна ва уларнинг халқлари ҳақида чунончи Александр билан Спитамен муносабатлари ва сўғдийларни мардлиги тўғрисида ёзиб қолдирган 54 . Маълумки, сўғдийлар ҳозирги тожиклар ва ўзбекларнинг аждодлари ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, сўғдийлар ҳақидаги дастлабки маълумотлар Ахмонийларнинг қоятош битикларида ва қадимги юнон-рим манбаларида учрайди. Тарихий манбаларда суғдийлар милоддан аввалги VII-V асрларда ҳам суғорма дехқончилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланиб келганликлари ҳақида маълумотлар бор. Уларга милоднинг бошларидан шарқдан юэчжи, хун каби туркий қабилалар кетма-кет келиб қўшилиб турган. Улар узоқ, асрлар давомида ягона ҳудудда бир-бирининг тилини тушуниб яшаганлар. Милоддан аввалги 329-327 йилларда Суғдни Александр Македонский босиб олганлиги, суғдийлар Спитамен бошчилигида юнон- македон қўшинларига қарши мардонавор жанг қилган. Ҳарбий нотинчликлар натижасида сўғдийларнинг бир қисми қўшни ҳудудларга-ҳозирги Фарғона водийси ва Еттисув атрофларига кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Қолаверса, Сўғд савдогарлари милоддан аввалги IV-III асрларда Хитой билан савдо алоқалари олиб боришган. Натижада сўғдийлар ҳозирги Шарқий Туркистон, 51 Арриан. Искандар юришларининг тарихи. Т. III., 28 бет. 52 Арриан. Искандар юришларининг тарихи. Т. III., 28 бет. 53 Страбон. География в17 книгах. XI .8.8 54 Квинт Курцкий Руф. Македониялик Искандар тарихи. VII китоб IV,V ва VII боблар, VII китоб X боб. 30 Қирғизистон, Қозоғистон ҳудудларида карвон йўллари бўйлаб шаҳарлар барпо қилганлар (масалан, Шарқий Туркистондан милодий IV асрга оид сўғд тилида ёзилган хужжат топилган). Бошқа шаҳарларда яшаган суғдийлар Мароқанд (Самарқанд) билан мустаҳкам алоқа ўрнатишган. Суғдийларнинг оромий алифбоси асосида вужудга келган суғдча ёзуви мавжуд бўлган. Бу алифбода ёзилган ҳужжатлар Турфон, Муғ тоғидан топилди ва ўрганилди. Қадимги Хитой манбаларида сўғдийлар болаларни 5 ёшдан ўқиш-ёзиш ва хисобга ўргатганликлари айтилади. Болалар балоғатга етгач, савдо карвонларига қўшиб савдогарликка ҳам ўргатилган. Зардуштийлик динига эътиқод қилган сўғдийлар майитларини оссурийларга солиб, наусларга дафн этганлар. VIII аср бошида (712 йилда) араблар Сўғдни босиб олади. XI асрга келиб Еттисувда яшаган сўғдийлар туркий халқларнинг кийим-кечак ва урф- одатларини қабул қилганлар, улар ҳам сўғдий, ҳам туркий тилда сўзлашганлар. Кейинчалик сўғдийлар туркий этник муҳитга сингиб кетган.. Араб географи Мақдисий X аср охирларида ҳам Бухоро атрофларидаги қишлоқларда суғд тили сақланиб қолганлиги ҳақида маълумот беради. Download 419.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling