3
Китобда ўзбек ва Ўрта Осиёнинг бошқа халқларини этник
шаклланишида фаол иштирок этган этник уюшмалар, уларни номлари
(этнонимлари), турмуш тарзи ва урф-одатларига оид этнографик
маълумотлар келтирилган. Шунингдек, рисолада илк ўрта асрларда
минтақада кечган этносиёсий ва этномаданий жараёнлар ёритилиб, унда
иштирок қилган этнослар ҳақидаги маълумотлар ҳам келтириб ўтилган.
Ушбу асар халқимизнинг қадимги тарихи, хусусан этногенези ва этник
тарихи билан қизиқувчи кенг китобхон оммасига мўлжалланган бўлиб, ундан
профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон тарихидаги тегишли мавзуларни
талаба-ўқувчиларга ўргатишда фойдаланишлари ҳам мумкин.
Масъул муҳаррир: т.ф.д. профессор Б.Матбобоев.
Тақризчилар: т.ф.д. М.Абдуллаев, ф.ф.д.(PhD), ўқт. Ш.Валиев.