Улуғбек мадрасаси (1417-1420 йй.)


Download 95 Kb.
bet3/6
Sana18.06.2023
Hajmi95 Kb.
#1575924
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Тиллокори мадрасаси
(1646-1660 йй.)

Ялангтўш Баҳодир, Шердор мадрасасини қурдирганидан ўн йил ўтгандан сунг, Улуғбек томонидан қурилган Карвонсаройни тиклаш имконияти бўлмаганлиги сабабли, уни пойдевори устидан янги мадраса – масжид қурдиради. У кейинчалик «Тиллокори» (Тилло билан безалган) мадрасаси, деб аталган. Тиллокорининг қурилиши билан, Регистоннинг ажойиб бир ансамбли мукаммал шаклга келди. Ушбу обиданинг меъмори майдондаги ҳамма биноларнинг яхлит бир бутун бўлишини таъминлаш учун Тиллокори мадрасасини мавжуд иморатларга мослаштиради. Иморатларни қуришда ўша даврда қўлланилган меъморий қоида-қонунлардан чекинишга тўғри келган. Тўрт томони туташдек тасаввур бўлиши учун мадраса фасадини жуда узун қилишга тўғри келган. Албатта масалани шундай ҳал қилиш ғоясини, маҳоратли меъморгина таклиф этгани кўриниб турибди.


Мадраса масжиднинг умумий композициясида масжид маркази ўрин эгаллаши лозим эди. Бироқ, меъмор симметрик майдонда яна бир марказ бўлишини лозим кўрмаган, бу эса меъморнинг яна бир муваффаққияти бўлган. Тиллокори мадрасаси фасад қисмининг архитектураси, иккита бир хил мадрасага мос тушган. Масжид асосий ўқдан четда, бир қаватли ҳужралар билан ўралган катта ҳовлининг ғарб томонидадир.
фасаднинг икки қаватли қилиб ишланганлиги улкан ва ҳашаматли Мирзо Улуғбек ва Шердор мадрасаларини маҳобатлилигига бехос эътибор бердиради.
пештоқ майдонга қаратилган бўлиб, унинг беш қиррали равоғидаги иккита эшикдан, бир қаватли ҳужралар билан ўралган ҳовлига кирилади. Ҳовлининг ички композициясида симметрия бўлиши учун ҳар бир фасаднинг қоқ ўртасида, шинам пештоқ қилинган. Кираверишда чап томонда, ғарбий фасад бўйлаб катта масжид бор, асосий эшикдан масжиднинг катта хонасига кирилади. Икки ён томондаги равоқли гумбазлар галлереяси туфайли катта хона саҳни анча кенг кўринади. Масжиднинг тўрида одатдагидай мармар меҳроб бўлиб ва унинг ўнг тарафида эса мармар зинали баланд минбарга жой берилган. Масжиднинг асосий хонаси, ҳатто мармар озораси ҳам бўртма нақшлар ва зарҳал бериб безатилган. Шундай қилиб, бу зеб-зийнат, ҳамда бойлик кишини ҳайратга солиб маҳлиё қилишга қаратилганлигини кўрсатади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин ушбу ёдгорликларнинг таъмирлашга, тарих кўрмаган даражада ғамхўрликни ошганини кўриб турибмиз. Фақат ана шу қисқа бир вақтда, Республикамиз Президенти бевосита ғамхўрлиги ва Бирлашган Миллатлар ташкилотининг, Фан ва маданият билан шуғулланувчи ЮНЕСКО қарори билан, буюк мунажжим, қомусий олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллиги (1994 й.), 1996 йилда, буюк саркарда марказлашган давлатчилиги асосчиси ва машҳур давлат арбоби Амир Темурнинг 660 йиллиги юбилейлари муносабати билан Улуғбек мадрасасининг иккинчи қавати қайта тикланиб, мадраса қадимий ҳолатига келтирилди. Шердор ва Тиллокори мадрасаларида мисли кўрилмаган даражада таъмирлаш ишлар олиб борилди.


Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling