Улуғбек мадрасаси (1417-1420 йй.)
«ШОҲИ-ЗИНДА» МАЖМУАСИНИНГ ТАРИХИ
Download 95 Kb.
|
Документ Microsoft Word
«ШОҲИ-ЗИНДА» МАЖМУАСИНИНГ ТАРИХИ
Етти иқлимга аён Самарқанддаги азиз зотлар жасади қўйилган Шоҳи Зинда, яъни «Тирик-шоҳ» хонақоҳи, ўтмиш аждодларимиз тарихи ва тақдирида алоҳида ўрин тутади. У кўҳна Самарқанднинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, Шарқ мусулмонларининг муқаддас зиёратгоҳ-ларидандир. Афосиёб номи туркий, форсий ва кўплаб халқлар адабиётидан кенг ўрин олган. Афро-форсча баландлик, юксаклик мазмунига эга. Чунончи Самарқанддаги Афросиёб номли Чингизхон харобаси «афроз»-сиёҳ-об сўзларидан ташкил топган. Бунинг маъноси қора сув бўйидаги тепалик, баландликдир. Афросиёб милоддан авв. VII асрда яшаган халқларнинг машҳур ҳоқони Мадайхоннинг форсий тилдаги номидир. Бу ҳоқон Мадай-қора лақаби билан машҳур эди. Қора қадимги туркий халқлар ўртасида кучлик, баҳодирлик, ишонч, суянч белгисидир. Ҳозиргача туркий халқлар ўз йигитларига «қора»ни исм сифатида қўллайдилар. Мадайхон ўз даврининг довюрак, жасур шоҳларидан. У Мидия (Эрон) шоҳи Кайсихрав томонидан ҳийла йўли билан заҳарлаб ўлдирилган. Мадайхон кучлилиги, душманлар устидан ҳамиша ғолиб келганлиги учун Алп эр Тўнга – йўлбарсдан ҳам кучли баҳодир одам номи билан шуҳрат қозонган. Қорахонийлар – Мадай қорахоннинг авлоди бўлган. Афросиёбнинг номи дабдаба, шон-шавкатга эга бўлган Қорахон мазмунига тўғри келади. Бугунги кунда Афросиёб номи билан машҳур ҳудуд қарийб 220 га ерни ўз бағрига олади. Шу улуғ заминда пайғамбар авлоди Қусам ибн Аббос номи билан машҳур зиёратгоҳ таркиб топди. Шоҳи Зинда хонақоҳ сифатида X-XI асрларда пайдо бўлган ва бу ердаги 20 дан зиёд мақбарада 44 лавҳа битилган даҳмалардан иборатдир. Қарийб, ўн асрдирки, Ўрта Осиёнинг барча шаҳарлари ва дунёнинг турли гўшаларидан ташриф буюраётган сайёҳлар бу муқаддас масканни зиёрат қилиб келмоқдалар. Шоҳи Зинда мажмуаси ўзига хос йўлаклари ва маҳобатли бинолари билан сайёҳларни ўзига мафтун этади. Самарқандддаги машҳур зотлар хонақоҳи ўзига хос ва тенгсиздир, у довруғи оламга ёйилган Миср эҳромлари, Тож Маҳал қолаверса етти мўжизанинг бири деса бўладиган мақбаралар туркумидир. Афросиёб тепаликларидаги Шоҳи Зинда мақбарасида дин арбоблари ва пешволари дафн этилган, у дастлаб Самарқанд дин арбоблари ва ҳокимлари томонидан XI асрда пайғамбар Муҳаммад (С.А.В)нинг амакиларининг ўғли Қусам ибн Аббос шарафига қурилган. Қусам ўз яқинлари билан Мадинага қайтаётганида Самарқандда вафот этганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Баъзи маълумотларда Қусам ибн Аббос ўлмаган у тирик ғойиб бўлган дейилади. Даставвал бу ерда фақатгина XI асрнинг 2-ярмида Самарқанддаги илк қорахонийлар даврида қурилган «тирикшоҳ»нинг мақбараси бор эди. Бу жойга илгари ҳам, туб аҳоли зиёратлар уюштиришган. Кейинчалик худди шу ерга 1066 йили Тамғач Бўғрахон мадрасаси қурилди ва унга туташ бир қатор туркум мажмуа юзага келди. ХI-ХII асрларда серҳашам безатилган бошқа мақбаралар вужудга кела бошлади. Археологлар улардан бир нечтасини XIV аср иншоатларининг ғарб тамонидаги йўлакдан қазиб топдилар. Улар безаклари билан Темур даври мақбараларидан фарқ қилган. Ўша даврда ҳам, Қусам ибн Аббос мақбараси «муққадас» ҳисобланиб зиёрат қилинган. XIII асрда мўғул истилочиларининг Самарқандга қилган ҳарбий юришлари, ХI-ХII асрга оид кўплаб иншоатларни, бузилиб, харобага айланишга сабаб бўлди. Қабристон XIV асрда қайтадан тиклана бошланди. Темур ҳукмронлик қилган (1370-1405) даврда қурилиш ишлари жуда жадал суръатда олиб борилади. Бу иншоотларнинг кўпчилиги бизнинг давримизгача етиб келган. Туркум мажмуа Афросиёбнинг шимолидан то жанубга шаҳарнинг қўрғон деворигача чўзилган. Баъзи даҳмалар, ХI-ХII асрларга оид мақбараларнинг харобалари устига қурилади. XV аср бошларида бинолар Хўжа Ахмад мақбарасидан Ҳазрати Хизр масжидига борадиган йўл бўйлаб қурилади. Темур даври меъморчилиги, безак беришнинг янги техникалари билан яъни, қирқма кошинлар билан янада бойитилди. Мақбаралар иккитадан, ташқи ва ички гумбазли, баланд цилиндр барабанли килиб қуриладиган бўлди. Шоҳи Зиндада нодир ва мафтункор иморатлар анчагина. Ҳар бир мақбара бежирим қутичага ўхшайди. Шоҳи Зинда мўъжизаси саҳаналарнинг бирини намуна тариқасида ажратиб кўрсатиш мушкул. Чунки уларнинг ҳаммаси бетакрордир. Шоҳи Зинда меъморчилик мажмуаси уч қисмдан иборат қилиб қурилган. Шоҳи Зиндага улкан ўймакор дарвозадан кирилади. Пештоқ равоқининг ғарбий деворида, уни Абдулазиз Баҳодир ибн Улуғбек, ибн Шоҳрух, ибн Темур томонидан х. 838 йилда (1434-1435) бунёд этилгани ёзилган. Бу иншоат Шоҳи Зинданинг қарийб тўрт аср давомидаги шаклланиш тарихида хотима бўлди. Пештоқ нафис ишланган. Ўймакор эшик, 1911 йилда қурилган, ундаги нақшинкор безак ва ёзувлар кишини ўзига тортади. Эшикда қуйидаги Download 95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling