Улуғбек мадрасаси (1417-1420 йй.)


Download 95 Kb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi95 Kb.
#1575924
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Шердор мадрасаси
(1619-1636 йй.)

Самарқанд шаҳри тарихида ХVII асарнинг биринчи ярми, аштархонийлар сулоласининг Олчин уруғидан чиққан ўзбек зодагонларининг йирик вакили Ялангтуш Баходирнинг фаолияти билан боғлиқдир.


Самарқандда Аштархонийлар даврида қурилиш ишлари янада жонланади.
Ялангтуш Баходирнинг бевосита ташаббуси ва фармони билан Регистон майдонидаги вайроналикка юз тутган ҳашаматли МирзоУлуғбек мадрасасида таъмирлаш ишларини олиб бориш, ҳамда батамом бузилиб кетган Мирзо Улуғбек қурдирган хонақоҳ Мирзойи ҳаммоми ва карвон саройлари ўрнида иккита ҳашаматли иншоот, Шердор мадрасаси (1619-1636 й.й.) ва Тилла-Кори мадраса масжиди (1646-1660 й.й.) бунёд этилган. бузиб юборилган диаметри 15 метр бўлган катта гумбазли хонақос ўрнида Мирзо Улуғбек мадрасасининг нусхаси сифатида унга қарама-қарши турган Шердор мадрасаси бунёд этилган. Шердор мадрасасининг пештоқи Мирзо Улуғбек мадрасаси пештоқи билан асосан бир хил, бинолар бир-бирига ўхшаш бўлса ҳам, лекин сифат ва меъморчилик жиҳатидан фарқ қилади.
Шердор мадрасаси сатҳи 70х57 метр, яъни тўрт бурчак шакилли бўлиб, ҳовлиси икки қаватли ҳужралар билан ўраб олинган, уларнинг сони 52 та, ховлининг бурчакларида дарсхоналар жойлашган, аммо бу обидада масжид йўқ, жануби-ғарбий дарсхона эса зиёратхона ҳисобланган, чунки унга ташқи томондан бевосита Абу Жаъфари Содиқ мозори-мақбараси туташган. Шердор мадрасасидагига фасадидаги миноралар ва гумбазлари Улуғбек мадрасасига ўхшаш, аммо орқа томондаги фасадлар бурчаги гулдаста миноралар билан ўралган. ХVII асрга келиб ер сатҳи маданий қатламларининг кўтарилиши туфайли ХV асрдаги дастлабки сатҳидан икки метрга яқин баланд кўтарилган. Ана шунинг учун бир мунча паст кўринган Улуғбек мадрасасининг қисқарган шаклидек барпо этилган. Шердор мадрасаси қурилганда ХVII аср меъморчилигига хос анча янгиликлар қўлланилгани, қурилиш жараёнини тезлаштирувчи ва арзонлаштирувчи илғор усуллар қўлланилганлиги, аммо бадиий безакларининг таъсир кучи бир мунча пасайиб кетганлиги сезилиб турибди, аммо рангларнинг ўз ўрнида ишлатилганлиги ва айрим панноларнинг ғоят нафис бажарилганлиги, бу ёдгорликни яратган меъмор ва наққошларнинг юксак маҳоратлилигидан далолат беради.
Нақшлар, бутун обида юзини қоплаган. Уларда чок, йирик ханданасавий ва сулс, куфий ёзув нақшлари, гоҳо гул ва гул бандларини тасвирларда уйғунлашган бўлиб, фақатгина Самарқанд обидаларига хос тарзда ишлангандир. Айнан шу усул Самарқанд меъморий безаклар мактабини ташкил қилади.
Улкан пештоқ равоғи тепасидаги тимпан диққатга сазовордир. Қизғиш зарҳал шер, оқ оҳуни қувиб кетмоқда. Қуёш бодомқовоқ, кийик кўзли доира шаклида тасвирланган. Унинг юзи эса зарҳал ёғду билан ҳошияланган. Бутун композицияси зангори асосда бўлиб, фируза ва зарҳал бўёқлар билан тасвирланган, ҳамда бир - бирига чирмашиб кетган навдалар, очилиб ётган оқ гуллардан иборат. Ана шу ажойиб тасвир туфайли у «Шердор» номини олган, яъни «Шерларга эга бўлган» мумтоз мусулмон астрономиясида қуёшнингАсад буржида, яъни Шер устида бўлиши саъд замон, яъни бахтиёр замонга ишорадир. Бундан ушбу бинони Абжад ҳисобида Ялангтўш – 816, Баҳодир – 212 жами 1028 ҳижрий ҳисоби, мелодий ҳисобда 1619. Шердор мадрасасининг қурилиши 1619 йилда бошланганлигини шоир томонидан назмда ишора этилган.
Мадраса ҳовлисининг декоратив безалиши ҳам унинг ташқи деворлари сингари бой ва хилма-хилдир. Мадраса деворларига битилган ёзувларга, уни яратган машҳур меъморлар: Абду Жаббор ва уймакор наққош Авази Самарқандий номлари ҳам ёзиб қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан кейин, буюк саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейи муносабати билан, бинони жанубий ва шарқий фасадларини, икки минорани, бош фасадни, пештоқ аркини қайта тиклаш ва ички ховлисида консервация борасида жуда катта ишлар амалга оширилди. Ҳозирда мадрасанинг хужраларида бадиий салон ва XIX аср талабаси хужраси интерьери ташкил этилган. Дарсхонанинг ички қисми асл ҳолда сақланган бўлиб, у ерда Самарқанд – Бухоро ипак гиламлари кўргазмаси ишлаб турибди.



Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling