Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


Мавзу: Шаҳарни кўкаламзорлаштиришни экологик аҳамияти


Download 475 Kb.
bet21/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
шахар

Мавзу: Шаҳарни кўкаламзорлаштиришни экологик аҳамияти.
Режа:

  1. Яшил ўсимликлар озуқа ва кислородни асосий манбаидир.

  2. Инсон хўжалик фаолиятида ўсимликлардан фойдаланиш ва ўсимликлар камайиб кетишининг салбий оқибатлари.

  3. Манзарали ва мевали ўсимликлар турлари.

  4. Ўсимликларга қўйиладиган экологик талаблар.

  5. Шаҳар атрофидаги кўкаламзор зоналар.

  6. Ўсимликлар оламини муҳофаза қилиш.



Яшил ўсимликлар озуқа ва кислородни асосий манбаидир.

Ўсимликлар дунёси Ердаги хаётнинг бирламчи манбаидир. Улар йилига 380 млрд.т. органик мода хосил қилади, бунинг 325 млрд т. денгиз ва океан ўсимликларига, 38 млрд.т ўрмонларга, 6 млрд.т ўтлоқларга тўғри келади. Бундан ташқари ўсимликлар, яъни яшил ўсимликлар туфайли фотосинтез жараёни рўй беради. Агар фотосинтез бўлмаса, ҳаводаги СО2 нинг миқдори кўпайиб, кишилар ва ҳайвонлар нобуд бўлар эди. Бироқ атмосферадан, сув юзасидан ва тупроқдан келаётган СО2 гази ўсимликлар томонидан ютилиб, фотосинтез натижасида яшил ўсимликлар атрофга кислород чиқариб туради. Шундай қилиб, фотосинтез орқали Ер шаридаги сув 5,8 млн йилда, атмосферадаги кислород 5800 йилда, СО2 7 йилда бир марта янгиланиб туради.


Инсоннинг кундалик хаётида ўсимликларнинг ахамияти жуда катта. Чунки ўсимликлар мухим табиий омил сифатида Ер юзасида сув оқимига, буғланишига, тупроқда нам сақланишида, атмосферанинг қуйи қисмидаги ҳаво оқимига, шамол кучи ва йўналишига, ҳайвонларнинг хаётига ҳам таъсир этади. Ўсимликлар шаҳар, қишлоқ микроиқлимига таъсир этиб, ҳавосини тозалаб, уни кислородга бойитиб турувчи санитарик вазифасини ҳам бажаради.
Ўсимликлар жамият учун (агар ундан оқилона фойдаланиб, муҳофаза қилиб, қайта тиклаб турилса) бехисоб озиқ-овқат манбаи, қурилиш ва бошқа сохалар учун хом-ашё ресурсидир. Сув ости ўсимликларидаги моддалар, ҳайвон гўшти ва сутидаги оқсил моддаларнинг ўрнини ҳам босмоқда. Англияда беда ва бошқа ўсимликлардан ультратовуш таъсирида ўсимлик оқсили олиб, ундан сут тайёрланмоқда. Ўсимликлар – бу қайта тиклаш мумкин бўлган табиий ресурс хисобланиб, Ер шари географик қобиғида муҳим роль ўйнайди. Чунки ўсимликлар сайёрамиз юзасининг гўёки бир «кимхоб» сифатида қоплаб олиб, тупроқ хосилдорлигини оширишда, атмосферани тоза сақлашда, дарёларнинг гидрологик режимини тартибга солиб туришда, инсон ва хайвонот дунёси учун озуқа моддалар етказиб беришда ва инсон хаёти учун нормал гигиеник шароит яратишда муҳим вазифани бажаради.
Ер шарида ўсимликлар тури жуда кўп бўлиб, уларнинг жуда оз қисмидан кишилар хўжалик фаолиятларида фойдаланилмоқдалар. Ер шарида 300 000 ўсимлик тури мавжуд булиб, 6000 туридан инсон кундалик хаётида ўсимлик тури мавжуд булиб, 6000 туридан инсон кундалик хаётида фойдаланади, шундан 1500 тури доривор ўсимликларга тўғри келади. Ер шарида хўжалик ахамиятга эга доривор ўсимликлар жуда кўп бўлиб, шалфей, етмак, эрмон, итжумрут, газанда, сув қалампир, қоқи ўт, наъматак, итбурун, чучукмия, исириқ, коврак, равоч, янтоқ, ковул, сув пиёз, сариқ чой, отқулоқ, бангидевона, қирқбўғим, ёввойи пиёз, зира, писта, бодом, дўлана, олча, ёнғоқ, шашир, тоғсағиз кабилар ўзбекистонда кўплаб ўсади.
Сайёрамизнинг шимолий ярим шарида ўрмонлар кўпроқ бўлиб, ўрта минтақада игнабаргли ўрмонлар майдонининг 95% и кенг баргли ўрмонларнинг эса 90% и жойлашган. Сайёрамиздаги мавжуд ўрмонлар майдонининг асосий қисми, табиати анча ноқулай бўлган тоғли районлар худудидадир. Бу эса улардан фойдаланишда ноқулайлик келтириб чиқаради. Шу туфайли ҳозирги транспорт воситалари билан Ер шаридаги ўрмонлар майдонининг фақат 62% идан фойдаланиш мумкин.
Ёғоч бизнинг асримизда универсал материалга айланиб, унда халқ хўжалигини турли сохаларида жумладан, озиқ-овқат етиштиришда, кимё ва ёқилғи саноатида, мудофаа мақсадида, маданий оқартув ишларида, ҳар хил дорилар тайёрлашда кенг фойдаланилмоқда. Агар бундан чорак аср илгари ёғочдан 4-5 минг хил нарса тайёрланган бўлса, хозир ундан 20 000 минг хил нарсалар ишланмоқда. Мас: Химиявий йўл билан ёғочдан қоғоз, суньий шойи ва жун, тутунсиз порох, целлюлоза, фотоплёнкалар, нитролак, сунъий чарм, пластмассалар, этил ва метил спирти, уксус кислотаси, глюкоза, ёнувчи газ, сунъий газ, сунъий каучук ва яна жуда кўп муҳим нарсалар олинади.
Ўсимликларнинг хусусан, ўрмонлар майдонининг қисқариши ва ва холатини ёмонлашуви кишилик жамиятининг ривожланиши билан боғлиқдир. Ибтидоий жамиятда кишилар ўзи учун зарур бўлган нарсаларни бир қисмини ўсимликлардан олиб, табиатни қисман ўзгаришига сабабчи бўлганлар. Феодализм ва капитализм даврида ўрмонлар шафқатсизларча кесилди, ундан ёқилғи сифатида, қурилишда ва кема саноатида фойдаланилиши туфайли ўрмонлар майдони кескин қисқарди. Айниқса ер шарининг аҳоли зич яшайдиган районларида ўрмонларнинг деярли ҳаммаси 9\10 қисми йўк қилинган. Натижада территориялар тупроғининг 78% и эрозияга учраган.
Ўрмонларни плансиз, тартибсиз кесилиши ўз навбатида табиатдаги мувозанатни бузилишига сабаб бўлди ва инсоннинг хўжалик фаолияти учун қуйидаги салбий оқибатларни вужудга келиш жараёнини тезлаштирди: Тупроқ эрозияси тезлашди, дарё ва кўлларнинг режими ўзгариб, суви камая бошлади, сув тошқинлари тез-тез бўладиган бўлиб колди, микроиқлимга таъсир этди, чўлларда кўчма-қумлар майдони кенгайди ва хоказо.
Тарихдан маълумки, қадимги гуллаган Амударё ва Зарафшон водийсининг қуйи қисмлардаги бир неча юз минг гектар хосилдор ерлар ҳозир қум тагида қолган. Бунинг асосий сабаби араб, муғул истилочиларини қирғин келтирувчи урушлари натижасида кишилар ўз жойларини тарк этдилар, боғлар, дарахтлар, ўрмонлар йўк қилинган. Бу эса қум кўчишига ва вохани босиб кетишига сабабчи бўлган.

Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling