Умумий Геологя Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Download 0.91 Mb.
bet1/8
Sana23.12.2022
Hajmi0.91 Mb.
#1044807
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
neft va gaz


Б.Т. ТОШМУХАМЕДОВ



Умумий



Геологя



Тошкент 2007



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси
Абу Райхон беруний номидаги тошкент давлат техника университети
Б.Т.Тошмухамедов


Умумий
Геология

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


вазирглиги томонидан олий ўқув юртларининг 5440800 – Фойдали қазилмалар геологияси ва қидирув ишлари, 5540200 - Кончилик иши, 5540100 – Геодезия, кортография ва кадастр, 5521400 – Кончилик электр механикаси мутахассисликлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилган
Тошкент 2007.
УДК 550,8:528

Тошмухамедов Б.Т. “Умумий геология” дарслик. 2007, 375 б.

Дарслик космик, геофизик, изотоп ва бошқа янги изланишлар натижасида олинган маълумотларни эътиборга олиб тузилган. Бу маълумотлар Ер, унинг ички тузилиши, тектоник ҳаракатларнинг табиати, деформация, вулканизм, сейсмик ҳаракатчанлик сабаблари, қоплама музликлар, денгизнинг геологик иши ва бошқа янги фикрлар келтирилган.


Дарслик учта асосий қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда Ер ҳақида умумий маълумотлар, Қуёш туркимининг таркиби, тузилиши, кимёвий таркиби, минерал таркиби, абсалют ва нисбий геохронология. Иккинчи қисмида Ернинг ички кучи билан боғлиқ бўлган (магматизм ва вулканизм, тектоник ҳаракатлар, зилзилалар, метаморфизм, геотектоника ва геодинамика асослари) жараёнлар, учинчи қисмда Ернинг ташқи кучи билан боғлиқ бўлган (нураш, шамол, Ер остки ва устки сувлари, музлик, кўл, ботқоқлик, денгиз, океанларнинг геологик иши) жараёнлар ёритиб берилган.
Тақризчилар: Қ.Н. Абдуллабеков – Ўзбекистон фанлари Академияси “Сейсмология” институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик.
Ҳ.А. Акбаров – Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети “Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш усуллари” кафедраси профессори, геология-минералогия фанлари доктори, академик.
Органик моддаларнинг парчаланиш жараёни кислородли шароитда рўй беради ва битумлар деб аталадиган нефтни ёки ёнувчи, учувчи моддаларни ҳосил қилади ва бу жараён битумланиш деб юритилади. Нефтнинг пайдо бўлиши тўғрисида биринчи марта Д.И. Менделеев томонидан айтилган фикр ҳам бордир. Унга кўра нефть ноорганик йўл билан ҳосил бўлади. У Ер қобиғининг чўнқир қисми­да синтезланади, кейинчалик юқорига кўтарилиб, яхши коллектор хусусиятига эга бўлган чўкинди жинслар орасида тўпланади. Битумлар кўпинча денгизда, гиллар билан аралашиб чўкади. Натижада ёнувчи сланецлар деб аталувчи жинслар ҳосил бўлади. Улар юпқа қатламли, қат-қат қопланган, тўқ кулранг, малла ёки қорамтир жинслардир. Кўпинча сланецларнинг юзаси турли қазилма тамғалар билан қопланган бўлади.
Қуруқ ёнувчи сланецга олов тутилса ис чиқариб ёнади ёки қуюқ тугун чиқариб тутайди, айни вақтда битумнинг кучли ҳиди келиб туради.
Нефтнинг юқорида тасвирланган жинслардан фарқи, унинг суюқ бўлишидир. Унинг ранги солиштирма оғирлигига қараб оч-сариқдан (енгил хиллари) малла-қорагача (оғир нефт) бўлади. Нефтга мойдек ялтираб туриш хосдир. Нефтнинг ўзига хос ҳиди бор. Агар нефтда кўп миқдорда олтингугурт бўлса (масалан, Уралдаги нефть), водород сульфид ҳидига ўхшаган ўткир ҳиди бўлади.
Сувга тушган кичик нефт томчиси рангдор тобланувчи пардани ҳосил қилади (флюоресценция).
Баъзан жуда катта нефт конлари ҳар хил ғовак ёки ёриклари кўп бўлган жинслар орасида учрайди. Бундай жинслар (қум, қумтош-конгломерат, оҳактош ва бошқалар) айни вақтда нефт конлари коллекторларнинг ролини бажаради.
Битумли жинслар ичида оксидланган (қуюқлашган) ҳолдаги нефт сийрак тарқалган бўлади. Бундай жинсларга қорамтир ранг, болға билан урганда битум ҳидини бериши хосдир. Жинс кукуни эритувчини битуми билан бўяйди. Эритувчилар сифатида бензин ва бензол ишлатилади. Жинснинг битуми кўп бўлса, бу эритувчилар ҳар хил қуюқлиқцаги малла рангга бўялади. Ёгли доғ қолдирадиган реакция анча сезгирдир - 1-2 см3 хлороформли идишга текшириладиган жинс бўлагини тушириб, идиш бир неча марта қаттиқ чайқатилади. Агар жинсда озгина битум бўлса, юпқа қоғозда ёғ доги қолади.


Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling