Умумий Геологя Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Download 0.91 Mb.
bet2/8
Sana23.12.2022
Hajmi0.91 Mb.
#1044807
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
neft va gaz

Чиниқулов Х., Ибрагимов Р.Н.,
Жўлиев А.Х., Хўжаев Ҳ.С.


СТРУКТУРАВИЙ ГЕОЛОГИЯ
ВА ГЕОЛОГИК ХАРИТАЛАШ



Тошкент-2007 й.
Тақризчилар:
ЎзР ФА Сейсмология институтининг директори, г.-м.ф.д., академик К.Н.Абдуллабеков.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети геология кафедраси мудири, г.-м.ф.д., проф. Р.Н.Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан Университетларнинг геология факультетлари талабалари учун дарслик сифатида тасдиқланган.


Китобда Ер пўстининг тузилиши ва ундаги деформациялар, чўкинди, магматик ва метаморфик тоғ жинсларининг ҳамда фойдали қазилма ётқизикларининг структура шакллари ва ўзаро муносабатлари, бурмали ва узилмали структуралар тасвирланган геологик харита ва уларни тузиш усуллари тўғрисида умумий маълумотлар келтирилган. Геологик ишларда аэрофотосурат ва геофизик тадқиқот материалларини қўллашга катта аҳамият берилган. Геологик хариталаш ишлари ташкилий, дала ва камерал ишлар босқичларининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Ўрта Осиё минтақасига тааллуқли мураккаб геологик тузилишдан келиб чиққан ҳолда, хариталашда дала изланишларининг хусусиятлари кўрсатилган. Геологик хариталашнинг турли усуллари ёритилган.
4 жадвал, 139 расм, 6 илова, 13 адабиёт.


2-боб. Структуравий геология ва геологик хариталаш
фанининг ривожланиш тарихи

Геологик билимларнинг вужудга келиши ва ривожланишига Ўрта Осиёда яшаб ижод қилган олимларнинг ҳиссаси каттадир. Улар орасида буюк олимлар Абу Райхон Беруний ва Абу Али Ибн Синоларнинг ишлари муҳим аҳамиятга эга.


Абу Райхон Беруний (973-1048) ўзининг бир қатор асарларида Ер юзаси, тоғларнинг пайдо бўлиши ва емирилиши, чўкиндилар ҳосил бўлиши, минералларнинг хоссалари, Ер пўстида кечадиган тектоник ҳаракатлар хақида жуда тўғри фикрларни ёзиб қолдирган. У биринчи марта Амударё водийсининг геологик ривожланишини жиддий ўрганишга ҳаракат қилган. У ерда топилган чиғаноқларга асосланиб «денгизлар қуруқликка, қуруқлиқлар эса денгизга айланади» деган фикрга келган.
Абу Али Ибн Сино «Китоб-аш-шифо» асарида геология ва минералогия илмларига оид кўп маълумотлар беради. Унда тоғларнинг ҳосил бўлиши, тошларда сақланиб қолган турли денгиз ҳайвонларининг излари асосида бу жинсларнинг денгиз шароитида ҳосил бўлганлиги ҳақида фикр юритилади. Ибн Сино минералларнинг таснифини ҳам ишлаб чиқди ва ундан деярли ХVIII асрга қадар фойдаланиб келинди.
Структуравий геология фани ва геологик хариталаш ишларининг ривожланиши фойдали қазилма конларини қадириш ва разведка қилишни илмий асосда ташкил этиш зарурати билан белгиланади. Геологиянинг бу тармоғи мустақил йўналиш сифатида ХVII-ХVIII асрларда шакллана бошланган. Бу барода Ч.К.Лизс, М.П.Биллингс, Л.У.де Ситтер, Е.Клосс, М.В.Ломоносов ва бошқа олимлар ишларини эътироф этиш мумкин.
ХIX аср бошларида Вильям Смит, Ж.Кювье, А.Броньяр ва бошқаларнинг стратиграфик тадқиқотлари туфайли тоғ жинсларини ёши бўйича ажратган ҳолда хариталаш имконияти туғилди. Бу, том маънода, геологик хариталашда туб бурилиш ясади.
1875 йилда Халқаро геология конгресси (ХГК) II сессиясида умумий стратиграфик номенклатуранинг қабул қилишини геологик хариталаш ишларини тартибга солишда аҳамияти катта бўлди.
ХIX асрда Россияда геологик харита тузиш бўйича қилинган энг муҳим ишлар Д.И.Соколов, Г.К.Гельмерсон, Р.И.Мурчисон, Л.И.Лагутин, А.П.Карпинский номлари билан боғлик. Бу ишларга Д.В.Наливкин, А.Л.Яншин ва бошқа геологлар раҳбарлик қилишди. Шу вақтда геологик хариталаш ишлари Москва, Санкт-Петербург ва жумҳурият марказлари ва бошқа кўплаб шаҳарлардаги геологик ташкилотлар томонидан олиб борилган.
ХХ-асрнинг 20-йиллардан бошлаб олий ўқув юртларида структуравий геология ва геологик хариталаш бўйича (В.А.Обручев, И.М.Губкин, В.Н.Вебер) услубий курслар ўқитила бошланди. 1923 йили В.Н.Вебер томонидан геологик хариталаш бўйича биринчи қўлланма - «Дала геологияси» нашр қилинади.
Кейинчалик магматик ва метаморфик тоғ жинсларини хариталаш (А.А.Полканов ва б.), тўртламчи давр ётқизиқларини ўрганиш ва хариталаш (Г.Ф.Мирчинк, Н.Н.Яковлев) услублари; узилмали структураларни ўрганиш ва фойдали қазилма ётқизиқларини геометризациялаш (П.К.Соболевский, П.М.Леонтовский, Н.И.Лебедов, Н.К.Разумовский ва б.) сингари муҳим ишлар юзага келди. Мазкур қўлланмаларда структура шаклларини ўрганиш ва геологик хариталашдаги услубий масалалар ёритилди. Бу қўлланмалар минтақаларнинг геологик тузилишини ўрганишда, фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилишда ҳамда геологик хариталашда катта аҳамиятга эга бўлди. Ўтган аср 20-йилларининг охирида геологик тадқиқот ишларининг кўлами кескин ошади. Ўрол, Шарқий Сибир, Ўрта Осиё ва қозоғистонда геологик қидирув ишлари анча жадаллашади. Бунинг натижасида геолог мутахасисларга эҳтиёж яққол сезила бошланди.
1931 йили В.А.Обручевнинг структура шаклларини ўрганиш ва геологик хариталаш услуби бўйича икки жилдли мукаммал қўлланмаси - «Дала геологияси» нашр этилади. Кейинчалик Е.Е.Милановскийнинг «Геологик хариталар, уларни ўқиш ва тузиш» (1933), А.Е.Гуттнинг «Тоғ геометрияси» курси (1933), И.Я.Фурманнинг «Бурғилаш маълумотлари асосида геологик қурилмалар тузиш» (1935) ва В.Н.Вебернинг «Геологик хариталаш услублари» (1937) номли китоблари чоп этилди. Бу курслар Москва, Санкт-Петербург, Свердловск, Тошкент, Иркутск ва Новочеркасск шаҳарларидаги олий ўқув юртларида ўқитила бошланди. 1937 йили Москвада академик И.М.Губкин раҳбарлигида Халқаро геология конгрессининг XVII сессияси бўлиб ўтади. Унда Д.В.Наливкин таҳрири остида нашр қилинган.
Ўрта Осиёнинг геологик тузилишини дастлабки ўрганишда Д.В.Наливкин, И.В.Мушкетов, Г.Д.Романовский, Н.П.Барбот де Марни, В.Н.Вебер, В.Я.Яковлевларнинг ишлари катта аҳамиятга эга бўлди. 1929 йилдан бошлаб Геология қўмитасининг Ўрта Осиё бўлими томонидан ҳудудни режа асосида геологик хариталаш бошланади. Бу ишларда А.С.Аделунг, А.Д.Архангельский, А.Р.Бурачек, Н.П.Васильковский, С.И.Клунников, С.А.Кушнарь, А.П.Марковский, С.Ф.Машковцев, Б.Н.Наследов, В.А.Николаев, В.Н.Огнев, В.И.Попов, Н.М.Синицин, П.К.Чихачев, П.П.Чуенко каби геологлар фаол иштирок этишади. Юқорида санаб ўтилган геологларнинг бир қисми томонидан Тожик-Помир экспедицияси таркибида Ўрта Осиё ҳудудининг геологик тузилиши ва фойдали қазилмаларини ўрганишда бажарган ишлари ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Бу даврда тузилган геологик хариталар асосан фойдали қазилмаларга истиқболли бўлган минтақаларнигина қамраб олган бўлиб, улар турли миқёсда тартибсиз равишда бажарилган.
1932 йилда 1:2 500 000 миқёсда тузилган Ўзбекистоннинг геологик харитаси Ўрта Осиё геологиясини ўрганишда олдинга қўйилган йирик қадам бўлди.
ХХ-асрнинг 40-йилларига келиб геологик хариталаш услуби тектоник структуралар турларининг фазовий жойлашиш қонуниятларини аниқлаш ва улар билан боғлиқ бўлган фойдали қазилмаларни қидириш йўналиши бўйича қайта ишлаб чиқилди.
1940 йили М.А.Усовнинг «Структуравий геология», кейинчалик В.В.Белоусовнинг «Умумий геотектоника» (1948) ва Н.И.Буяловнинг «Структуралар ва дала геологияси» (1953) китоблари нашр қилинади. Уларда структуравий геологиянинг назарий асослари кенг ёритилган бўлиб, геологик хариталашдаги комплекс усулларнинг янги тамойиллари ўрин олади.
1957 йилда Бутуниттифоқ геология институти томонидан Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон республикалари геология бошқармалари билан ҳамкорликда Ўрта Осиёнинг жамлама геологик харитаси тузилади. Унда 1956 йилгача ҳудудни геологик ўрганиш ишларининг натижалари умумлаштирилган.
1961 йили Х.М.Абдуллаев ва В.Г.Гарьковец таҳрири остида Ўрта Осиё марказий қисмининг 1:1 000 000 миқёсли геологик харитаси нашр қилинади.
Ушбу харита тектоника, металлогения ва магматизм босқичларини аниқлаш каби минтақавий масалаларни ҳал қилишда асос бўлиб хизмат қилди.
ХХ-асрнинг 60-йиллари Ўрта Осиёда номенклатура варақлари бўйича режали давлат хариталаш ишлари бошланади. Уларнинг биринчи босқичида ҳудуднинг 1:200 000 миқёсли геологик хариталари тузилади. Бу хариталар асосида 1970 йиллар бошида геологик хариталар сериялари нашр этилади ва уларда Ўрта Осиё республикалаларининг геологик тузилиши батафсил кўрсатилади.
1966 йилда Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, қирғизистон, қозоғистон республикалари геологик ҳизмати идоралари ёрдамида миқёси 1:1500 000 бўлган Ўрта Осиё ва ёндош ҳудудларнинг геологик харитаси ВСЕГЕИ (Бутуниттифоқ геология институт) томонидан нашр қилинди. Кейинги йилларда (1975-1980 йй.) миқёси 1:200 000 ва 1:50 000 ли хариталари асосида тайёрланган Ўзбекистоннинг жамлама геологик харитаси нашрдан чиқди. 1972 йилда мутахассисларнинг катта жамоаси томонидан муҳим иш - «Иттифоқ геологиясининг XVIII жилди (Ўзбекистон)» нашр қилинди. Унда ушбу минтақанинг стратиграфияси, магматизми, тектоникаси, геологик ривожланиш тарихи, фойдали қазилмалари бўйича асосий маълумотлар умумлаштирилган.
Кейинги босқичда 1:100 000 ва 50 000 миқёсли геологик хариталаш ишлари олиб борилади. Бу ишлар натижасида олинган янги маълумотлар нафақат Ўзбекистон, балки бошқа Ўрта Осиё жумҳуриятлари ҳудудларининг геологик тузилиши тўғрисидаги тасаввурларни кескин ўзгартирди. 1975 йили йирик миқёсли геологик хариталаш ишлари асосида Ўзбекистоннинг янги жамлама геологик харитаси нашр этилди.
1970-80 йиллар давомида Ўзбекистонда нефт ва газ конларини қидириш ва бошқа мақсадларда қазилган бурғи қудуқларидан олинган маълумотлар асосида /арбий Ўзбекистон ва Фарғона водийси мезо-кайнозой қоплама ётзиқлари остидаги палеозой фундаменти юзасининг геологик харитаси тузилади.
1980 йили Х.Т.Тўлаганов ва Б.В.Яскович томонидан «Ўзбекистон геологик харитаси» нашр эттирилиб, унда шу давргача олиб борилган барча геологик хариталаш ишларининг натижалари умумлаштирилган.
Ўрта Осиёдаги ўрта ва йирик миқёсли геологик хариталаш ишларини олиб боришда В.А.Арапов, Б.Я.Айсанов, А.Г.Агафонов, Г.А.Абдураҳмонов, Г.Ю.Алфёров, А.А.Кулеш, О.И.Ким, А.С.Макаров, И.М.Мушкин, К.А.Набиев, Н.П.Подкопаев, К.К.Пятков, Ш.Ш.Сабдюшев, Р.Р.Усмонов, Б.Г.Хайрулин, Т.Ш.Шоёқубов, Г.С.Поршняков, Д.П.Резвой, В.И.Дронов, А.Х.Кафарский, И.В.Пашков, Н.К.Булин, И.И.Солошенко, В.В.Абакумов, В.М.Пай, В.М.Ненахов ва кўплаб бошқа геологларнинг хизматлари каттадир.
Минтақаларнинг тектоник тузилиши, магматизми, минералогияси ва стратиграфияси бўйича Ҳ.М.Абдуллаев, Р.Н.Абдуллаев, З.М.Абдуазимова, А.С.Аделунг, Г.Ю.Алферов, М.О.Ахмеджонов, В.А.Арапов, А.А.Бакиров, Ф.Р.Бенш, О.М.Борисов, В.С.Буртман, А.К.Бухарин, Р.И.Биков, Н.П.Васильковский, В.И.Волгин, В.П.Гаврилов, В.Г.Гарьковец, А.Е.Довжиков, Т.Н.Долимов, Ф.Х.Зуннунов, А.И.Ким, В.И.Кнауф, В.П.Коржаев, С.Г.Куренков, М.М.Кухтиков, Д.В.Наливкин, В.А.Николаев, С.Х.Миркамалова, А.Д.Миклухо-Маклай, И.М.Мирхожиев, В.Н.Огнев, Х.О.Отобоев, А.В.Пейве, В.И.Попов, Г.С.Поршняков, Д.П.Резвой, Н.М.Синицин, Т.А.Сикстель, О.И.Сергунькова, Б.Б.Таль-Вирский, В.И.Троицкий, С.С.Хўжаев, Х.У.Узоқов, И.А.Фузайлов, И.Ҳ.Ҳамрабаев, Г.С.Чикризов ва бошқа қўплаб геологларнинг илмий тадқиқотлари геологик хариталаш ишларини олиб боришда катта аҳамиятга эга бў

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling