Умумий ќолатлар


  СИҚИЛГАН ТАБИИЙ ГАЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, САҚЛАШ ВА ТАРҚАТИШ


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/35
Sana18.03.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1281884
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
shnk-2.09.20-08-azs-u

7. 
СИҚИЛГАН ТАБИИЙ ГАЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, САҚЛАШ ВА ТАРҚАТИШ 
УЧУН БЕЛГИЛАНГАН КЎП ЁҚИЛҒИЛИ АЁҚСнинг ТЕХНОЛОГИК ТИЗИМИ 
МАЙДОНИГА ВА АГТКСга БЎЛГАН ТАЛАБЛАР 
 
7.1. Ерда жойлашган ва босим остида бўлган сиқилган табиий газ учун 
белгиланган технологик тизим идишлари ҳимояланаётган идишларни 30 дақиқадан 
кам бўлмаган вақт давомида шикастланишининг олдини оладиган иссиқлик 
изоляцияси ёки сув қуйиб совутиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак. Бу 
ҳолда кўрсатиб ўтилган идишлардан (чиқариб юбориш қувури орқали) газларнинг 
ортиқча босимини чиқариб юбориш вақти 20 дақиқадан ортиқ бўлмаслиги лозим. 
Кўрсатиб ўтилган идишлар 500 мм дан кам бўлмаган чуқурликда (чуқурликка 
туташган майдон четидан вертикал бўйича идишнинг юқори қисмигача бўлган 
масофа) жойлаштирилган ҳолларда уларнинг деворларига иссиқлик изоляцияси
ёки сув қуйиб совутиш тзимини ўрнатмаса ҳам бўлади. Бунда шу идишларга қарашли
беркитиш сақлаш, созлаш ва ўлчов арматуралари унга туташ технологик майдон 


ШНК 2.09.20-08 
35 
юзасидан улар яқинига бемалол бориш мумкин бўлган ҳудудда жойлаштирилиши 
керак.
7.2. 
Компрессор қурилмаларида АЁҚСга олиб келадиган табиий газ қувурнинг 
зичлиги (герметиклиги) бузилганида уларни автоматик равишда ўчирадиган ва 
индикация қиладиган тизимни назарда тутиш лозим. 
7.3. 
Сиқилган табиий газ учун белгиланган технологик тизим жиҳозлари ташқи 
ёнғин ўчоғи таъсиридан белгиланган жиҳозлар зичлиги (герметиклиги) бузилишигача 
газларнинг чиқариб юборилиши таъминланадиган қилиб ҳимояланиши керак.
7.4. 
Газ жиҳозларига иссиқлик изоляцияси ўрнатишда ва улар ўрнатилган 
хоналарда табиий газни адсорбция қилиш хусусиятига эга материаллардан 
фойдаланиш тақиқланади. 
7.5. АЁҚС ишлаш даврида яқинига ходимларнинг бемалол боришлари зарур 
бўлган назорат ўлчов асбоблари панеллари, бошқариш тугма (кнопка)лари ва шу 
кабиларни АЁҚС технологик тизимининг қолган жиҳозларидан 1-турдаги тўсиқ билан 
ажратилган ва бино ёки иншоотдан бевосита ташқарига чиқиш йўли бўлган хона 
(бўлма)ларда ёки бино, иншоот ташқарисида жойлашган бошқариш ва назорат 
шчитларида жойлаштирилиши назарда тутилиши керак.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling