ТОПШИРИҚ №8
8- МАВЗУ: ЎҚУВЧИЛАРНИ МАЪНАВИЙ-АҲЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШ ВА МЕҲНАТ ТАРБИЯСИ
ОИЛА ТАРБИЯ АСОСЛАРИ.
Режа:
1. Меҳнат тарбиясининг моҳияти, мақсади, вазифалари, шакл ва методлари.
2. Маънавий-ахлоқий тарбия моҳияти, асосий тушунчалари ва мазмуни.
3.Нафосат ва жисмоний тарбия
4.Оила тарбия асослари.
Назорат учун саволлар:
Меҳнат тарбиясининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
Меҳнат тарбиясининг мазмуни ҳақида гапириб беринг.
Шарқ мутафаккирлари ёш авлоднинг меҳнат тарбияси, касб-ҳунар эгаллаши ҳақида қандай қарашларни илгари сурганлар?
Ўқувчиларнинг меҳнат тарбиясини ташкил этишда қандай шакл ва методлар самарали саналади?
Меҳнат тарбиясида таълим ва тарбия бирлигининг аҳамиятини қандай баҳолайсиз?
«Маънавият», «ахлоқ» тушунчаларининг моҳиятини тушунтиринг.
Маънавий-ахлоқий тарбия нима? Унинг моҳияти ҳақида сўзлаб беринг.
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг вазифалари нималардан иборат эканлигини айтинг.
Маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни нималарни ўз ичига олади? Унинг асосий талаблари нималардан иборат?
Маънавий-ахлоқий тарбия методларини санаб беринг.
Қуйидаги муаммоли вазиятни ижобий ҳал этинг:
Коллежнинг III курсида ўқувчилар ўртасида чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ўқитувчилар ва тенгдошларига қўпол муомала қилиш ҳолатлари кўзга ташлана бошлади. Шунда гуруҳ баҳбари ўқувчилар билан шифокор учрашувини ташкил этишга қарор қилди. Ичиш ва чекишнинг зарарли оқибатлари ҳақидаги мазкур суҳбатда ўқувчилар фаол иштирок этдилар. Улар томонидан берилган саволларга шифокор ва ўқувчилар ўртасидаги фаол мулоқоти асосида жавоблар топилди. Бироқ ўқувчиларнинг амалий ҳаракатларида сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланмади. Бунинг сабаби нима эди?
12.Нафосат тарбиясининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат эканлиги ҳақида сўзлаб беринг.
13.Нафосат тарбиясининг воситаларини кўрсатинг.
14.Гўзаллик ва хунуклик тушунчаларининг моҳиятини изоҳланг.
15. Бадиий жиҳатдан савияси паст асарларни қандай аниқлаш мумкин?
16.Оила нима? Уни ўз фикрингиз билан изоҳлаб беринг.
17.Оила тарбиясининг моҳияти нимадан иборат?
18.Оила тарбияси қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилади?
19.Оила ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик мазмунидан нималар акс этади?
Do'stlaringiz bilan baham: |