Umumiy pedagogika va psixologiya


Дидактиканинг тушунчавий тизими ва асосий категориялари


Download 241 Kb.
bet5/20
Sana12.03.2023
Hajmi241 Kb.
#1264563
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Умумий педагогика маъруза матни

Дидактиканинг тушунчавий тизими ва асосий категориялари. Муайян фанга хос бўлган тушунчаларда инсоният томонидан ижтимоий тараққиёт жараёнида тўпланган билимлар акс этади.
Билим олиш идрок этиш, ўрганиш, машқ қилиш ва эгалланган тажриба асосида хулқ ва фаолиятда янги шаклларнинг юзага келиши, мавжуд билимарининг ўзгараб, такомиллашиб, бойиб бориш жараёни.
Таълим - қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчининг мақсадли ўзаро ҳаракатлари. Уларнинг биргаликдаги фаолияти икки томонлама алоқани ташкил этиш жараёнидир. Таълим бериш асосида болани умумий ривожланиши учун қулай шароит яратилади. Таълим - ўқитиш жараёнида ўқувчилар томонидан эгалланган билим, кўникма, малака, фикрлаш тизими.
Билим – тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи бўлиб, улар ўқувчининг онгида борлиқ тушунчалари, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этади.
Кўникма – шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш қобилияти.
Малака муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли.
Мақсад (ўқиш, билим олиш мақсади) – таълимнинг нимага интилаётгани, унинг уринишлари йўналтирилган.
Мазмун (таълим, билим олишнинг мазмуни) – таълим жараёнида ўқувчи эгаллаб олиши зарур бўлган илмий билимлар, амалий кўникма ва малакалар, фаолият ҳамда фикрлаш усулларининг тизими.
Ташкил этиш дидактик жараённи аниқ мезонлар асосида тартибга солиш, қўйилган мақсадни амалга ошириш учун унга зарур шаклни бериш.
Шакл (юнонча, forma - ташқи кўриниши, қобиғи) ўқув жараёнининг мавжудлигини таъминловчи усул, унинг ички мантиғи, моҳияти ва мазмуни учун қобиғидир. Шакл синфдаги ўқувчиларнинг сони, таълим ўрни ҳамда вақти, уни амалга ошириш тартиби ва шу кабиларга боғлиқ бўлади.
Метод (юнонча metodos – йўли, усули)- таълим мақсади ва вазифасига эришиш (уни амалга амалга ошириш) йўли.
Восита - ўқув жараёнини предметли таъминлаш (педагогнинг нутқи, дарслик, ўқув қўлланмалари, кўрсатмали қуроллар, синфдаги жиҳозлар, техник воситалар, ўқув қуроллари ва бошқалар восита ҳисобланади).
Натижа (таълим маҳсули) – таълим нимага эришишини қайд этувчи тушунча, ўқув жараёнининг оқибати, белгиланган мақсадни амалга ошириш даражаси.



Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling