Umumiy pedagogika va psixologiya


–МАВЗУ: ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ


Download 241 Kb.
bet8/20
Sana12.03.2023
Hajmi241 Kb.
#1264563
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Умумий педагогика маъруза матни

ТОПШИРИҚ №3

3 –МАВЗУ: ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ


Режа:

    1. Таълим методлари: тушунча, функция, тасниф.

    2. Таълим методларининг моҳияти ва мазмуни.

    3. Таълим методларини танлаш.


Таянч тушунчалар луғати:
Метод - юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби маъноларни англатади.
Таълим методлари – таълим (ўқитиш) жараёнининг барча жиҳатларини қамраб оладиган мураккаб, кўпқиррали ҳодиса ҳисобланиб, ўзида таълим жараёнининг умумий моҳиятини ёритишга хизмат қилади.
Таълим воситалари – таълим самарадорлигини таъминлашда муҳим рол ўйновчи объектив (дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув қуроллари, харита, диаграмма, плакат, расм, чизма, диопроектор, магнитафон, видеомагнитафон, ускуна, телевизор, радио, компьютер ва бошқалар) ва субъектив (ўқитувчининг нутқи, намунаси, муайян шахс ҳаёти ва фаолиятига оил мисоллар ва бошқа) омиллар.
Материални оғзаки баён қилиш методлари– ўқув материали моҳиятининг озғаки равишда (ҳикоя, тушунтириш, мактаб маърузаси каби) ёритишда қўлланилувчи методлар.
Ҳикоя – бу ўқитувчи томонидан ўқув материалини кетма-кет баён қилиш бўлиб, у одатда тасвирий воситалар ёрдамида таълимнинг барча босқич (кўпроқ бошланғич синф)ларда қўлланилади.
Суҳбат – саволлар ва жавоблар шаклидаги диалогик таълим методи.
Тушунтириш - ўқув материалини исбот, таҳлил, умумлашма, таққослаш асосида баён қилиш.
Маъруза – йирик ҳажмдаги ўқув материалини оғзаки баён қилиш.
Кўргазмали методлар - предмет, ҳодиса ёки жараёнларнинг моҳиятини табиий ҳолатда намойиш қилиш, уларнинг макетларини кўрсатишда қўлланилувчи методлар.
Амалий ишлар методи – ўзлаштирилган билимларни амалий масалалар ечимини топишга йўналтирилган жараёнда қўлланилувчи методлар.
Дидактик ўйин – ўрганилаётган объект, ҳодиса ва жараёнларни моделлаштирувчи ўқув фаолиятининг тури бўлиб, ўқувчининг билишга бўлган қизиқиши ва фаоллик даражасини рағбатлантиришга хизмат қилади.



Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling