Umumiy pedagogika va psixologiya
Download 241 Kb.
|
Умумий педагогика маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билим
- Кўникма
- Таълим натижаси (таълим маҳсули)
- Вербал
Таянч тушунчалар луғати:
Дидактика – (юнонча didaktikos “ўргатувчи”, didasko эса – “ўрганувчи”) - педагогик фан бўлиб, у таълимнинг назарий жиҳатлари (таълим жараёнининг моҳияти, тамойиллари, қонуниятлари, ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятлари, таълим мақсади, шакл, метод ва воситалари, натижаси ва ҳоказолар)ни ўрганади. Билим – тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи бўлиб, улар ўқувчининг онгида борлиқ тушунчалари, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этади. Билим олиш – идрок этиш, ўрганиш, машқ қилиш ва эгалланган тажриба асосида хулқ ва фаолиятда янги шаклларнинг юзага келиши, мавжуд билимарининг ўзгараб, такомиллашиб, бойиб бориш жараёни. Таълим - қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчининг мақсадли ўзаро ҳаракатлари. Уларнинг биргаликдаги фаолияти икки томонлама алоқани ташкил этиш жараёнидир. Кўникма – шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш қобилияти. Малака – муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли. Таълим мақсади (ўқиш, билим олиш мақсади) – таълимнинг нимага интилаётгани, унинг уринишлари йўналтирилган. Мазмун (таълим, билим олишнинг мазмуни) – таълим жараёнида ўқувчи эгаллаб олиши зарур бўлган илмий билимлар, амалий кўникма ва малакалар, фаолият ҳамда фикрлаш усулларининг тизими. Таълим натижаси (таълим маҳсули) –таълим нимага эришишини қайд этувчи тушунча, ўқув жараёнининг оқибати, белгиланган мақсадни амалга ошириш даражаси. Педагогик парадигма – (юнонча paradeigma - мисол, намуна) – педагогика фани ривожининг ҳар бир босқичида таълимий ва тарбиявий муаммоларни ҳал этиш намунаси (модели, стандарти) сифатида илмий педагогик ҳамжамият томонидан эътироф этилган назарий ҳамда методологик кўрсатмалар тўплами бўлиб, у таълимнинг концептуал модели сифатида қўлланилади. Вербал – сўз билан, оғзаки. Гностик – ўрганувчи. Назорат учун саволлар: “Дидактика” тушунчасини таърифлаб беринг. Дидактиканинг предмети ва объекти нималардан иборат? Дидактиканинг асосий вазифалари нималардан иборат? Дидактиканинг асосий категориялари қайсилар? Дидактик концепциялардан қайсилари билан танишсиз? Ривожлантирувчи концепциянинг моҳияти нимадан иборат? Ривожлантирувчи таълимниг асосий тамойиллари қайсилар? Муаммоли таълимнинг моҳияти нимадан иборат? “Таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик хусусиятлари” тушунчасини Сиз қандай тушунасиз? Замонавий дидактик тизимнинг ўзига хос белгилари нималардан иборат? Педагогик парадигма нима? Таълимнинг асосий парадигмаларини айтиб беринг. Download 241 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling