Umumiy pedagogika va psixologiya
Download 241 Kb.
|
Умумий педагогика маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- “UMUMIY PEDAGOGIKA” FANIDAN
ŎZBEKISTON RESPUBLIKASI XALQ TA’LIM VAZIRLIGI TOSHKENT VILOYАT DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI “UMUMIY PEDAGOGIKA VA PSIXOLOGIYA” KAFEDRASI “ TASDIQLAYMAN ”Kafedra mudiri _________.“_____”_______________ 20 y.“UMUMIY PEDAGOGIKA” FANIDANMA’RUZA MATNI ANGREN-200 Топшириқ №1 1- МАВЗУ: ПЕДАГОГИКА ФАН СИФАТИДА. УНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ. ҲОЗИРГИ ДАВРДА ЎҚИТУВЧИЛИК КАСБИ ВА УНИНГ ЖАМИЯТДА ТУТГАН ЎРНИ. Режа: Педагогика предмети ва вазифалари. Ижтимоий тарбия ва унинг босқичлари Педагогика фанининг асосий категориялари. Педагогик илмий-тадқиқот методлари. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ва унинг моҳияти. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг ўзига ҳос хусусиятлари. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари Кадрлар тайёрлаш миллий моделини ҳаётга тадбиқ этиш ишининг аҳамияти. Ўқитувчи ва унинг шахсига қўйиладиган талаблар. Таянч тушунчалар: Педагогика, дидактика, тарбия назарияси, категория, таълим, билим, кўникма, малака, маълумот, ривожланиш, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», Кадрлар тайёрлаш милий модели, Кадрлар тайёрлаш милий моделининг таркибий қисмлари, «Портлаш эффекти», ўқитувчи, ўқувчи шахсига қўйилаётган талаблар. Таянч тушунчалар луғати: Педагогика (юнонча paidagogike бўлиб, paidagogos («бола» ва «етаклайман») тушунчаси асосида шаклланган) -шахсни шакллантиришга йўналтирилган муайян тизимли фаолият, шунингдек, таълим-тарбия мазмуни, умумий қонуниятлари, шакли ва методлари ҳақидаги фан. Таълим назарияси (дидактика) – педагогика фанининг муҳим таркибий қисми бўлиб, шахсни интеллектуал жиҳатдан ривожлантириш, таълим жараёнининг моҳияти, босқичлари, тамойиллари, қонуниятлари, ўқитувчи ва ўқитувчи фаолияти бирлиги, ўқитишнинг мазмуни, шакл, метод ва воситалари, таълим жараёнини такомиллаштириш йўллари каби муаммоларни тадқиқ этади. Download 241 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling