Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- Фойдаланилган адабиётлар
- 6-Мавзу: Ёшга қараб баскетбол ўйинига ўргатиш услубиятининг хусусиятлари
Таянч тушунчалар
Мусобақалар, турлар, расмий, ўртоқлик, усуллар, айланма, чиқиб кетиш, аралаш, қуръа ташлаш, мусобақалар ташкил қилиш, ўтказиш, ўйинлар жадвали, илонсимон, мусобақа натижасини баҳолаш, низом. Назорат саволлари 1.Мусобақа ўтказиш турлари. 2.Айланма усулда мусобақа ўтказиш. 3.Чиқиб кетиш усулида мусобақа ўтказиш. 4.Аралаш усулида мусобақа ўтказиш. 5.Жамоалар ўртасида қуръа ташлаш. 6.Мусобақа жадвалини тузиш. 7.Мусобақага тайёргарлик кўриш ва ўтказиш. 8.Мусобақа низомини тузиш. Фойдаланилган адабиётлар 1.Қасимов А.Ш, Расулев О.Т., Исматуллайев Х.А. Баскетбол. Ўқув қўлланма. Тошкент, 1986-й. 2.Расулев О.Т. Баскетбол. Олий ўқув юртлари учун дарслик. Тошкент, 1998-й. 3.Расулев О.Т., Соколова Н.Д., Исматуллайев Х.А. Баскетбол. Ихтисос қурси бўйича дастур. Тошкент, 1993-й. 4. Соколова Н.Д., Ғаниева Ф.В., Исматуллайев Х.А. Баскетбол. Маърузалар тўплами. Тошкент, 2001-й. 5.Расулев А.Т. Ицков Р.И. Официалное правила игров баскетбол. Т., издателский отдел УзГИФК, 1991. 6.Расулев О.О.Т. Исматуллайев Х.А. Баскетбол ўйинининг расмий қоидалари. Т., ЎзДЖТИ нашриёти бўлими, 1993-й. 6-Мавзу: Ёшга қараб баскетбол ўйинига ўргатиш услубиятининг хусусиятлари Режа1.Болалар ва ўсмирлар гуруҳлари билан ишлаш хусусиятлари. 2.Кичик ёшдаги баскетболчилар билан ишлаш услубиятлари. 3.Ўрта ёшдаги баскетболчилар билан ишлаш услубиятлари. 4.15-18 ёшдаги баскетболчиларни тайёрлашни ўзига хос хусусиятлари. Болалар ва ўсмирлар гуруҳлари билан ишлаш хусусиятлари. Ёш баскетболчиларни тайёрлашда, авваламбор, ўсаётган организмнинг физиологик хусусиятларига ва тайёрлаш вазифаларининг иш хусусиятларига мос келишига асосланиши керак. Тўғри ва ўз вақтида қўйилган жисмоний ва функсионал тайёргарлик асослари асосий малака ва маҳоратларни шакллантириш жараёни билан биргаликда келгусида юқори спорт натижаларига еришиш учун ёрдам берадиган ишни олиб боришга имконият туғдиради. Қуйидаги вазиятларни ҳисобга олиш зарур: 1)ёш ўзгариши билан бирга, боланинг организми ҳам ўзгаради. Бу ўзгаришлар нафақат сон жиҳатдан (бўй, вазн), балки сифат жиҳатдан ҳам егадирлар. Шунинг учун катталарга қўйиладиган талабларни, боланинг ёшига мутаносиб равишда юзаки тарзда камайтириб, болаларга қўйиш мумкин емас; 2)бола организмининг ривожланиши узлуксиз, аммо нотекис ҳолда кетади (кечади). Маълум бир даврларда муҳим ўзгаришлар бўлиб ўтади (бўйннинг мушак массасининг ўсиши, орган ва тизимларининг ривожланиши ҳар хил ёшга қараб бўлинган даврларда суръат жиҳатдан ҳам, метоболик жараёнлар характери жиҳатдан ҳам турличадир). Масалан, қизларнинг жинсий йетилиши даври ўғил болаларникига қараганда анча ертадир, қизлар 11-13 ёшда бўй ва вазн жиҳатидан ўғил болалардан ўзиб кетишади, ўғил болаларда мушак кучи 13-14 ёшда, айниқса, жадал равишда ўсади, қиз болаларда еса 11-12 ёшда; 3)болаларнинг жисмоний сифатларнинг ва бошқа қобилиятларнинг ривожланиш суръатлари маълум бир даврларга тўғри келади. Натижа маълум бир жисмоний сифатларни ва бошқа қобилиятларини ривожлантириш учун қулайроқ шарт-шароитлар яратилади. Масалан, сезувчанлик тезлиги 15 ёшгача ривожланади, юқори тезликнинг ўсиши 13-14 ёшларга, айниқса, жадал равишда бўлиб ўтади. Ўғил болаларда юқорига сакраш натижаларининг енг юқори ўсиши 9-13 ёшда кузатилади, кейинчалик бу жараён барқарорлашади, қизлар еса баъзан 15 ёшдан кейин вақтинчалик ёмонлашади ҳам. 4)ҳаракатнинг ҳар хил турларида қизларнинг ва ўғил болаларнинг кўрсаткичлари ёшига қараб бўлинган гуруҳларга қараб турлича бўлади. Шунинг учун ёш ўсиши натижасида вужудга келадиган шарт-шароитларни ҳисобга олиш керак; 5)ҳар бир организмнинг якка тарзда ривожлантиришини ёдда тутиш зарур. Календар, паспорт ёшидан ташқари, жисмоний ривожланиш савиясини, ҳаракатлантирувчи имкониятларини, жинсий йетилиш ва ҳ.к. таснифлайдиган биологик ёшни ҳам ҳисобга олиш тавсия етилади. Календар ёши биологик ёшга тўғри келмаслиги ҳам мумкин. БЎСМнинг баскетбол бўлимига ўқувчи танлаш. Замонавий талаблар даражасида юқори спорт натижаларига еришиш ҳар бир хоҳловчининг қўлидан келавермайди. Шунинг учун БЎСМ да ишлашда муваффақият бир қатор омилларга боғлоиқдир. Енг муҳим омиллардан еса ўқувчиларни танлашдир. БЎСМ га болалар 11-12 ёшида қабул қилинади. Кейинги йилларда ўқувчининг бошланиши ва юксак спорт маҳоратига еришишнинг ёш чегаралари кескин пасайганлиги туфайли БЎСМ га болаларнинг 8 ёшдан қабул қилувчи тайёргарлик гуруҳлари ташкил етилмоқда. Бу гуруҳларнинг асосий вазифаси-шуғулланувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва ўйиннинг асосий кўникмалари ҳамда маҳоратини шакллантиришдир. Баскетбол машғулотларига мойиллагини аниқлаш имконини берувчи болалар қобилиятининг ривожланиши динамикасини ўрганиб бориш, айниқса, муҳимдир. Баскетболда спорт жиҳатидан янада такомиллашуви истиқболли бўлган болаларни, иложи борича, ертароқ ва тўғри аниқлаш ўқувчилар танлашнинг биринчи навбатдаги муаммосидир. Ёш баскетболчиларни танлаб олишда бир қатор аниқловчи тавсифномалар ажралиб туради: а) бўйининг кўсаткичлари; б) жисмоний сифатларнинг ривожланиш даражаси; д) техник тайёргарлик ва ҳаракатларни тез ўргатиб олиш қобилияти; г) тактик фикрлаш ва маҳоратни ривожлантирувчи қобилиятлар; е) руҳий барқарорлик. Бу қобилиятга баҳо бериш БЎСМ га қабул қилиш учун тайёрланган назорат машқлар ва мезонларга асос қилиб олинган. Ўқувчилар танлаш муваффақияти олдиндан, яхши ташкил етилган иш билан аниқланади. Унинг асосий мазмуни – бу БЎСМ мураббийларининг умумий таълим мактаблари ва уларнинг ўқитувчилари билан учрашувлари, ўқувчиларни йиғиш, ахборотлар, умумий таълим мактаблари негизида тайёргарлик гуруҳларини ташкил етиш, мусобақалар ва бошқа оммавий тадбирларга бориб туришдадир. Ўқитиш натижаларини олдиндан айтиб бериш анча қийин бўлганлиги учун танлов икки босқичга ажратилади. Биринчи босқичнинг мақсади саралаш танловининг номзодларини аниқлаш. Шунинг учун мураббий мактабдаги жисмоний тарбия дарсларига, байрамларга, мусобақаларга ва бошқа тадбирларга қатнаб, олдиндан катта миқдордаги болаларни кўриб чиқади. Ўқувчиларни танлашдаги бирламчи мезонлар қуйидагилардир: соғлигида нуқсонларнинг йўқлиги, ҳаракатларнинг мувофиқлиги, умумий ҳаракатчанлик, ўйинлар фаолиятига мойиллиги. Бирламчи кўрикда танлаб олинган болалар саралаш танловига қўйилади. У исмоний сифатлар ривожланишнинг бошланғич даражаси ва махсус қобилиятларини тавсифловчи назорат машқларнинг мажмуаси бўйича ўтказилади. Булар тайёрлов гуруҳларнинг ўқув машғулот ишлари жараёнида мураббийнинг бундан кейинги кузатувлари учун бошланғич кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилади. Иккинчи босқич болаларни ўрганишда, уларнинг ўқиб-ўрганиш жараёни ва ривожланишини кузатишга қаратилган. Бу даврда баскетбол талабларига якка қобилиятларининг мос келиши текширилади. Бунда боланинг ўзини тутиши, мустақиллик ва жамоачилик ҳисларнинг намоён бўлиши, фаоллиги, довюраклиги, мақсадга йиқилиши ва спорт-техника кўникмаларини тез ўрнашига бўлган қобилияти ўрганилади. Ўқувчиларни танлаш услубияти турли тестлар мажмуасини ўз ичига олади. Улар қизиқтираётган омиллар бўйича холисона тавсифномалар олиш имконини беради: жисмоний сифатларнинг ривожланганлик даражаси, махсус мувофиқлик, ўйинга қобилиятлар олий асаб фаолиятининг хусусиятлари, руҳий ҳолатлари ва шифокор кўрсатмалари. Жисмоний сифатларга баҳо бериш учун назорат машқлар ишлатилади. Улар биринчи галда тезлик-куч сифатларининг ривожланганлик даражаси ҳақида билиш имконини беради. Ушбу сифатларнинг ривожланганлик даражаси кўп нарсани олдиндан айтиб бериши мумкин. Бир вақтда махсус мувофиқлашувлар ҳам ўрганиб борилади. Назорат мезонлар мажмуасига қуйидагилар киради: баланд стартдан 20 метр масофага югуриш, турган жойидан узунликка сакраш, сакраш баландлиги, 1,5 метр масофадан тўпни тез узатиш, жарима тўпини танлаш сатҳини айланиб чиқиш, тўп ўйнаб тезликка югуриш 40 м, баланд стартдан 60 ва 30 м га югуриш. Ўғил ва қиз болаларнинг ҳар бир ёши учун алоҳида мезонлар ўрнатилган. Ўйин қобилиятларини аниқлаш қуйидаги ҳаракатчан ўйинларда болаларнинг ўзини тута билишига қараб амалга оширилади: «Чопарлар», «овчилар», «тўп учун кураш», «тезда қалқонга». Ҳар бир ўйинда ўйин қобилиятларининг турли томонларини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуаси қайд етилади. Олий асаб фаолияти ва руҳий ҳолатларнинг хусусиятларига баҳо бериш учун ўқувчиларни танлашда уларнинг психофизиологик тавсифлари ҳисобга олинади. Чунки улар ўйин фаолияти жараёнида нафақат ёрқин намаён бўлади, балки улар мутаассиб ҳам. Спортча такомиллашув жараёнида йўналтирилган ўзгаришлар ҳам кам таъсир қилади. Бунда уларнинг натижаларини олдиндан айтиб бориш жуда қимматлидир, чунки ўйин сифати ёш улғайган сари ўзгармаса, демак, юксак ривожланиш даражаси бир қайд етилса, ундан ҳам каттароқ ёшда яна ҳам юксакроқ натижаларга еришиши мумкинлигига кафолат бериш мумкин. Тиббий-биологик ҳамда шифокор назорати ҳам муҳим аҳамиятга егадир. Мана шу ҳосил қилинган маълумотларни бир-бирига таққослаб, қиёс қилиниши баскетбол машғулотларига спортчи қай даражада қодир еканлигини холисона равишда аниқлаш имконини беради. Боланинг БЎСМ машғулотларида мунтазам равишда қатнашиши қай даражада мақсадга мувоффиқлигини белгилаш учун назорат қилиш даври икки йилга давом етади. Боланинг ёш-жинс хусусиятларини ҳисобга олиб ўғил ва қиз болаларга техник ва тактик кўникмаларини шакллантириш бўйича асосий вазифаларини соддалаштирилган тарзда қуйидагича тақсимлаб чиқиш мумкин. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling