Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet45/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   164
Назарий тайёргарлик услублари.
Сухбат ва семинарлар о`тказиш;
Маърузалар;
Машг`улот жараёнини тахлил қилиш ва рақиб жамоаси о`йинини о`рганиш;
Адабиётларни о`рганиш;
Тасвирий филмларни тахлил қилиш;
Тактик вазифаларни ечиш.
Юқорида қайд етилган тайёргарлик турларидан ташқари волейболчиларни тайёрлашда функционал тайёргарлик алоҳида аҳамият касб етади. Функционал тайёргарлик – бу спортчи Организмнинг барча органлари – нерв, кон – томир нафас олиш, ко`риш, ешитиш, вестибуляр ва бошқа системалар функциясини шакллантиришни назарда тутади.
Машг`улот жараёнида барча тайёргарлик турлари бир – бири билан узвий бог`ланган бо`лиши лозим. Айнан шу узвий бог`ланиш волейболчини ҳар томонлама тараққий етишини таъминлайди.
Спорт машг`улотини ташкил қилиш.
Ко`п йиллик спорт машг`улоти икки босқичга тақсимланади: Дастлабки – бошланг`ич ва кейинги такомиллаштириш.
Бошланг`ич босқичда барча тайёргарлик турлари бо`йича замин – пойдевор яратилади, организм ҳар томонлама ривожлантирилади, асосий о`йин малакалари о`злаштирилади.
Кейинги – такомиллаштириш босқичида машг`улот жараёни чукурлаштирилади, волейболчилар о`йин функциялари бо`йича ихтисослаша боради.
Ҳаракат малакаларининг шаклланиши ва о`ргатиш босқичлари.
Ҳаракат малакаси деб уни бошқарилиши автоматик тарзда амалга оширилишига айтилади. Юқори даражада шаклланган ҳаракат малакаси ташқи таъсирларга нисбатан турган бо`лади.
Ҳаракат малакасининг шаклланиши уч босқичда давом етади.
1 – босқич дастлабки ко`никмалар хосил қилинади, техник ва енг оддий тактик малакаларнинг асосий о`злаштирилади. Бу босқич ижро етилиши билан якунланади.
2 – босқич мураккаб ҳаракат малакаларини аниқ фарқлаб, тезкор ва тежамкорлик билан ижро етишда фойдаланилади. Бу босқичда ҳаракатлар автоматик тарзда бажарилади, қо`зг`алиш ва тормозланиш жараёнлари шаклланган бо`лади. Лекин бу шаклланган ҳаракат ҳали ташқи таъсирларга нисбатан мустаҳкам булмайди.
3 – босқичда ҳаракатлар о`та осон, мукаммал, автоматлашган тарзда ижро етилади. Улар юқори даражада шаклланган бо`либ, ҳар қандай мураккаб шароитларда ҳам тез ва аниқ ижро етилади, қарши таъсирларга енгил бардош берадиган даражада бо`лади. Турли о`йин вазиятларга нисбатан мақсадга мувофиқ ижро етилади.
Айнан шу босқичлар о`ргатиш жараёнига оид учта босқичга монанд бо`лади.
а) малака билан танишиш ва уни оддий шароитларда о`злаштириш.
б) малакани мураккаблаштирилган шароитда о`злаштириш ва о`ргатишни чукурлаштириш.
в) малакани о`йин давомида мукаммал даражага етказиш ва шакллантириш.
Машг`улотлар турли шаклда ташкил қилинади; дарс шаклида ва дарсдан ташқари мустақил тайёргарлик ко`риш.
Дарс уч қисмдан иборат бо`лади: тайёргарлик, асосий ва якуний қисмлар. Дарснинг (машг`улотнинг) тайёргарлик қисми ташкилий, умумий ва махсус машқларни о`з ичига олади. Мақсади – организмни «қизитиб» дарснинг асосий қисмига тайёрлаш.
Асосий қисмда мақсад қилиб қо`йилган асосий мавзу ва вазифалар ечилади.
Якуний қисмда организмда вужудга келадиган чарчоқ асоратлари бартараф етишга қаратилган тиклаш машқлар қо`лланилади ва қисқача тахлил – хулоса қилинади.
Волейболчиларни тайёрлаш жараёнида жамоани машқ (машг`улот) қилдириш гуруҳ бо`либ машқ қилиш ва якка тартибда машқ қилиш масалалари асосида амалага ошади.


Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling