Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тайёргарликнинг бошлангич босқичида жисмоний сифатларни тарбиялаш.
Функционал тайёргарлик.
Волейболчи организмининг функционал имкониятлари ундаги жисмоний тайёргарликнинг асосини ташкил қилади. Функционал имкониятларнинг даражаси конкрет спорт ишчанлигида намоён бо`лади. Чунончи, машг`улотлар таъсирида бо`ладиган о`згаришлар мустаҳкам бо`лиши учун о`йинчи узоқ вақт давомида о`зига хос (специфик) ишни бажариш қобилиятига ега бо`лиши лозим. Машг`улот машг`улотлари жараёнида волейболчига хажм ва интенсивлиги жиҳатидан анчагина катта нагрузкани бажаришга то`г`ри келади. Ко`пинча бу нагрузка мусобақа нагрузкасидан ҳам ортиқроқ бо`лади. Маълумки, о`йинда фаол иштирок етган о`йинчи ҳаракатланади, сакрайди, то`пга зарбали уруш қилади, то`сиқ қо`яди ва ҳакозо. Бундай шароитда бажараётган ишнинг даражаси организмнинг фақат енергетика имкониятига бог`лиқ бо`лмай, балки маълум даражада, нерв – мушак кординациясига, техник камолотга ва ҳаракат фаолиятининг мустаҳкамлигини ҳамда тежамкорлигини таъминлаб берувчи бошқа факторларга ҳам бог`лиқ бо`лади. Спортчиларнинг функционал имкониятлари мушаклардаги енергетик моддаларни умумий захирасидан ташқари гипаксия холатига психик тайёргарлик билан қаршилик ко`рсата билиш яъни толикишни чикарадиган кислород етишмаслигига бардош бера олишига ҳам бог`лиқ. Организмни хаддан ташкари катта иш таъсирида толиқишдан сақлаб қолишга субъектив толиқиш сезгиси ёрдам беради. Толиқиш спортчи бажарган ишга доимо адекват бо`лавермайди. Мураббий спортчини толиқиш аломатларига то`г`ри баҳо беришга, о`з организмининг хақиқий ишчанлигини билишга о`ргатиши керак. Шу билан бир қаторда, шикастланишлар даставвал қаттиқ толиқишдан, нагрузканинг хажми ва интенсивлиги жуда катта бо`лишидан, разминканинг етарли даражада бо`лмаганлигидан келиб чиқишлигини есда тутиш керак. Волейболда ҳаракат фаолияти специфик бо`лгани учун машг`улотнинг турли интенсивликда бажариладиган машқлари қисқа ва айтарли узоқ интервал вақт суст ва фаол дам олиш билан биргаликда олиб борилиши лозим. Тайёргарликнинг бошлангич босқичида жисмоний сифатларни тарбиялаш. ТЕЗКОРЛИК – маълум ишнинг қисқа вақт ичида бажарилишини талаб етувчи сифат бо`либ, уни самарали ривожлантириш айниқса ёш болаларда (7-11 ёш) яхши натижа беради. 12-15 ёшли болаларда тезкорликнинг ривожланиши ко`проқ уларнинг мушак кучини, тезкорлик – куч сифатини орттириш ҳисобига ро`й беради. Тезкорлик учта таркибий қисмдан иборат: Оддий акс таъсир (тезкорлик). М: жойда о`тирган ҳолда турли ташқи таъсирларга (лампочканинг ёниши, иссиқ, совуқ, товуш ва ҳакозо) тез «жавоб» қайтариш. Мураккаб акс таъсир ёки тана ҳаракати билан таъсирларга (вазиятга) «жавоб» қайтариш. М: боксчи, футболчи, волейболчини тезкор ҳаракати. Сиклик ҳаракатнинг қайтарилиши. М: велосипедчи, сузувчининг тезкор ҳаракати. Тезкорликнинг ушбу тараққий қисмлари бир-бири билан узвий бог`лиқ бо`лмайди, яъни оддий акс таъсир ҳаракатини қанчалик ко`п машқ қилинса ҳам тана ҳаракати ёки сиклик ҳаракат деярли ривожланмайди ва аксинча. Тайёргарликнинг бошлангич босқичида тезкорлик сифатини тарбиялаш қуйидаги восита – машқлар ёрдамида амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир: ҳаракатли о`йинлар, қисқа масофага югуриш, турли естафеталар, сакрашга оид машқлар, гимнастика ва акробатика машқлари, қоидаси соддалаштирилган спорт о`йинлари. Мазкур воситаларни қо`ллашда комплекс услубдан фойдаланиш яхши самара беради. Ушбу босқичда тезкорлик ва тезкор куч сифатларини ривожлантириш билан бир қаторда мушаклар кучини тараққий еттиришга еътибор бериш лозим. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling