Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet50/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   164
Истиқболли режалаштириш.
Волейболчиларда ко`никма ва маҳорат пайдо бо`лиши учун жуда ко`п вақт талаб етилади. Истиқболли режаларни то`г`ри ва аниқ ишлаб чиқиш волейболчиларни самарали тайёрлашга, машг`улот воситалари, шакл ва усуллардан мақсадга мувофиқ фойдаланишга ёрдам беради.
О`қув машг`улот машг`улотларининг истиқболли режалари ҳам жамоа учун, ҳам ҳар-бир волейболчи учун тузилади. Жамоа учун умумий истиқболли режа, ҳар бир волейболчи учун индивидуал режа ишлаб чиқилади.
Умумий режада умуман бутун жамоа учун истиқболлар белгиланади. Ундан мазкур жамоанинг ҳамма волейболчиларига тааълуқли бо`лган ко`рсатмалар берилади.
Индивидуал истиқболли режада умумий режадаги ко`рсатмалар ҳар бир волейболчига тадбикан аниқлаштирилади. Умумий ва индивидуал режалар бир - бирига батамом мувофиқ келадиган қилиб тузилади, бундай умумий режа етакчи рол о`йнайди.
Индивидуал режаларни шуг`улланувчиларнинг ёши, сог`лиги, жинси ва маҳорат даражасига қараб тузиш зарур.
Истиқболли режада шуг`улланувчиларнинг маҳорат даражасига қо`йиладиган тобора ошиб борувчи талаблар тенденцияси о`з аксини топиши керак. Шу муносабат билан режаларда вазифаларнинг, машг`улот воситаларининг, нагрузкали хажми ва интенсивлигининг, назорат меъёрларининг йиллар бо`йича о`згаришини назарда тутиш лозим.
Умумий истиқболли режалар фақат асосий маълумотларни (ортикча тафсилотларсиз) о`з ичига олади. Янги вазифаларни қо`йишда ва назорат ко`рсаткичларини белгилашда бундан олдинги ҳамма машг`улотларнинг тахлилидан келиб чиқиш керак.
Машг`улотнинг умумий истиқболли режасида қуйидагилар ко`рсатилади.
Жамоанинг қисқача тавсифномаси.
Ко`п йиллик машг`улотнинг мақсади ҳамда асосий вазифалари.
Тайёргарлик босқичлари ва уларнинг давомийлиги.
Машг`улотлар, мусобақаларнинг ҳар бир босқичга таксимланиши
Спортчилар тайёргарлигининг турли томонларини характерловчи ко`рсаткичлар.
Педагог ва шифокор назорати.
Истиқболли режани тузишда спорт техника ва тактика ко`рсаткичлари динамикасининг умумий қонуниятлари о`з аксини топиши керак. Истиқболли режаларда назорат машқ турларидан, моделлар ко`рсаткичидан спорт техника – тактика ко`рсаткичлари сифатида фойдаланилади.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling