Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet51/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   164
Жорий режалаштириш.
О`қув машг`улот машг`улотларининг жорий режаси бир йиллик қилиб, истиқболли режага мос равищда тузилади.
Машг`улот бутун йил давомида о`тказилади ва сиклик характерга ега бо`лади. Машг`улотнинг йиллик сикли уч даврга тайёргарлик, мусобақа ва о`тиш даврларига бо`линади.
Тайёргарлик даври – мусобақагача бо`лган даврни о`з ичига олади. Тайёргарлик даври икки босқичга – умумий ва махсус тайргарлик босқичларига бо`линади. Машг`улотларда жисмоний сифатларни тарбиялашга катта еътибор қаратилади.
Махсус тайёргарлик босқичида зарур бо`лган функционал имкониятларини оширишга қаратилган машг`улотлар о`тказилади. Махсус тайёргарлик босқичида бевосита расмий мусобақаларга тайёрланиш ишлари амалга оширилади. Махсус жисмоний тайёргарлик, жумладан тезлик, куч, тезкорлик – куч, кординацион сифатларни ривожлантиришга оид тайёргарлик ишлари бу босқичдаги тайёргарлик ишларида етакчи о`рин егаллайди. Ҳаракат ко`никмаларининг мураккаблаштирилган шароитларига ва о`йин шароитларига мослашишига ко`п вақт ажратилади, бажарилаётган машқлар шиддатида оширилади. Жисмоний сифатларни тарбиялаш о`йин хусусиятидан келиб чиққан ҳолда хилма-хил сакрашлар, о`йинлар, беллашувлар ко`ринишида амалга оширилади. Назорат тестлари бажарилади. Дастлабки босқичда икки томонлама о`йинларни о`тказишга хаддан ташқари берилиб кетиш тавфсия етилмайди.
Мусобақа даври – режалаштирилган мусобақаларни о`з ичига олади. Мусобақа даврида техника ва тактикага ҳамда махсус жисмоний тайёргарликка катта о`рин берилади.
Мусобақа давридаги машг`улотнинг асосий воситалари махсус жисмоний тайёргарлик машқлари, техник ва тактик машқлар, икки ёклама, о`ртоқлик ва беллашув мусобақаларидан иборат даврнинг бошланишида ва унинг охирида назорат тестлари о`тказилади. Бу синов машг`улотлари машг`улот таъсирида волейболчиларнинг тайёргарлигида ро`й берган о`згаришлар ҳақида фикр юритиш имконини беради.
Мусобақа даврида жамоа томонидан хужум олиб боришнинг тактик вариантлари, ҳимоянинг тузилишида о`йинчиларнинг о`заро ҳамкорлиги такомиллаштирилади.
Утиш даври – режалаштирилган мусобақалар тугаган пайтдан янги сикл бошлангунча бо`лган вақтни о`з ичига олади. О`тиш даврида катта хажм ва шиддатда бажариладиган машқлар камайтирилади. О`тиш даврида о`йинчилар мураббий ҳамда шифокор маслахатига кура мустақил машг`улотлар билан шуг`улланадилар.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling