Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Умумтаълим мактаблари волейбол секцияларида машуглотларни ташкил етиш ва о`тказиш хусусиятлари


Download 1.64 Mb.
bet53/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   164
Умумтаълим мактаблари волейбол секцияларида машуглотларни ташкил етиш ва о`тказиш хусусиятлари.
Умумий о`рта таълим учун жисмоний тарбия бо`йича давлат таълим стандартлари таълим жараёнининг сифатига, таълим мазмунига доир талабларни: о`қувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражаси, таълим муассасаларидаги фаолияти ва жисмоний таълим ҳамда тарбия сифатига баҳо бериш тартиби ва механизмларини белгилаб беради.
«Таълим то`г`рисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида таълим олиш ё`ллари хилма - хиллиги шароитида ҳар бир таълим муасасаси о`қувчиларнинг сог`лигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, жисмоний имкониятларини ривожлантириш, уларда жисмоний маданият асосларини шакллантиришни кафолатловчи шарт-шароитлар яратиб беришга мажбурдир.
«Жисмоний тарбия ва таълим» курси умумий о`рта таълимда қуйидагилардан таркиб топади:
Жисмоний тарбия дарслари.
Ҳаракат фаолиятининг дарсдан ташкари шакллари: дарсдан олдин о`тказиладиган гимнастика, жисмоний дақиқалар, узайтирилган танаффуслардаги динамик паузалар, о`йинлар.
Жисмоний машқ машг`улотларининг синфдан ташкари шакллари: спорт секциялари, факултативлар.
Жисмоний тарбия о`қув дастури спорт о`йинлари материаллари киритилган (волейбол, баскетбол, қо`л то`пи ва алоҳида футбол).
Волейбол бо`йича дастур материалларини о`ргатиш учун зарур бо`лган машқлари, техник ва тактик усуллар ҳамда о`йиннинг назарий ва амалий қоидалари киритилади. Машг`улотларнинг самарадорлиги о`қитувчининг дарсни то`г`ри режалаштириши ва ташкил етишига, ко`проқ фойдали ҳаракатларни о`ргатишнинг коефицентига бог`лиқ бо`лади. Жиҳоз ва асбоб анжомлардан фойдаланиш муҳим рол о`йнайди.
Волейбол бо`йича машг`улотни муваффақиятли о`ргатиш учун бир неча то`п ва майдонча бо`лиши етарли емас. Албатта, то`лдирма то`п, осиб қо`йилган то`плар, амортизаторли то`плар ва бошқа шу каби жиҳозлар бо`лиши керак. Дастурда волейбол учун ажратилган соат (йилига 20 соат) ҳаракат техникаси ва тактикасини зарур ва етарли даражада о`злаштириб олишга етмайди. Шунинг учун умумтаълим мактабларида волейбол спорти бо`йича секция машг`улотларини ташкил етиш мақсадга мувофиқдир.
Волейбол спорт секциясини ташкил етиш ёш волейболчиларни танлашдан бошланади. О`қув гуруҳларида шуг`улланувчиларнинг таркибий уйг`унлиги ҳамда ёш жиҳатдан бир хиллиги машг`улот машг`улотлари шаклига мос тушади.
Умумий фаолиятда мунтазам равишда иштирок етиш шуг`улланувчиларни ягона жамоа қилиб жипслаштиради, бу ҳам жисмоний тарбиянинг о`қув ҳамда тарбия вазифаларини самарали ҳал етишда муҳим омил бо`либ хизмат қилади.
Волейбол секция машг`улотларини о`тказишда ҳам қабул қилинган қатор умумий талабларни бажариш керак бо`лади.
Биринчидан, шуг`улланувчиларни о`қитиш ва тарбиялаш бутун машг`улот давомида амалга ошириб бориш керак.
Иккинчидан, машг`улот о`тказишда ҳар қандай ё`ллар билан бо`лса ҳам услубий шаблонлардан қочиш керак.
Машг`улот мазмуни ва усулияти хилма хил қилиш кераклигини вазифаларнинг доимий равишда мураккаблашиб бориши шуг`улланувчининг организми ва психикасида содир бо`ладиган динамикаси, ташқи шароитнинг о`тказувчанлигига тақозо етади.
Учинчидан, шуг`улланувчининг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни бир текисда о`қув фаолиятига жалб етиш керак. Фақат шу ё`л билан шуг`улланувчилар учун узоқ вақт давомида бир бутун о`қув тарбия жараёнига еришиш мумкин ва шуг`улланувчиларнинг машг`улотни ташлаб кетишлари ёҳуд қолоқлар пайдо бо`лишини олдини олади.
То`ртинчидан, ҳар бир машг`улотдаги о`қув фаолиятини услубий тамойилларига қатъий риоя қилган ҳолда олиб бориш керак. Машг`улотнинг таъсири ҳар томонлама сог`ломлаштирувчи ва тарбия берувчи бо`лиши керак.
Бешинчидан, машг`улот олдига мазкур дарсда ҳал етиш мумкин бо`лган мутлақо аниқ вазифалар қо`йиш керак. О`қув тарбия жараёниинг умумий масалаларини (куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, егилувчанлик) ҳал етишига алоҳида аниқ вазифалар тизимини бажариш орқали еришилади.
Волейбол машг`улоти дарслар каби уч қисмга:
тайёргарлик асосий якуний қисмларга бо`линади. Со`нгра белгиланган қисмларнинг олдига қо`йилган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда дарснинг аниқ усталашган тузилмаси ишлаб чиқилади.
Машг`улотнинг тайёргарлик қисмида бошланадиган асосий фаолиятга функционал тайёргарлик марказий о`ринни егаллайди. Бунга меъёрлаш осон, тайёрланиш ва бажаришга ко`п вақт кетмайдиган машқлар ёрдамида еришилади. Югуриш, сакраш, о`йинлар ва о`қувчиларга яхши таниш бо`лган ҳаракат шулар жумласига киради. Умумий ривожлантириш машқлари комплексни бирин-кетинлик тамойилига риоя қилган ҳолда, ко`пгина холларда қуйидаги тартибда бажарилади: киришиш машқлари: қо`л ва елка камари учун машқлар: оёқлар учун машқлар: чо`нқайишлар: гавда учун машқлар: сакрашлар: мушакларни кучайтириш учун машқлар.
Машг`улотнинг енг мураккаб вазифалари асосий қисмда ҳал етилади. Одатда, янги материални, координацияси жиҳатдан мураккаб ҳаракатларни урганиш асосий қисмнинг бошида ҳал етилади.
Волейболдаги техник ва тактик ҳаракатларни о`ргатиш вазифалари босқичларига қатъий риоя қилган ҳолда (таништириш, о`ргатиш, такомиллаштириш) асосий қисмда ҳал етилади. Техник ва тактик ҳаракатларга о`ргатишда тайёрлов, яқинлаштирувчи машқлар комплексидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Машг`улотнинг якуний қисмида ҳаракат шиддатини аста-секин камайтириш, бажарилган ишни бажарувчилар томонидан тахлил кила билишга еришиш жуда муҳимдир. Уй вазифаларига алоҳида еътибор бериш керак Машг`улот мустақил бажариладиган машқлар билан то`лдирилади.
Волейбол машг`улотларини о`тказиш жойларини танлаш ҳам муҳим аҳамиятга ега.
Машг`улотларни мумкин қадар очиқ ҳавога олиб чиқиш имкониятидан то`ла фойдаланиш керак. То`г`ри, очиқ майдончада шуг`улланувчиларга раҳбарлик қилиш қийин бо`лади.
Баъзан, қуёш, шамол, шуг`улланувчилар еътиборини чалг`итадиган предметлар дарс о`тказишга ҳалал бериб туради. Аммо очиқ ҳавода о`тказилган машг`улотларда иш қобилияти ошади ва бу машг`улотлар чиниқишга, сог`лиқни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling