Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet52/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   164
Тезкор режалаштириш.
О`қув машг`улот машг`улотларининг жорий режаларига мувофиқ ойлик режа, ишчи режалар ва машг`улот баённомалари тузилади.
Ойлик режалаштиришда машг`улот машг`улотлари олдига қо`йган умумий вазифалар, воситалар, машқларнинг номи ёритилади.
Машг`улотга тайёргарлик ко`ришнинг якуний режаси машг`улотнинг муфассал режа – баённомадир. Машг`улотни режалаштириш вазифаларини ҳал етиш енг рационал бирин-кетинликни аниқлашдан бошланади. Янги материалларни о`рганиш енг ко`п еътибор ва юксак иш қобилиятини талаб етади. Шу сабабдан у машг`улот асосий қисмининг бошланишида берилади.
Машг`улот баённомасида машг`улот қисмларининг мазмуни (машқлар тартиби, бажариш меъёри, тушунтиришлар, услубий ко`рсатмалар) муфассал ишлаб чиқилади.
Шуг`улланувчилар олдида турган вазифаларни ҳал етиш учун илмий – амалий асосланган о`ргатиш ва тарбиялаш услубиятларини етарли даражада ифода етган ҳолда машқлар ишлаб чиқиш керак. О`қув машг`улот машг`улотларини ташкил етиш ва о`тказиш мураккаб, ко`п томонлама фаолиятдир. Шу сабабли машг`улотлар самараси юқори даражада бо`лишини таъминлаш учун мураббий педагог юқоридаги режалаштириш технологиясини чуқур егаллаган бо`лиши зарур.
Жисмоний, техник ва тактик тайёргарлик даражасини назорат қилиш.
Шуг`улланувчининг жисмоний тайёргарлиги спорт фаолияти учун зарур бо`лган жисмоний сифатларни тарбиялашдан иборатдир.
Ёш волейболчилар билан ишлашдаги дастлабки тайёргарлик босқичида ҳар томонлама жисмоний тайёргарликни егаллашга, сог`лиқни мустаҳкамлаш, хилма-хил ко`никма ва малакаларни егаллаб олишга, волейбол о`йини техникаси ва тактикасининг бошлангич асосларига о`ргатишга қаратилган воситалар комплексидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Педагогик назорат шуг`улланувчиларнинг жисмоний техник ва тактик тайёргарлигини аниқлашнинг асосий шаклидир. Педагогик назорат мураббий ва шифокор томонидан олиб борилади. Бунда о`тказилган машг`улотларнинг мазмуни, хажми ва шиддати ҳисобга олинади ҳамда машг`улот режаларининг бажарилиши тахлил қилинади. Қуйидагиларни тахлилдан о`тказиш тафсия қилинади.
жамоаларнинг машг`улот режалари ва уларнинг бажарилиши.
машг`улот воситалари, шакллари ва усулияти ҳамда уларнинг машг`улотларда қо`лланилиши.
шуг`улланувчиларнинг жисмоний сифатларининг қай даражада ошганлиги, техника ва тактикасидаги о`згаришлар.
шуг`улланувчиларнинг соглиги ва функционал имкониятларини о`згариши.
Машг`улот режаларининг бажарилишини ҳисобга олиш журналлари, кундаликлари конспектлар бо`йича ва машг`улотларни кузатиш ё`ли билан аниқланади. Машг`улот воситалари, унинг шакли ва усулияти ҳамда уларнинг қо`лланилиши машг`улот жараёнидаги педагогик кузатишлар ё`ли билан ҳамда тузилган режаларни тахлил қилиш ёрдамида аниқланади.
Жисмоний, техник ва тактик тайёргарликниг қай даражада ривожланганлигини назорат-синовлар, о`йин натижаларига қараб аниқланади.
Волейболчиларнинг машг`улотини педагогик жиҳатдан назорат қилиш учун назорат машқлар комплекслари ва тестлар тузилади. Бунда ҳаракат сифатларининг ҳам умумий, ҳам махсус ривожланишига баҳо бериш учун бажариладиган машқлар олинади.
Жисмоний сифатларнинг махсус ривожланишидаги о`згаришларни баҳолаш учун олинадиган машқлар шаклан асосий спорт ҳаракатларига яқин бо`лиши керак.
Тестлар бир муддатда ва имкон борича бир шароитда о`тказилади. Тестлар комплекслари ва синовларини о`тказиш шароитини тез-тез о`згартириш тавсия қилинмайди. Уларни тез-тез алмаштириш мураббий – педагогнинг тест давомида ко`рсатилган натижаларни таққослаш имконидан махрум қилади.
Машг`улот стимул бериш учун, назорат машқлар комплексларини жорий қилиш билан бир қаторда меъёрий талаблар ҳам жорий етилади.
Назорат машқларига оид меъёрлар волейболчилар ёшига, жинсига ва маҳорат даражасига мувофиқ равишда табақалаштирилади.
Шуг`улланувчиларнинг техник ва тактик тайёргарлигини қуйидагича кузатиб бориш мумкин:
1. Шуг`улланувчиларнинг мусобақада фаоллик ва ишчанлик ко`рсатиши. Мусобақада бажарган ишлари (югуриш, сакраш, техник ва тактик ҳаракатларнинг бажарилиши) га қараб баҳо берилади.
2. Ҳаракат ко`никмаларининг барқарорлигини назорат қилиш қо`шимча ко`никма барқарорлигининг бузилиш характери, бузилиш вақти ва оқибатлари, бузилишга сабаб бо`лган вазият ва омиллар о`рганилади.
3. Мақсадга мувофиқ равишда бажарилган ҳаракатлар сони.
О`қув машг`улот жараёнини самарадорлигини ошириш учун уни ко`п жиҳатдан комплекс назорат қилиш дастури ишлаб чиқилмог`и зарур бо`лади.
Босқичма-босқич назорат қилиш бу волейболчиларнинг ҳар бир тайёргарлик босқичини боши ва охиридаги тайёргарлигини баҳолашдир.
Жорий назорат қилишда ойлик ва хафталик сикллардаги машг`улотлар натижасида руй берадиган физиологик, биохимик, психологик о`згаришлар ва нагрузкаларнинг миқдори ҳамда ё`налиши баҳоланади.
Тезкор назорат қилиш ёрдамида машқларнинг хажми ва шиддати, уларнинг дозаларига бо`линиши ва таъсир қилиши, машг`улотларда машқлар билан дам олишнинг то`г`ри алмаштирилиб турилиши, бажарилиш самарадорлиги, техник ва тактик ҳаракатларнинг ишончлилиги баҳоланади.
Жисмоний тайёргарликни аниқлаш учун назорат машқлари.
Югуриш 30:60 метрларга.
Естафета югуришлари.
То`сиқлар оша югуриш.
Макисимал югуришлар.
Кросс югуришлар.
Турган жойда узунликка сакраш ва узоқликка сакрашлар.
Турган жойда баландликка сакраш.
Югуриб келиб узунликка ва баландликка сакраш.
Ирг`итишлар (копток, то`лдирма то`п, найза, граната)
Жавоб ҳаракат реаксиясини аниқлаш учун назорат машқлар.
Старт чизигидан турли холатларда (ён томон билан, орқа билан, қо`лларга таяниб ётган ҳолда, о`тирган ҳолда) 5; 10; 15 метрга тезланиб югуриш.
Комбинациялашган максимал югуриш (бошланишида оддий югуриш, кайтишида орка билан).
Сигналлар бо`йича (олдиндан белгиланган ҳолда).
Шуг`улланувчиларнинг техник ва тактик тайёргарлик даражаси визуал кузатишлар усули билан назорат қилинади. Волейболчилар бажарган техник ва тактик усуллар бали тизим бо`йича баҳоланади. О`йин техникаси ва тактикасида о`згаришларни баҳолаш учун визуал ёзиб олишдан фойдаланилади. Бунда техник ва тактик ҳаракатлар учун махсус ишлаб чиқилган баллар қо`йилади.
Машг`улот ва мусобақа вақтида шуг`уланувчиларни мунтазам кузатиб бориш ва уларни доимо таққослаш машг`улот машг`улотларининг самарасини оширади ва мусобақада яхши натижаларга еришишга имкон яратади.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling