Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet46/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   164
Таянч тушунчалар:
Спорт, машг`улот, жисмоний, техник, тактик, ҳаракат, ривожлантириш, мақсади, вазифаси, онглилик, фаоллик, мунтазамлилик, ко`ргазмалилик, тайёргарлик.


Назорат учун саволлар.
Спорт машг`улоти ҳақида тушунча.
Замонавий волейболни о`зига хос хусусияти ва мазмуни.
Спорт машг`улотининг мақсади ва вазифаси.
Спорт машг`улотининг услубий тамойилларни изохланг.
Мунтазамлилик, узлуксизлик тамойили нима?
Онглилик ва фаоллиликни о`рни.
Ко`ргазмалилик тамойили ҳақида.
Тараққий еттириш тамойили ҳақида
Спорт машг`улотининг қонуниятларини изохланг.
Тайёргарликнинг турларини изохланг


Фойдаланилган адабиётлар:
Айрапетянц Л.Р. Годик М.А. «Спортивние игри» Тошкент Ибн Сино 1991 г.
Айрапетянц Л.Р. Баирбеков М.Г. Волейбол (курс спортивного совершенствование в ВУЗ Методические рекомендация) Тошкент 1994 г
Железняк Ю.Д. Айрапетянц Л.Р. Пименов М.П. Кунянцкий В.А. Массовий волейбол. Ибн Сино 1994 г.
Пименов М.П. Железняк Ю.Д. Ивойлов А.В. Волейбол. Учебник для ИФК. ФИС 1991 г.Москва.
Пименов М.П. Волейбол специалний упражнение Киев 1993 г.
К мастерству в волейболе Ю.Д Железняк 1988 г. М.
Юнний волейболист Ю.Д Железняк 1988 г. М.
Волейбол маърузалар то`плами Т. 2004 г.


6-Мавзу: О`йин қоидалари ва хакамлик қилиши услубияти.


Режа:
1. Замонавий о`йин қоидалари.
2. Хакамликни тарбиявий аҳамияти.
3. Хакамлар,уларни вазифалари ва ҳуқуқлари, хакамлик қилиш услубияти

Волейболнинг таржимаи холи 1895 йилда АКШнинг Холиок шаҳридаги коллежлардан бирининг жисмоний тарбия о`қитувчиси В.Морган авторлигида «дунёга келди». Дастлаб Морган томонидан «минтенет» деб аталган, со`нгра проф. А.Холстед бу о`йинга «волейбол» деб ном берди. О`збекча маъноси «парвоздаги то`п». Бу ном волейболнинг о`ша даврдаги асл моҳиятига мос келарди. Чунки о`йиннинг г`ояси – то`пни майдончадаги о`зига қарашли бо`лагида ерга туширмасликка, лекин уни рақиб томон қабул қила олмаслигига еришишдир. Бундан ташқари, майдончада о`йинчилар сони дастлаб чегараланмаган еди.


Волейбол махсус майдончанинг о`ртасидан тур билан ажратилган қисмларда икки жамоанинг то`п воситасида амалга оширадиган мусобақалашувидан иборат спорт о`йиндир.
О`йиннинг мақсади – то`пни тур устидан рақиб майдончасига тушириш ва рақибини айнан шундай ҳаракатига ё`л қо`ймасликдан иборат . Бунда жамоа то`п билан 3 марта уйнаш ҳуқуқига ега (то`сиқ қо`йишда то`п билан бир марта уйнаш – бу 4 чи имконият).
О`йин то`пни о`йинга киритиш билан бошланади: то`п киритувчи о`йинчи зарб билан то`пни тур устидан рақиб томонга ё`налтиради. О`йин то`п майдон чизиқлари чегарасидан чиқиб ерга тушгунча ёки жамоа о`йинчиси хатога ё`л қо`йгунга қадар давом етади.
Волейболда ҳар бир о`йин вазиятининг натижаси, то`п қайси томондан киритилганлигидан қатъий назар, очко билан тугалланади.
Биринчи волейбол то`пи ва о`йиннинг расмий қоидалари 1897 йилда «кашф» етилган.
Дастлабки ҳалқаро о`йин қоидалари АКШда қабул қилинган қоидаларга жуда о`хшаш бо`лган.
Майдон о`лчами - 7,6 х 16,1 м;
То`рнинг ердан баландлиги - 198 см;
То`пнинг доиравий узунлиги - 63,5 – 68,5 см;
Ог`ирлиги - 340 г.
О`йинчилар чегараланмайди ва ҳакозо.
1900 йил – ҳисоб 21 очкогача, то`рнинг баландлиги – 213 см
1912 йил – майдонча – 10,6 х 18,2 м, то`р – 228 см.
1917 йил – ҳисоб – 15 очкогача, то`р – 243 см.
1918 йил – о`йинчилар сони бир жамоада – 6 та.
1922 йил – то`пни фақат 3 марта уйнаш, майдонча – 9,1 х 18,2м.
1925 йил – то`п – 66-69 см, ог`ирлиги – 275-285 г. майдонча – 9 х 18.
1934 йил – то`р аёллар учун – 224 см.
Қоидалар расмий ҳолда то`лиқ 1946 йилда жорий етилган, лекин 1951 йилга келибгина Марселда ФИВБ Конгресси томонидан тасдиқланди.
1947 йил – еркаклар о`ртасида о`йин 5 партиядан иборат
1950 йил – аёллар о`йини 5 партия
1952 йил – танаффус 1 партияда 2 марта
1957 йил – танаффус 1 дақиқадан 30 сониягача қисқарди.
1961 йил – о`йинчи алмаштириш 6 тага ошди.
1965 йил – то`сиқ қо`юувчи қайта о`йнаши (то`пга тегиши) мумкин, у қо`лларини рақиб томонга о`тказиши мумкин.
1970 йил – антенна
1976 йил – подачага то`сиқ қо`йиш
Хозир то`пнинг ог`ирлиги – 270 + 10г, доиравий узунлиги – 66 + 1 см.
1980 йил – то`п ичидаги босим Р – 0,4 – 0,45 кг/см кв
1984 йил – то`пни қабул қилишда тананинг белдан баланд жойи билан бир неча бор «тегиш» мумкин, подачани то`сиш бекор қилинди.
1988 йил – тайм – брек, ҳисоб – 17 гача
1992 йил – то`п тананинг тиззадан юқори барча жойига тегиши мумкин, майка номерлари 1-18 гача.
Замонавий о`йин қоидалари.
о`йин майдони, о`йин майдончаси ва буш зонадан иборат. У то`г`ри бурчак ва симметрик шаклда бо`лиши шарт.
бо`ш зона о`лчамлари майдончанинг ён чизиқларидан 3-5 м. Орқа чизиқларидан 5-8м. Майдон юзасидан тепага қараб бо`шлиқ – камида 12,5м бо`лиши шарт.
Бо`ш зона ва майдон усти бо`шлиг`ининг енг кам о`лчамлари мусобақа низомида қайд етилиши мумкин.
О`йин майдониниг юзаси текис, горизонтал ва бир хил бо`лиши ҳамда о`йинчилар учун хеч қандай жарохат олиш хавфини туг`дирмаслиги лозим. Нотекис ва сирпанчик юзали майдонда о`йнаш ман етилади.
ФИВБнинг жаҳон микёсидаги мусобақаларида о`йин майдонининг юзаси фақат ёгоч ёки синтетик копламалардан иборат бо`лиши шарт. Ҳар қандай копламалар ФИВБ томонидан тасдиқланиши лозим.
- ФИВБнинг жаҳон миқёсидаги мусобақаларида чегараловчи чизиқлар ранги фақат оқ рангда бо`лиши шарт.
О`йин майдони ва унинг атрофидаги бо`шлиқ зона ранглари бир-биридан фарқ қилиши зарур.
- Очиқ майдончаларда дренажни еътиборга олган ҳолда ҳар бир метр майдон юзасига 5 мм қиялик рухсат етилади. Майдон чизиқларининг каттик жисмлардан иборат бо`лиши таъқиқланади.
Барча чизиқларнинг кенглиги 5 см. Чизиқлар ранги бо`йича «очиқ» тиниқ ва майдонча юзаси рангидан ҳамда «бегона» чизиқлардан кескин фарқ қилиши лозим.
О`йин майдончасининг иккита ён ва иккита орқа чизиқлар чегаралайди. Мазкур чизиқлар майдонча о`лчамларига бирикади.
О`рта чизиқ о`қи о`йин майдонини ҳар бири 9х9 м о`лчамга тенг бо`лган икки майдончага ажратиб туради. Бу чизиқ то`р тагидан майдоннинг икки ён чизиқларини туташтиради
- Ҳар – бир майдончанинг хужум чизиг`и о`рта чизиқдан 3 м оралиқда бо`либ, 5 см оралиқда 5 та 15 см, кесилган чизиқлар билан ён чизиқлар ташкарисига давом еттирилган бо`лади.
ФИВБнинг жаҳон миқёсидаги мусобақаларида хужум зонаси чизиқлари ён чизиқлардан умумий узунлиги 1,75 м бо`лган, 5 см кенгликда, 20см оралиқ билан ҳар бири 15 см бо`лган бо`лак-бо`лак чизиқлар билан давом еттирилган бо`лиши керак.
- Ҳар-бир майдончанинг олдинги зоналари о`рта чизиқдан 3 м оралиг`ида паралел (о`рта чизиқка нисбатан) чизиқ билан чегараланган бо`либ, икки ён чизиқлар билан туташтирилган бо`лади. (Чизиқлар кенглиги зона о`лчамини о`зига бириктиради).
Олдинги зона ён чизиқлар ортида бо`ш зона охиригача бо`линади.
- То`п киритиш зонаси - бу 9м о`лчамга тенг орқа чизиқнинг орқа қисмидир.
То`п киритиш зонаси икки ён чизиқнинг давоми шаклида 20 см оралиқда ҳар бири 15 см бо`лган бо`лак чизиқ, яна бо`лак чизиқлар билан майдоннинг орқа бо`шлиг`ига қараб чизилади. Бу чизиқлар то`п киритиш зонасини о`з ичига бриктиради. То`п кирицҳ зонаси орқа томонга бо`ш зона охиригача давом етади.
- О`йинчи алмаштириш зонаси – бу хакам – котиб столи олдидаги хужум чизиг`и билан ён чизиқнинг туташган жойини о`з ичига олади.
ФИВБнинг жаҳон микёсидаги мусобақаларида разминка о`тказиладиган жойга жамоалар о`риндиқлари томонидан майдонча орқасидаги бушликдан ташқари бурчакка 3х3 м о`лчамга ега жой ажратилади.
О`йинчилар учун орқа чизиқ ортидаги бо`ш зонага иккита стул жойлаштирилади. Бу жой 5 см кенглигидаги кизил чизиқ билан чегараланиши мумкин.
Ҳарорат 10 С дан кам бо`лиши мумкин емас.
ФИВБнинг жаҳон микёсидаги мусобақаларида енг юқори ҳарорат 25 С дан ортиқ бо`лиши мумкин емас ва кам ҳарорат 16 С бо`лиши лозим.
- ФИВБнинг жаҳон миқёсидаги мусобақаларида о`йин майдонининг ёруг`лиги 1000 – 15000 луксдан кам бо`лиши мумкин емас (о`йин майдонидан 1м баландликда о`лчанганда).
- Ёруг`лик. О`йин майдонининг ёруг`лиги майдонча юзасидан 1м оралиқдан бошлаб улчанади ва 500 луксдан кам бо`лиши мумкин емас.
- То`р о`рта чизиқ устида вертикал жойлаштирилиши керак. То`рнинг юқори чегараси майдон юзасидан еркаклар учун 2,43 м ва аёллар учун 2,24 м баландликда о`рнаштирилиши лозим.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling