Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet38/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   164
Стратегия ва тактикани таснифи.
Жамоа тайёргарлигининг умумий стратегияси тартиб билан амалга ошириладиган бир неча тадбирлардан иборат бо`лади ва қуйидаги андоза – тасниф сифатида ифодаланиши мумкин.
Жамоа тайёргарлигининг умумий стратегияси ва тактикаси – стратегик айг`оқчилик (разветка) – жамоа тайёргарлигининг стратегик режаси – жамоани жамлаш ва жамлаб бориш – жамоанинг тактик тайёргарлиги о`қув – машг`улотлари, ко`рик о`йинлари, тайёрлов мусобақалари, асосий мусобақалар моддий таъминот. Табий ва педагогик назорат – спорт базаси, ускуналар, анжомлар ва спорт формаси (кийими) – шифокор назорати, тактик тайёргарликни тест ёрдамида баҳолаш, танланган стратегик ё`налишнинг якуний натижаларини тахлил қилиш.


Стратегияни асосий масалалари ва тактика – стратегик разведка.
Стратегия – маълум тартибда амалага ошириладиган ва мантиқан бир бирига бог`лиқ бо`лган бир қанча масалаларни о`з ичига олади. Жумладан, стратегия муайян спорт тури бо`йича моддий омил яратиш: замонавий спорт иншоотларини барпо қилиш, ускуна, анжом, спорт мосламалари ва спорт кийимлари билан таъминлаш масалаларини о`з ичига олади.
Стратегик режа тайёргарликнинг ё`налиши, мусобақаларда иштирок етиш тажрибасини о`рганиш, рақиб клуби ва жамоаси ҳақида маълумотлар йиг`иш тадбирлари билан бог`лиқдир. Спортчиларни тайёрлаш стратегияси борасида жамиятга, спорт мактабига ёш, истедодли болаларни танлаш ва жалб қилиш алоҳида аҳамиятга егадир.
Стратегик режада қо`йилган мақсадга юқори самара билан еришиш, аксарият стратегик разведканинг натижаларига бог`лиқ бо`лади.
Стратегик разведка рақиб о`йинчиларининг индивидуал жисмоний, рухий, ижтимоий, тактик, техник хусусиятларини мукаммал билиб олишга еришиш рақиб жамоасининг тактик имкониятларини, унинг ютуқ ва камачиликларини, хатто жамоанинг машг`улот о`тказадиган иншоотлари шароитини, у ердаги иқлим ва техник омилларини билишни тақозо етади. Стратегик разведка нафақат рақиб спортчилари ҳақида, балки жамоа мураббийлари, уқаловчи шифокорлари ва раҳбарлари ҳақида кенг маълумотларга ега бо`лиши мақсадга мувофиқдир.
Стратегик разведка канчалик самарали ва сифатли ташкил қилинса, шунчалик спорт натижаларини, ҳамда, умуман, спорт муваффақиятини олдиндан янада аниқроқ режалаштириш мумкин бо`лади.

О`йинчини о`йин «Касбий» ва жамоа таркибини тузиш.


Волейбол жамоаси таркибидаги о`йинчилар мусобақа давомида майдонда жойлашишларига қараб барча мавжуд о`йин функцияларини бажарадилар. Шу билан бир қаторда ҳар бир о`йинчи муайян о`йин функциясига ихтисослашган бо`лади, яъни уни о`зига хос о`йин «касби» бо`лади. Масалан, асосий зарба берувчи, бог`ловчи о`йинчи (то`п узатувчи) ва ҳакозо.
О`йинчининг о`йин «касби» унинг жисмоний, морфологик техник ва актик имкониятларига қараб йиллар давомида шаклланиб борган сари ихтисослаша боради.
Замонавий волейболда о`йинчи о`зининг танлаган (ихтисослашган) о`йин «касби»ни юқори савияда маҳорат билан ижро етиш билан бирга, бошқа о`йин функцияларини ҳам маромига етказиб бажариши тақозо етилади. Демак, юқори малакали спортчиларни тайёрлашга қаратилган ко`п йиллик о`қув машг`улот машг`улотларида о`ргатиш ва такомиллаштирилган о`йин функцияси асосида амалга оширилади.
Жамоа таркибини яратиш – жамлаш ҳам мазкур масала билан чамбарчас бог`лиқдир. Замонавий волейболда жамоа таркиби аксарият 4-2 ёки 5-1 тизими асосида тузилади. У 4 та хужумчи, 2 та бог`ловчи – то`п узатувчи о`йинчиларидан иборат бо`лади. Мазкур о`йинчилар қуйидагича жойлашишади. 4-1, 3-6, 2-5.
4-1- асосий хужумчилар, 3-6 – ёрдамчи хужумчилар, 2-5 – бог`ловчи о`йинчилар. Агар жамоа таркиби 5-1 тизими асосида тузилган бо`лса унда 5 та хужумчи ва 1 та бог`ловчи о`йинчи майдонда фаолият ко`рсатади.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling