Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар.
- Фойдаланилган адабиётлар
- 2-Мавзу: Волейбол о`йини техникаси.
Таянч тушунчалар:
Волейбол Вилям Морган, ФИВБ, олимпия о`йинлари, мусобақалар, қоидалар О`збекистонда ривожаланиши, асосчилар жамоалар, О`рта Осиё о`йинлари, Бутун О`збекистон спартакиадасида мустақиллик. Назорат учун саволлар. Волейбол со`зининг маъноси. Волейбол о`йини қачон ва қаерда пайдо бо`лган. Волейболнинг дастлабки қоидалари. Волейболнинг ривожланиш босқичлари. О`збекистонда волейбол қачон ва қайси худудларда пайдо бо`лган. Илк мусобақалар о`тказилиши. О`збекистонда волейболнинг асосчилари О`збекистон мустақиллигидан кейин волейболнинг ривожланиши. Фойдаланилган адабиётлар: Волейбол маърузалар то`плами. А.А.По`латов Тошкент 2004 й. Волейбол маърузалар Тошкент 2003 й. Волейбол учеб. для ИФК Ю.Н.Клещев, А.Г.Айриянц. Москва 1985 г. Волейбол учеб для ИФК Ю.Д.Железняк, А.В.Ивойлов. Москва 1991 г. 2-Мавзу: Волейбол о`йини техникаси. Режа: Холат ва ҳаракатланиш техникаси. Хужумкор зарба техникаси. Ҳимоя техникаси Волейбол спорт о`йинлари турларига мансуб белиб, о`з моҳияти, мазмуни ва хусусияти билан улардан фарқ қилади волейбол о`йини нисбатан кичик бо`лган, яъни о`ртасидан тенг иккига бо`линган 18х9 метрли то`г`ри бурчакли то`рбурчак шаклидаги майдончада амалга оширилади. 6 кишидан иборат бо`лган икки жамоани майдонча о`ртасидан о`тган о`рта чизиқ ва тур чегараланган бо`либ, о`йин шу тур устидан то`п билан о`йналади. Замонавий волейбол турли о`йин малакалари ва тактик комбинацияларга нихоятда бой бо`либ, о`та катта шиддат ва тезликда о`тади. Бинобарин волейболнинг юқорида зикр етилган о`зига хос хусусиятлари о`йинчилардан мукаммал такомиллашган техник маҳорат талаб қилади. Мусобақа о`йинларида техник маҳорат канчалик кенг ва ташқи таъсирларга нисбатан мукаммал шаклланган бо`лса, шунчалик г`алабани қо`лга киритиш имкони ко`п бо`лади. О`йин техникаси – бу бир вақтнинг о`зида кетма-кет ва муайян мақсадли тартибда ижро етиладиган ихтисослашган ҳаракат ёки ҳаракатларнинг мажмуасидир. Унинг техникаси ҳаракатни аниқ, тез, енгил, вазиятга мувофиқ, кам куч сарф етиб юқори самарада бажаришга мо`лжалланган бо`лиши лозим. «Техника» атамаси юнонча (теҳнус) со`зи бо`либ, жуда кенг маънода фойдаланилади ва о`збек тилида «санъат» тушунчасини англатади. Милоддан аввал 776 – йилдан бошлаб ҳар 4 йилда Юнонистондаги Олимп тогларининг етагида жойлашган. Олимп қишлог`ида Худо Зевс шарафига о`тказиладиган умум - юнон байрам мусобақалари иштирокчилари 2 г`илдиракли аравачада пойга муштлашиш, бешкураш спорти бо`йича о`з санъатларини (техникасини) намойиш етганлар. Қизиг`и шундаки, ҳар бир иштирокчи мусобақадан олдин о`з қадди – қоматини, мушакларини шаклланганлиги ва бошқа шу спортга оид хислатларни намойиш қилиши мазкур мусобақанинг шартларидан бири бо`лган. Демак, муайян спорт тури билан мунтазам шуг`улланиш натижасида одамнинг қадди – қоматини, мушаклари ва организмининг жамики барча органлари шаклланади, бинобарин спортчининг техник маҳорати санъатини такомиллашиши таъминланади. Техникага оид барча воситалар борки (самолёт, автомобил, ракета, телевизор, совутгич, соат ва ҳакозо) уларнинг техник паспорти мавжуд бо`либ, унда мазкур воситанинг техник ко`рсаткичлари ва о`лчамлари берилган бо`лади. Спортда ҳам муайян ҳаракат малакасининг о`зига хос техник ко`рсаткичлари, о`лчамлари ва унинг ижро етишнинг шаклланган техник тартиби мавжуддир. О`йин техникасини таснифи, таркиби ва унинг мазмуни. Волейболда о`йин техникаси о`зига хос таснифга ега бо`лади, у бир неча туркумдан таркиб топади. О`йин техникасининг таснифи «Хужум техникасини» ва «Ҳимоя техникаси» каби туркумларга бо`линади. Улар еса о`з навбатида юқоридан пастга қараб бир-бирига буйсундирилган кичик туркумлардан ташкил топади. Хужум техникасига холат ва ҳаракатланиш, узатиш, то`пни о`йинга киритиш ва зарба техникаси киради. Ҳимоя техникаси еса холат ва ҳаракатланиш. То`пни қабул қилиш ва то`сиқ қо`йиш техникасидан иборат. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling